Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


§ 4. Комбинацияли бошқариш принципи


Download 5.95 Mb.
bet8/61
Sana25.08.2023
Hajmi5.95 Mb.
#1669947
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61
Bog'liq
ТЖА Маърузалар тўплами

§ 4. Комбинацияли бошқариш принципи
Тизимнинг аниқлиги ва тезкорлигини ошириш мақсадида АБТ лари комбинацияли ростлаш принципидан фойдаланиб хам лойихаланади. Бундай АБТларида хам тойдирувчи таъсир бўйича ростлаш принципи, хам ростланаётган параметрнинг оғиши бўйича ростлаш принципи қўлланилади. Тойдирувчи таъсир бўйича ростлаш регулятори юқори тезликка эга бўлиб, асосий тойдирувчи таъсирни (юкни оғишини) компенсациялайди, ростланаётган параметрнинг оғишини ростловчи регулятор асосий бўлмаган тойдирувчи таъсирларни компенсациялайди ва ростлаш аниқлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
Комбинацияли ростлаш принципли тизимларда бошқариш очиқ ва берк контурлар орқали амалга оширилади.
Генератор кучланишини автоматик ростлаш тизимини кўриб чиқамиз (4.5-расм).

2.6-расм. Генератор кучланишини комбинацияли автоматик ростлаш тизими:
Бу тизимда асосий тойдирувчи таъсирни (ушбу холатда роторни айланишлар тезлиги) компенсациялаш марказдан қочма регулятор ёрдамида амалга оширилади. Асосий бўлмаган тойдирувчи таъсирларни (ушбу тизимда якор занжирининг токи) компенсациялаш ростланаётган параметрни қийматини ўзгартириш орқали амалга оширилади. Бу мақсадда ўлчаш элементи – Rд потенциометр, кучайтирувчи қурилма – электрон кучайтиргич, ростлаш элементи – генераторнинг қўзғатиш чўлғами каби элементлардан ташкил топган регулятордан фойдаланилган.
Комбинацияли ростлаш принципли тизимлар иккала принцип афзалликларини ўзида акс эттиради, яъни тойиш таъсирини ўзгаришига реакцияни тезкорлиги ва қандай ташқи таъсир тизимни оғишига сабаб бўлишидан қатъий назар ростлашнинг юқори аниқлилиги.


Синов саволлари:
1. Берилган алгоритм тшунчасига таъриф беринг.
2. Бошқаришнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
3. Очиқ бошқариш принқипи қандай принцип?
4. Ғалаён бўйича бошқариш принципи тушунтириб беринг.
5. Ёпиқ бошқариш принципига таъриф беринг.
6. Бошқаришнинг учта фундаментал принципларининг асосий камчиликлари ва устунликлари нималардан иборат?
7. Фарқ сигнали қандай сигнал?
8. Қайси боғланиш приқипи АРС номи билан юритилади?

Download 5.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling