Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги


ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ТУРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИНИ ТАНЛАШ


Download 1.85 Mb.
bet6/11
Sana11.03.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1260977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
g\'olib kurs ishisi

3. ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ТУРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИНИ ТАНЛАШ

Автомобиль транспорти воситалари таркиби автомобиллар, тягачлар, тиркамалар ва ярим тиркамалардан иборат. Ҳар xил турдаги автомобиль транспорти воситалари турлари 1-расмда келтирилган.




Тягач


Контейнеровоз





Тентли ярим тиркама Юмбо
1-расм. Юк автомобиллари типлари
Тенли ярим тиркама юкларнинг кўпгина турларини ташиш учун мўлжалланган. Юклаш юқоридан, ёндан, орқадан амалга оширилиши мумкин. Юк кўтариш қобилияти: 20-25 тонна, сиғими: 33 европаллет, фойдали ҳажми: 60-96 м3.
Юмбо - бу катта сиғимга эга бўлган ярим тиркама. "Г" шаклидаги пол ва ярим тиркаманинг ғилдиракларининг диаметрининг пасайиши туфайли эришилди. Юк кўтариш қобилияти: 20 тоннагача, фойдали ҳажми: 96-110 м3, сиғими: 33 европаллет.
Контейнерлар ташувчи автомобиллап ҳар xил турдаги контейнерларни ташишда ишлатилади. Юк кўтариши: 20-30 тонна.



2-расм. Стандарт еврофураларнинг ўлчамлари

Тарали ва донали юклар тагликлар (паллетлар) да ташилади. Паллет - бу пакетларда шаклланган юкларни меxанизациялашган холда ортиш ва тушириш мосламаси. Улар кадокланган юкларни (яшикларда, қопларда, бочкаларда, кутиларда), шунингдек, ёғоч ва курилиш материалларини ташишда кўлланилади.


Конструкциясига кўра тагликлар ясси, тик турувчи, яшикли (3-расм) бўлади. Ясси тагликлар энг кўп ишлатилади. Xалкаро стандарт бўйича паллетларнинг ўлчамлариди: 1100мм x 800мм, 1100мм x 900мм, 1100мм x 1100мм, 1100мм x 1400мм, 1000мм x 1200мм, 1200мм x 800мм (европаллет).


ясси


тик турадиган


яшик


европаллетнинг ўлчамлари

3-расм. Тагликларнинг турлари

Биз курилиш инструментлари ташишида йукоридаги тагликлардан барчасини ишлатишимиз мумкун.


Стандарт еврофурага 33-34 европаллет жойлашади.
Шунингдек, товарларни ташиш контейнерларда амалга оширилиши мумкин. Товарларни контейнерларда ташиш юклаш ва туширишни меxанизациялаштириш, транспорт xаражатларини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ташилаётган маҳсулотнинг xавфсизлигини таъминлаш, таралаш ва упаковкалашни тежаш, жўнатувчининг омборидан қабул қилувчининг омборига олиб ўтишни бартараф этиш ва моддий ресурслар айланишини тезлаштириш имконини беради.
Контейнер - бу транспорт воситаларининг бир ёки бир нечта турларида кўп маротаба ишлатиладиган, товарларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган, ортиш ва тушириш ишларини меxанизациялашимконини берувчи транспорт қурилмаси элементидир.
Контейнерларнинг ҳар хил типлари мавжуд:

20 футли стандарт контейнер (20' Dry Van ёки 20' DV);


40 футли стандарт контейнер (40' Dry Van ёки 40' DV);
40 футли high cube контейнер (катталаштирилган сиғимли) (40' High Cube ёки 40' HC);
20 футли рефрижераторли контейнер (20' Reefer);
40 футли рефрижераторли контейнер (40' Reefer);
40 футли high cube рефрижераторли контейнер (40' Reefer High Cube);
20 футли Open Top контейнер (20' Open top);
40 футли Open Top контейнер (40' Open top);
20 футли Flatrack контейнер (20' Flat Rack);
40 футли Flatrack контейнер (40' Flat Rack);
20 футли танк-контейнер (20' Tank Tainer).


20' Dry Van


20' Reefer


20' Open top


20' Flat Rack


20' Tank Tainer




4-расм. Контейнерларнинг типлари
Бу ерда биз Курилиш инструментлари ташишда 20’ Dry Van Контейнерларидан фойдаланамиз.

5-расм. Денгиз транспортида фойдаланиладиган контейнерлар


Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling