Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети
-Маъруза. Бошқаришнинг асосий принциплари
Download 5.95 Mb.
|
ТЖА Маърузалар тўплами
- Bu sahifa navigatsiya:
- Берк тизим бўйича бошқариш принципи
2-Маъруза. Бошқаришнинг асосий принциплари
Маъруза режаси: 1. Берилган алгоритм тушунчаси; 2. Бошқаришнинг асосий вазифаси; 3. Очиқ цикл бўйича бошқариш принципи; 4. Тойдирувчи таъсир (ғалаён) бўйича бошқариш принципи; 5. Берк тизим бўйича бошқариш принципи. Берилган алгоритм одатда ишчи параметрни вақт бўйича доимий ушлаб турилишини ёки вақт бўйича олдиндан маълум бўлган ёки маълум бўлмаган қонуниятлар бўйича ўзгаришини таъминишини амалга оширувчи алгоритмдир. Бошқаришнинг асосий вазифаси объект ғалаёнли таъсир остида бўлганда берилган алгоритмни таъминлаб берувчи бошқарувчи таъсир ўзгариши қонунини шакллантиришдан иборат., Бу вазифани ечиш учун бошқаришнинг учта фундаментал принципларидан фойдаланилади: а) б)
2.1- расм. Бошқаришнинг асосий принциплари. Р- ростлагич; БО- бошқариш объекти; Ғ- ғалаённи ўлчагич; К - коррекцияловчи ускуна а) Очиқ цикл бўйича ростлаш принципида ростлагич Х вазифа асосида бошқариш сигнали Uни ишлаб чиқади ва бу сигнал бошқариш объектининг ижро элементларига таъсир этади. Вазифа ишчи персонал тамонидан ёки махсус вазифа берувчи ускуна орқали берилади. Бу принцип техник жихатдан амалга оширишда соддалиги билан ажралиб туради, лекин ғалаёнли таъсир хақида етарли даражада маълумот бўлмаган холатларда самарали натижа бермайди. б) Тойдирувчи таъсир (ғалаён) бўйича бошқариш принципи (компенсация принципи) ёрдамида объектга таъсир қилаётган ғалаённи эътиборга олган холда бошқаришни амалга ошириш мумкин. Бу принципда ростлагич Х вазифа асосида U ошқариш сигналини ишлаб чиқади. Бир вақтнинг ўзида ғалаён ўлчанади ва коррекцияловчи ускуна Кга узатилади. Бу ускуна бошқариш сигналини ғалаёнга кўра коррекциялайди ва коррекцияланган U сигнал бошқариш объектининг ижро механизмларига узатилади. Бу бошқариш принципининг асосий камчилиги бу принципни ғалаённи ўлчаш мумкин бўлган холлардагина қўллаш мумкинлигидадир. в) Берк тизим бўйича бошқариш принципи (тескари боғланиш принципи ёки четлашиш бўйича бошқариш) объект хар қандай ғалаёнли таъсир остида бўлган холда хам бошқариш масаласини ечиш имконини беради. Бу холда вазифа сигнали Х солиштириш элементининг бир киришига берилади. Бу элементнинг бошқа киришига тескари боғланиш занжири орқали бошқариш объекти ишчи параметирининг хақиқий қиймати бирламчи асбоб ёрдамида ўлчаниб узатилади. Солиштириш элементининг чиқишида фарқ сигналини оламиз ва бу сигнал вазифа ва хақиқий қийматлар орасидаги фарқдан иборатдир =Х-Y. Ростлагич фарқ сигналининг қиймати ва ишорасига кўра бошқариш сигналини ишлаб чиқади. Шундай қилиб, ёпиқ бошқариш принципи фақат вазифани эмас, балки объектнинг хақиқий холатини ва унга таъсир этаётган ғалаёнларни хам хисобга олиш имконини беради. Бундай принцип асосида ишлайдиган системалар автоматик бошқариш системалари (АРС) номи билан юритилади. Download 5.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling