1-Маъруза. Кириш. Автоматик ростлашнинг вазифалари.
Асосий тушунча ва қоидалар
Маъруза режаси:
1. Автоматлаштириш тушунчаси ва унинг таърифи;
2. Автоматлаштиришнинг мақсади;
3. АРСнинг таърифи;
4. Автоматик назорат, ростлаш ва бошқариш тшунчалари;
5. Автоматлаштириш босқичлари;
6. Ростлаш объектини характеристикаловчи ўзгарувчиларнинг асосий гуруҳлари тшунчаси.
7. Автоматик бошқариш назариясининг асосий тшунчалари ва таърифлари.
Автоматлаштириш – технологик жараёнларни одам иштирокисиз бошқарадиган техник воситаларни жорий этиш демакдир. Автоматлаштириш ишлаб чиқариш жараёнидаги одам иштирок этмаган саноатнинг янги босқичи бўлиб, бунда технологик ва ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш функциясини автоматик қурилмалар бажаради. Автоматлаштиришни жорий этиш ишлаб чиқаришнинг асосий техник – иқтисодий кўрсаткичларининг яхшиланишига, яъни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори ва сифатининг ошиши ҳамда таннархининг камайишига олиб келади.
Автоматика фан ва техниканинг автоматик бошқариш назарияси ва амалиёти, автоматик системаларни қуриш принциплари ва техник жиҳатларини ўз ичига олади. Автоматлаштириш – бу техник жиҳозларнинг қўлланилиши, математик усуллар ва бошқариш системаларида, бунинг натижасида инсон қисман ёки бутунлай информация олишда ўзгартириш, узатиш ва энергияни ишлатишдан озод бўлади.
Автоматлаштиришнинг мақсади – меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқаришнинг сифатини ошириш режаларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва бошқариш, инсонни зарарли шароитларда ишлашдан озод қилишдир. У фан ва техникани умумий ривожлантириш натижасидир. Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг ривожланиши асосан 50-60 - йилларда бошланган. Техника сиёсатини мақсад сари йўналтирилганлиги ҳисобига кимёвий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида автоматлаштиришнинг даражаси ошди. Технологик жиҳозланишнинг яхлитлиги ва ундаги ўзлаштирилган технологик жараёнларни бошқаришни технологик жараёнда амалга оширилиши, технологик объектни бошқаришни ташкил қилади. Ахборотларни автоматлаштирилган ҳолда йиғиш ва қайта ишлашни таъминловчи ҳамда инсон фаолиятининг турли соҳалардаги оптимал бошқариш учун зарур бўлган инсон-машина системасига – автоматлаштирилган бошқариш системаси (АРС) дейилади.
«Технологик жараёнларни автоматлаштириш» курсининг асосий мақсади: автоматиканинг замонавий техник воситалари ҳамда ЭҲМ билан бошқариладиган микропроцессорли техника базаси асосида АРСларни қуриш усуллари ва принципларини тўла-тўкис ўрганишдан иборат. Курснинг амалий моҳияти мамлакатимиз халқ хўжалиги тараққиётидаги устувор вазифалар билан боғланган.
Техник жараёнларда одамнинг иштирок этишига кўра автоматлаштиришни қуйидагиларга ажратиш мумкин: автоматик назорат, автоматик ростлаш ва автоматик бошқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |