Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети
Нефть махсулотлариниқайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш
Download 5.95 Mb.
|
ТЖА Маърузалар тўплами
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг технологик схемасиниг тавсифи; 2. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёни бошқариш объекти сифатида;
Нефть махсулотлариниқайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш
30-маъруза. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш Маруза режаси: 1. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг технологик схемасиниг тавсифи; 2. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёни бошқариш объекти сифатида; 3. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг оптимал иш режимига эришиш учун тавсия этиладиган автоматлаштиришнинг функционал схемаси Сувсизлантирилган ва тузсизлантирилган нефть (ЭЛОУ блокидан сўнг) бензиндан ажратиш колоннаси 1га (90-расм) берилади. Бу калоннада енгил қайнайдиган фракциялар (бензин, сув) буғлатилади ва колоннанинг юқори қисмидан чиқади, ҳаволи 2 ва сувли 3 конденсатор-совутгичлардан ўтади ва 4 сиғимга келиб тушади. Ундан газ фракция абсорберига берилади, сув қисми канализацияга туширилади, бензиннинг бир қисми колонна 1 га пуркаш учун 5 насос ёрдамида берилади, қолган бензин 19 сиғимга келиб тушади ва сўнгра стабиллаштириш колоннаси 32 га берилади. Бензиндан ажратилган нефтнинг бир қисми колонна қуйи қисмидан 8 насос ёрдамида қувурли печ 7 га берилади, у ердан колонна 1 га қайтарилади. Қолган нефть 6 насос ёрдамида 9 печ орқали 14 колоннага берилади. 14 колоннанинг юқори қисмидан бензин ва сув буғлари олдин ҳаволи конденсатор 15 га, сўнгра сувли конденсатор 16 га берилади. конденсат 10 сиғимда йиғилади ва у ердан насос 11 ёрдамида қисман 14 колоннага пуркаш учун берилади. Қолган конденсат 19 сиғимга берилади. 10 сиғимда қолган сув канализацияга туширилади, газ эса факелга ташланади. Мазутдан тиниқ нефт махсулотларини тўлиқроқ ажратиб олиш учун 14 колоннанинг қуйи қисмига буғ перилади. Иссиқликни олиш учун колоннада икки циркуляцияланувчи пуркаш қўлланилади – юқори (ЮЦП) ва пастки (ПЦП). Бунинг учун колоннадан суюқлик 13 ва 17 насослар орқали 12 ва 18 иссиқлик алмаштиргичга узатилади, сўнгра яна колоннага қайтарилади. 12 ва 18 иссиқлик алмаштиргичларда хом нефт 1 колоннага берилишидан олдин иситилади. 14 колоннанинг қуйи қисмидан мазут 21 насос ёрдамида 9 печга берилади, сунгра вакуум колонна 38 га келиб тушади. 14 колоннанинг ён қисмидаги уч жойдан махсулот олинади ва уч мустақил секциялардан 22-24 ташкил топган буғлатиш колоннасига берилади. ҳар бир секциягаенгил фракцияларни ажратиш мақсадида буғ берилади. Бу фракциялар 14 колоннага қайтарилади ва улардан озлд бўлган охирги махсулот 25-27 насослар ёрдамида ҳаво музлатгичлари 28-30 паркка берилади. 23 секциядаги махсулот бензин 32 колоннага берилишидан олдин 31 иссиқлик алмаштиргичда иситилиши учун ишлатилади, 22 секциядаги махсулот эса қисман абсорбент сифатида фракцияловчи абсорберга берилади. 32 барқарорлаштириувчи колонна юқори қисмидаги буғлар ҳаволи конденсатор-совутгич 33 дан ўтади. Конденсат 34 сиғимга қуйилади, у ердан 35 насос орқали қисман 32 колоннага пуркаш учун тушади, қолган қисми (барқарорлашиш боши) қурилмадан чиқарилади. Қуриқ газ 34 сиғимдан иситиш тармоғига берилади. 32 колоннанинг қуйи қисми махсулоти – барқарор бензин фракцияси – 36 печ орқали орқали бензинни иккиламчи тозалаш қурилмасига берилади ва у ерда тор фракқияларга ажратилади. 32 колоннада иссиқлик режимини ушлаб туриш мақсадиди бензин фракциясининг бир қисми 37 насос ёрдамида 36 печ орқали олиб ўтилади, у ерда буғлатилади ва буғ кўринишида колоннага қайтарилади. 38 вакуум колоннанинг юқори қисмидан сув парлари, ажралиш газлари, кам миқдорда дизел фракцияси 47 конденсаторга келиб тушади. Конденсат хом ашё насосига берилади, конденсацияланмай қолган газлар эса колоннада сийраклаштирилган ҳавони таъминлаб берувчи эжектор ёрдамада (чизмада кўрсатилмаган) сўриб олинади. 90-расм. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнини автоматик ростлаш: 1- бинзинсизлантириш колоннаси; 2, 15, 28-30, 33 – ҳаво иссиқлик алмаштиргичлари; 3, 12, 16, 18, 31, 39, 41, 43, 46, 47 – қувурли иссиқлик алмаштиргичлар; 4, 10, 19, 34 – сиғимлар; 5, 6, 8, 11, 13, 17, 20, 21, 25-27, 35, 37, 40, 42, 44, 45 – марказдан қочма насослар; 7, 9, 36 – қувурли печлар; 14- атмосфера колоннаси; 22-24- буғлатиш колоннаси секциялари; 32- стабиллаштириш колоннаси, 38- вакуум колонна. 38 колонна қуйи қисмидаги ҳароратни камайтириш учун ва енгил компонентлар буғланишини онсонлаштириш мақсадида колоннага тўйинтирилган сув буғи киритилади. 38 колоннадан иссиқликни олиш учун учта циркуляцияловчи пуркаш назарда тутилади – юқори (ЮЦП), ўрта (ЎЦП) ва қуйи (ҚЦП). Бунинг учун колоннанинг маълум тарелкаларидан 40, 42, 44 насослар ёрдамида суюфлик (фракция) олинади, 39, 41, 43 иссиқлик алмаштиргичлар орқали ўтади ва қисман колоннага қайтарилади. Суюқликнинг қолган қисми иссиқлик алмаштиргичлардан ўтгандан сўнг 32 колоннага қайтарилади. Вакуум ажратишнинг қолдиқлари – гудрон- 46 иссиқлик алмаштиргич орқали қурилмадан чиқарилади. 39 иссиқлик алмаштиргичда кимёвий тозаланган сув иситилади. 41, 43 ва 46 иссиқлик алмаштиргичларда эса хом нефть 1 колоннага берилишдан олдин иситилади. Download 5.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling