Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали
Тадқиқот натижаларининг апробaцияси
Download 2.61 Mb.
|
халимов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми.
- I БОБ. БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА МАТЕМАТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
- Касбий тайёрагарлик” тушунчасининг таърифи
- “профессионализм”, “касбий маҳорат” , “малака”, “ўз касбининг устаси”
Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Тадқиқот натижалари, жумладан 2 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларнинг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 24 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестaция комиссиясининг докторлик диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5 та мақола, жумладан 3 та республика ва 2 та хорижий давлат журналларида чоп этилган, 1 та муаллифлик гувоҳномаси олинган. Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертaция кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, Диссертaциянинг ҳажми147 саҳифани ташкил этади. I БОБ. БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА МАТЕМАТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1.Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлиги педагогик тахлил предмети сифатида Республикамизнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, яъни фан–техника ва технологияларнинг жадал тараққиёти ва бошқа шу каби кўплаб омиллар таълим тизимини, шу жумладан олий таълим муассасаларида талабаларига таълим бериш жараёнини замон талаблари асосида модернизация қилишни тақозо этмоқда. Олий таълимда касб таълимининг ўзига хос хусусияти турли ихтисосликлар бўйича касб-ҳунар коллежларида мутахассисларни касбларга ўргатиш тизими учун ўқитувчи кадрларни махсус тайёрлашни ташкил этиш ҳисобланади. Жамиятда ижтимоий, иқтисодий эҳтиёжларни ортиши, ишлаб чиқариш технологиялари ва технологик қурилмаларнинг мураккаблашиши асосида узлуксиз такомиллашиб бориши ишлаб чиқариш соҳасининг сифат жиҳатидан ўзгаришига олиб келди. Бу ўз навбатида олий касб таълими тизими олдига бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатини замонавий таълим тенденциялари асосида такомиллаштириш талабини қўяди. Ҳозирги вақтда муҳандислик-педагогик ёки касбий-педагогик таълим касб-ҳунар таълимини педагог кадрлар билан таъминламоқда. Мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг касбий тайёргарлиги, касбий билим, кўникма ва малакаларни, шунингдек касбий аҳамиятга эга сифатларни шакллантириш ва ривожлантиришларни ўз ичига олади. Амалий жихатдан касбий тайёргарликни ягона талқини мавжуд эмас, аксинча кўплаб нуқтаи назардан мавжуд. Улардан баъзилари 1-жадвалда келтирилган [ ] Замонавий таълим тенденциялари орқали жадал ривожланувчи ва ўзгариб турувчи жамият замонавий меҳнат бозори эхтиёжларини қаноатлантиришга қодир юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш зарурлигини талаб этмоқда. Шу боис муҳандислик таълимида бўлажак муҳандисларни касбий компетентлигини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. 1-жадвал. “Касбий тайёрагарлик” тушунчасининг таърифлари.
Ушбу тахлиллар шуни кўрсатадики, кўпгина тадқиқотчилар касбий тайёргарлик тушунчаси мазмунига касбий ўзини ўзи аниқлаш, касбий йўналганлик, касбий тайёрлик каби компонентларни киритган. Деярли барча таърифларда талабаларнинг касбий тайёргарликга, шунингдек унинг натижаси – касбий фаолиятга тайёрликга онгли муносабат зарурлиги таъкидланган. Касбий тайёргарлик таърифларини мазмунан тахлил қилиш натижасида ва жамият тамонидан олий таълим муассасаларининг замонавий битирувчиларига нисбатан қўйилаётган талабларни эътиборга олган ҳолда техника йўналиши олий таълим муассасалари талабасининг касбий тайёргарлиги -деганда касбий ва ижтимоий масалаларни ечишга тайёргарлигини таминлайдиган, унинг фазилати сифатида касбий компетентликни эгаллаш мақсадида талабаларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштириш жараёнини тушунилади. Касбий таёргарликни тушунишга бундай ёндошувда унинг мазмунини қонуний асослаш орқали математик тайёргарлик хам тўлалигича киради. Биз буни ўз тадқиқотимизда бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантириш макони сифатида қараймиз. [7] Техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларда математик компетентликни ривожлантириш зарурияти ва мақсадга мувофиқлиги бизнинг нуқтаи назаримизда бир қатор омиллар билан шартлашилган, уларнинг айримларини кўриб чиқамиз. Биринчидан, жиддий математик тайёргарлик муҳандисга математик методлар ёрдамида замонавий муаммоларнинг кенг доирасини тадқиқ этиш имконини беради. Иккинчидан, турли математик масалаларни ечиш, субъектда махсус (математик) тафаккурни шакллантиришда математик тил инсон фаолиятининг турли сохаларини тасвирлаш, ўрганишнинг универсал тили бщлиб хисобланади. Учинчидан, математикани ўрганиш шахснинг нафақат интеллектуал, балки унинг эмоционал ривожланишида катта ахамият касб этади [8]. Е.Г. Плотникова щз тадыиыотида математикани бошқа фанларда қўланилишининг қуйидаги учта йўналишини белгилаган: 1) маълумотларни математик методлар билан қайта ишлаш; 2) турли хил ўрганиш объектларини математик моделлаштириш; 3) касбий масалаларни математик тилда ифодалаш ва уни математика билан уйғунлаштириш. Бунда математиканинг универсалиги бошқа фанлар назариясини қуриш қуроли сифатида қаралади. Математика фанида математик далиллар, қонунлар ва назариялар умумий характерга эга [52, 144-б]. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқган холда, ўрганилаётган муаммо доирасида техника йўналиши олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги деганда улар томонидан математик компетентлик каби сифатнинг эгалланишини таъсинлаш ва уни ривожлантириш мақсадида олий математика фанининг турли бўлимлари бўйича фундаментал билимларни ўзлаштириш жараёнини тушинамиз. Методик адабиётларда олий таълим муассасаларидаги талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида олий математика фанини ўқитишнинг турли мақсадлари қаралган. В. И. Арнольднинг таъкидлашича, математик тайёргарликнинг асосий мақсади реал борлиқ ходисаларини математик тадқиқ қилиш орқали уларнинг аниқ мазмунини тасаввур қилишдан иборатдир [17], А. Д. Мышкис математика амалий ахамиятга эгадир, яъни математик тайёргарлик талабаларга “математикани тадбиқ қилиш учун” керак деб хисоблайди [62, 11-б], О. В. Долженко ва В. Л. Шатуновскийлар нуқтаи назарида, техника йўналиши олий таълим муасссасаларида олий математика фанини ўқитишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат: биринчидан, талаба фундаментал математик тайёргарликга (олий таълим муасссасалари дастурларига мос равишда математика учун тизимли билимлар ва математик маданиятга эга бўлиш), иккинчидан, бўлажак касбий фаолияти соҳасида математик моделлаштириш (математик билимларни мухандислик ишида қўллаш) малакасига эга бўлади деб ҳисоблаганлар. Б. С. Гершунский математик тайёргарлик мақсадлари орасидан қуйидагиларни ажратган: 1) амалий фаолиятда қўллаш, турдош фанларни ўрганиш, таълимни давом эттириш учун зарур математик билимларни эгаллаш; 2) математика фаолият ва ижтимоий-ҳаётга тўлақонли қўшилиш учун зарур бўлган талабаларнинг интеллектуал ривожланиши, фикрлаш сифатларини шакллантириш ; 3) борлиқни тавсифлаш шакли ва уни билиш методлари сифатида математика ғоялари ва методлари ҳақида тасаввурларни шакллантириш [23]. Ушбу тадқиқотларнинг биз учун муҳим томони шундан иборатки, уларда барча муаллифлар асосий мақсадни таърифлашда математик тайёргарликнинг касбийлик нуқтаи назардан, амалиётга йўналтирилганлигини ошириш заруриятини ҳамда бўлажак муҳандисларнинг касбий ва шахсий сифатларини ривожлантириш имкониятини кўрсатган. Бунинг учун, биринчидан, бўлажак муҳандислар математика бўйича яхши фундаментал билим ва амалий жихатдан тайёр, иккинчидан, мустақил билиш фаолиятида компетентли бўлишлари зарур. Демак, бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлигининг долзарб масалаларидан бири мустақил билиш сохасида уларнинг компетентлигини ривожлантиришдан иборат. Математик тайёргарлик мақсадидан келиб чиқиб, Б. В. Гнеденко [42], Л.Д Кудрявцев [96], А.Л. павлова, Я.С Бродский [28,29] ларнинг тадқикотларига асосланган холда биз бўлажак муҳандисларни математик тайёргарлигини қуйидаги масалаларни ечишни таъминлайдиган математик компетентликни ривожлантириш сифатида аниқладик: 1) бўлажак муҳандисларда фундаментал математик билим, кўникма ва малакалар тизимини шакллантириш; 2) бўлажак муҳандислар томонидан математик моделлаштириш методлари, оғзаки ва ёзма математик нутқнинг эгалланиши; 3) ўзлаштирилган математик билим, эгалланган кўникма ва малакаларни бошқа фанларни ўрганишда ва амалий ҳаётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш; 4) мустақил билиш фаолияти соҳасида математик компетентликни ривожлантириш [24]. Математик компетентлик тушунчасини аниқлаш учун “компетенция” ва “компетентлик” тушунчаларига нисбатан мавжуд ёндошувларни қараб чиқамиз. Психологик-педагогик адабиётларда ҳамда ватанимиз ва хорижлик кўпгина педагог олимларнинг илмий ишларида “компетенция” ва “компетентлик” каби тушунчалар кейинги вақтларда кенг қўлланилмоқда. Таълим тизимига компетенциявий ёндашув хорижий мамлакатларда ўтган асрнинг 60 йилларида шакллана бошланиб, “Компетенция” масаласи кўп йиллардан буён олимлар томонидан ўрганилиб келинмоқда. “Компетенция” ва “компетентлик” тушунчаларини мазмун моҳиятини аниқ ифодалашда Л.П. Алексеева, М.Д. Ильязова,Н.В. Кузьмина, А.К. Маркова, Л.М.Митина, Л.А. Петровская, А.А. Скамницкий, М.Г. Тайчинов, К.С. Шаблыгина каби олимлар катта хисса қўшганлар. Компетентлик тушунчасининг луғавий маъноси турли тилларда турлича изоҳланган: Competent (француз тилида) – ваколатли; Competent (лотин тилида) – қобилиятли; Competent (инглиз тилида) - қобилиятли. “Компетенция” ва “компетентлилик” тушунчалари моҳиятини англаш мақсадида қуйидаги луғатларга эътиборимизни қаратдик: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”да компетенция қуйидагича талқин этилган: компетенция – у ёки бу соҳадаги билимлар, тажриба [143; 682 б.]. “Компетентлик - бирор соҳа бўйича ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган ва шунинг учун ҳам фикри салмоқли, ишончли ҳисобланган кишининг сифати” [87; 248 б.]. “Олий таълим” луғат-маълумотнома тўпламида – “Компетентлик- тегишли, лаёқатли”, ваколатлилик - 1) Муайян ижтимоий касбий мавқега эга шахсларнинг улар бажараётган вазифа ва ҳал этаётган муаммоларнинг мураккаблик даражасига билимлари, лаёқатлари ва тажрибаларининг мос келганлик даражаси. “Малака” терминидан фарқли ўлароқ касбий билим ва лаёқатга эга бўлишдан ташқари яна ташаббус, ҳамкорлик, гуруҳда ишлай билиш қобилияти, коммуникатив ўқув, таълим олиш, баҳолаш ўқуви, мантиқий фикрлаш, ахборотни танлаш ва фойдаланиш лаёқатлари каби сифатларни ҳам ўзида мужассамлаштиради деб ифодаланган [105; 144 б.]. Компетентликшахснинг доимо ривожланиб борувчи сифатларидан бири бўлиб, реал ҳаётий вазиятларда юзага келган муаммоларни ечиш қобилияти, ўз билими, ўқув ва ҳаётий тажрибалари, қадриятлари ва қизиқишларини унга сафарбар этиш имкониятлари [66. 31 б]. Компетентлик атамаси таълим соҳасига психологларнинг илмий изланишлари натижасида кириб келди. Бу тушунча ноанъанавий вазиятларда ёки кутилмаган ҳолларда ўзини қандай тутиш, мулоқотга киришиш, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиш, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, ҳамиша ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда қандай ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида назарий билимлар зарурлигини кўрсатади. Компетентлик – бу билимларни намоён этишнинг ўзига хос тури бўлиб, шахснинг умумий интелектуал ривожланишида, касбий масалаларни максимал даражада самарали ҳал қила билиш ва теварак-атрофни объектив баҳолай билиш имконини берувчи ақлий тажрибанинг таркибий қисмлари, ахборотни қайта ишлаш механизми, индивидуал равишда интеллектуал фаолиятни танлай билиш кўникмасининг шаклланганлигида ўз ифодасини топади [78;115 б.]. Хорижий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, компетентлик “чуқур билимлар эгаси”, “мураккаб масалаларни ечиш қобилияти”, “ўз пайтида долзарб фаолиятни амалга ошириш қобилияти” каби маъноларни англатади. Умуман, “компетентлик” тушунчасини аниқлаш борасида олиб борилган барча илмий ишлар ва тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, компетентлик - шахснинг ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олиш қобилиятидир. Шахснинг аниқ ишни бажаришида эгаллаган билимлари, маҳорати ва кўникмаларига таянади. Шу билан бирга, унинг когнитив ва доимо ривожланиб борувчи кўникмалари, мақсадлари, руҳий кечинмалари ва бошқа сифатлари ҳам “компетентлик” тушунчаси моҳиятини очиб беради. Шахснинг бир-бири билан узвий боғланган барча сифатлари компетентликни комплекс тушуниш имконини беради. Э.Ф.Зеер муҳим компетенцияларни шахснинг турли касбий фаолиятга мослашиши ва самарали фаолият кўрсатиш учун маълум ишларни бажаришда зарур бўладиган, кўникма ва малакалар, шахсий сифатлар ва қобилият сифатида таърифлайди. У муҳим компетентликлар тузилмасидаги тўртта кичик гуруҳни алоҳида кўрсатиб ўтади. Булар: касбий йўналганлик; касбий компетентлик; касбий аҳамиятга эга сифатлар; касбий аҳамиятга эга психофизологик хусусиятлар. Психологик-педагогик адабиётларда ўтган асрнинг 90 йилларида асосан “педагогик компетентлик”, “касбий компетентлик”, “педагогнинг педагогик-касбий компетентлиги” га кенг эътибор қаратилди. Педагогик компетентлик – ўқитувчининг шахсий имкониятлари, унинг маҳорати(билим ва тажриба), маълум бир доирадаги ўзининг билим ва кўникмаларига таяниб муаммоларни ечиши [71;32б]. Ўз тадқиқотларида А.К.Маркова педагогик компетентлик қуйидаги таркибий қисмлардан иборат эканлигини қайд этади. Махсус ёки касбий компетентлик (касбий фаолиятни юқори даражада ташкил этиш); Шахсий компетентлик (ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини намоён этиш); Индивидуал компетентлик (ўз-ўзини бошқариш, касбий ривожланиш ва янгиликлар яратиш); Ижтимоий компетентлик (қўшимча фаолиятни ҳамкорликда ташкил этиш. Педагогик компетентлик – бу ўқитувчининг касбий-психологик хусусияти бўлиб, педагогик фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда субъектив шарт-шароитдаги амалий-назарий ҳаракатни ифодаловчи сифатлар йиғиндиси. Касбий компетентлик тушунчаси эса маълум бир аниқ фаолият бўйича қўланилади. Илмий-педагогик адабиётларда “касбий компетентлик” атамаси билан бир қаторда, маъно жиҳатидан унга яқин бўлган “профессионализм”, “касбий маҳорат”, “малака”, “ўз касбининг устаси” каби тушунчалар қўлланиб келинади. Кўп ҳолларда тадқиқотчилар мазкур атамалар ўртасидаги фарқларга жиддий эътибор қилмайдилар. Ҳолбуки “касбий компетентлик” кўп маъноли тушунча бўлиб, унинг маъноси турлича талқин этилади. Касбий компетентликни турлича изоҳлаш ҳоллари юзага келди: - маълум бир меҳнат функциясини бажариш қобилияти; - “малака”, “маҳорат” каби инсон кўникмалари (А.К.Макарова); - касбий маълумотлилик даражаси; - инсоннинг тажрибаси ва индивидуал қобилияти, унинг ўз билими ва малакасини ошириб боришга интилиши, унинг ишга ижодий ёндашуви ва ўз ишига масъулияти (Б.С.Гершунский); - касбий билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш (О.А.Абдуқудусов, Ҳ.Ф.Рашидов); - билим, маҳорат, ўзига хослик ва шахснинг ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этишдаги қобилияти (В.А.Ситаров); Касбий компетентликка кўп қиррали функцияларни бажариш, бир касбий фаолият доирасида қатор ижтимоий билимларга таяниш, фаолият кўрсатиш турларини кенгайтириш орқали эришади. Шуни таъкидлаш зарурки, касбий компетентлик фаолият кўрсатаётган субъектнинг индивидуал ва интеграл сифатидир. Бу сифатлар икки босқичда шаклланади: 1) таълим олиш жараёнида касбий фаолиятга назарий жиҳатдан тайёргарлик; 2) бевосита фаолият жараёнидаги амалий тайёргарлик, яъни ўз фаолиятини амалиётда қўллай олиш кўникмасига эга бўлиш. И.В.Гришина эса касбий компетентликни шахснинг ўз касбини қанчалик даражада эгаллаганлиги сифатида таърифлаб, уни қуйидагича изоҳлайди: - касбий компетентлик шахснинг фаолиятга бўлган муносабати, унга зарурати ва қизиқиши, интилишлари, қадриятлари, касбий фаолиятидан мақсади, ўзининг ижтимоий ўрнини тасаввур қилиши; - шахсий ўзига хослиги ва мутахассис сифатидаги мавқеига, касбий билим, маҳорат ва кўникмалари, касбига хос бошқа хусусиятларига баҳо бериши; - касбий шакллашини ва ривожланишини бошқара билиши [36; 102 б.]. Тадқиқотчиларнинг ишларида педагогнинг касбий компетентлиги, педагогнинг педагогик компетентлиги тушунчаларинингмазмун-моҳияти билан унинг тузилиши масалалари тўғрисидаги фикрлар ўзаро тафовутга эга эди. Психологик ва педагогик тадқиқотларни ўрганиш шуни кўрсатдики педагогнинг касбий компетентлиги масаласига олимлар турлича нуқтаи назардан ёндашган. Бизнинг фикримизча, педагогнинг касбий компетентлиги масаласига, унинг моҳияти ва тузилишига турлича ёндашувларнинг асосий сабаби, тадқиқот масалаларини ечишда ҳар хил методлар билан ёндашилганлигидадир. А.К.Маркованинг фикрига кўра, касбий компетентлик - “педагогик фаолиятни олий даражада амалга ошира оладиган ўқитувчининг меҳнатини, педагогик мулоқотни ва ўқитувчи шахсининг салоҳиятини белгилайдики, унинг ёрдамида таълим олувчиларнинг таълим-тарбияси соҳасида яхши натижаларга эришилади”. Унинг фикрига кўра, “касбий компетентлик” тушунчаси ўқитувчининг меҳнат фаолиятининг умумлашмаси саналади: педагогик фаолият, педагогик мулоқот, педагогнинг шахси (процессуал кўрсаткичлар) таълим даражаси — таълим олганлик, тарбияси — тарбия даражаси (натижа кўрсаткичлари). Буларнинг ҳар бири ўз таркибига қуйидаги муҳим жиҳатларни бириктиради: - педагогик билимлар – психологик маълумотлар, ўқитувчи меҳнатининг моҳияти ҳақида педагогик тушунча, унинг педагогик фаолиятининг ўзига хослиги, муомаласи, шахси, таълим олувчиларнинг психологик ўсиш даражаси, уларнинг ёши; - маҳорат – ҳаракат, кераклича юқори даражада бажариладиган фаолият; - касбий психологик позицияси – ўқитувчининг таълим олувчига, ҳамкасбларига, ўзига бўлган муносабатини аниқловчи хулқ-атвори, салоҳияти, касбий такомиллашув даражаси, ўз меҳнатининг моҳиятини тушуниши; - психологик ўзига хослиги (маънавий фазилатлари) – билимга чанқоқлиги, педагогик фикрлаши, салоҳияти, кузатувчанлиги, мақсадга интилиши, қизиқиши ва бошқалар [73; 9 б.]. Касбий компетентлик тушунчасини моҳиятини тушунмоқ учун уни қисмларга бўлиб ўрганиш талаб этилади. Кўплаб тадқиқотчилар унинг таркибида педагогнинг билими ва маҳорати уйғунлиги, унинг ўз касбига муносабати, аниқ мақсадни кўзлаб фаолият олиб бориши масалаларига алоҳида диққатларини қаратмоқдалар. Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, “касбий компетентлик” шахснинг ўз касбий билимларини тинмай бойитиб бориши, янги ахборотларни ўрганиши, давр талабларини ҳис этиш, янги билимларни излаб топиши, уларни қайта ишлаши ҳамда ўз амалий фаолиятида қўллай билиши деб ҳисоблаш мумкин. Деярли барча тадқиқотчилар мутахассиснинг касбий компетенциясини мураккаб динамик тузилма деб қараганлар турли хил компонентлар ажралиб туради. Э. Ф. Зеер касбий компетенция таркибига қуйидагиларни ажратиб кўрсатган: а) белгиланган фаолият кўринишларини мустақил бажариш ва мустақил равишда янги билим, кўникмаларни эгаллаш қобилияти; касбий намунавий вазифаларни ҳал қилиш кўникмаси ва ўз фаолияти натижасини баҳолаш кўникмаси; б) фуқоролар ва давлат муассасаларибилан,шунингдек касбий мулоқат усулларини эгаллаш; в) малака оширишга ва касбий ўсишга қобилиятлилик; д) шахснинг ижтимоий-касбий характерическасини тассавур қилиш кабилардир[68]. Касбий камчиликларни бартараф этиш учун техналогияни эгаллаш зарур. Ю. Г. Татуранинг тамонидан касбий компетентлик тарифига қўйидаги компонентлар киритилган: фаолият намоён бўлишига тайёр туриш (мотивацион жиҳат), билимларни эгаллаш ( когнитив жиҳат), иш тажрибаси ва касбий билимни ўзлаштириш (хулқ-атвор жиҳати), компетентлик мазмунига ва уни қўллаш объектига муносабат (қадриятли-мазмунли), жараённи ҳиссий ва психологик жихатдан тартибга солиш ва компетентлик намоён бўлиш натижаси шулар жумласидандир[184]. Н. A. Банько эса, мутахассиснинг касбий компетентлик тузилмасига қуйидаги тўртта ўзаро боғлиқ компонентларни киритган:1) мотивацион-қадириятли, 2) когнитив, 3) коммуникатив ва 4) рефлексив [11]. С. A. Татяненкода эса касбий компетентликнинг таркибий компоненталари бўлган, касбий билимлар, касбий фаолит турлари мутахассиснинг касбий муҳим фазилатлари деб ҳисоблайди [182]. Бундай ёндошувлар бизнинг тадқиқотимиз предмети бўлиб хизмат қилади. Юқоридаги таҳлилларга таяниб айтиш мумкинки, таълим жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим омили олий таълим тизимида бўлажак муҳандислар касбий компетентлигини ривожлантирилиши билан узвий боғлик. Шу боис, инновацион таълим технологиялари имкониятларидан ҳамда яратилаётган дидактик таъминотдан унумли фойдаланиш негизида муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнининг назарий ҳамда амалий асосларини яратиш долзарб вазифалардан бири эканлигини белгилайди. Ҳозирги жамиятда таълим тизимини модернизациялаш-бу инсоннинг турли соҳаларда мақсадли мустақил фаолияти асосида унинг интелектуал ва ахлоқий ривожланишидир. Ривожланган давлатлар қатори мамлакатимизда ҳам таълимдаги ислоҳотлар жараёнида касб маҳорати ва касбий компетентликни ривожлантириш муҳим йўналиш сифатида қаралмоқда. Дарҳақиқат, жамият ва фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичида таълим-тарбия жараёни, унинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари, мутахассислар тайёрлаш жараёнига таъсирини таҳлил этганда, бўлажак муҳандисларда математик фаолиятга бўлган эҳтиёж қуйидагилар билан белгиланишини аниқладик: Биринчидан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таълим тизими, методологияси ва ўқув жараёни технологиясини янгилашни талаб қилади. Бундай жараёнда бўлажак муҳандиснинг математик фаолиятида янгиликлар яратиш, креатив фикрлаш ва математик компетентликни ривожлантириш заруратини келтириб чиқаради. Иккинчидан, таълим мазмунини лойиҳалаштириш ўқитишнинг янги ташкилий шакллари, технологияларини излаш, яъни таълимга инновациялар киритишни тақозо қилади. Учинчидан, математик билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш ва уни амалиётга татбиқ этишга нисбатан бўлажак муҳандисларда мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли ва амалий-ижодий ва рефлексив компонентларни ривожлантириш кабилар тадқиқот муаммосининг ижтимоий, педагогик-психологик жиҳатдан долзарблигини ифодалайди. Бўлажак муҳандисни касбий фаолиятга тайёрлашда математик компетентликни ривожлантириш вазифаси, авваламбор мазкур тушунчанинг моҳиятан очиб берилиши, унинг таркибий тузилмасини белгиланиши муҳандислик таълими жараёнидаги компетентли ёндашувнинг қонуниятлари, тамойиллари, шароитлари ва йўналишиларини белгилаб олишни тақазо этади. Олий таълим муассасаларида муҳандисларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш борасидаги олиб борилган тадқиқотлар таҳлили, шунингдек 5340400-“Муҳандис коммуникациялари қурилиши ва мантажи (турлар бўйича)” бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари, ўқув меъёрий ҳужжатлари, ўқув режа ва дастурларини таҳлили асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда қуйидаги муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа эканлиги аниқланди: 1) Бўлажак муҳандиснинг математик фаолиятга (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли ва амалий-ижодий ва рефлексив ) тайёргарлигининг таркибий компонентлари кўрсаткичларини таққослаш. 2) математик фаолиятда инновацион технологияларни жорий этиш, қўллай олиш компетенциясини ривожланганлик даражаларини аниқлаш. 3) Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожланганлик даражасини аниқловчи тажриба–синов ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва амалиётга тадбиқ этиш. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling