Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


Download 5.95 Mb.
bet55/61
Sana25.08.2023
Hajmi5.95 Mb.
#1669947
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
ТЖА Маърузалар тўплами

Синов саволлари:

  1. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнини тавсифини биласизми?

  2. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг иш унимдорлигининг кўрсатгичи қандай параметрлар ҳисобланади?

  3. Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнини оптимал иш режимига эришиш учун қандай параметрларни ростлаш ва назорат қилиш тавсия этилади?



31 – маъруза. Каталитик крекинг жараёнини автоматлаштириш.
Маъруза режаси:
1. Каталитик крекинг жараёнининг технологик схемасининг тавсифи
2. Каталитик крекинг жараёни бошқариш объекти сифатида
3. Каталитик крекинг жараёнининг оптимал иш режимига эришиш учун тавсия этиладиган автоматлаштиришнинг функционал схемаси.
Дистиллат ва қолдиқ хомашёнинг ҳар хил турларининг каталитик крекинги юқори октанли бензинлар ва юқори концентрацияли пропан-пропилен ҳамда бутан-бутелен фракцияли газ олиш учун мўлжалланган жараён 420-550°С температурада ва 0,1-0,2 МПа босимда алюмосиликатли, цеолити бўлган ва бошқа катализаторларда кечади. Каталитик крекингни ўрнатишнинг асосий бўғини реактор - регенераторли блок ҳисобланади. Каталитик крекинг қурилмаси реакторли - регенераторли блокни автоматик системасининг функционал (ишлаш) схемаси 91-расма тасвирланган. Система блокнинг учта энг муҳим агрегатлари - иситиш печи 1, реактор 2 ва регенератор 3 нинг ишини ифодаловчи ўзгарувчи параметрларнинг автоматик барқарорлашувини кўзда тутади.
Ростлаш системаси қуйндаги ўзгарувчи жараённинг барқарорлашишини таъминловчи бир қатор ўзара боғлиқ контурлардан иборат: иситиш печида хомашёни иситиш температураси, реакторда қайнаётган қатлам сатҳи, реактордан чиқаётган коксланган катализатор сарфи, регенератордан чиқувчи регенерацияланган катализатор сарфи, реакторда ва регенераторда қайнаётган қатламнинг температураси, регенератордан чиқаётган катализаторнинг коксланганлиги. Автоматик ростлаш нуқтаи назаридан қараб чиқиладиган реактор ва регенератор мусбат тескари алоқаси бўлган кўп боғланишли объектни ифодалайди. Бунинг сабаби шундаки, реактордан чиқишда регенаторда ҳаво ортиқча бўлганда катализатордаги кокс миқдормнинг ортиши регенераторда қайнаётган қатлам температурасини орттиради ва бинобарин, реакторда қайнаётган қатлам температурасини ўстиради. Бунда хом ашёнинг парчаланиш даражаси ортади ва катализаторнинг кейинги коксланиши рўй беради. Шундай қилиб, реактор-регенератор системаси ўзгарувчанлик анъанасига эга. Ростлаш объектининг айтиб ўтилган хусусияти фақат унинг иссиқлик режимигагина хос бўлмай, балки гидродинамик режимига ҳам хосдир.
Қуйида реактор-регенератор блокини автоматик ростлаш системасининг тавсифи келтирилган. Хомашёни иситиш тем. пературасини автоматик ростлаш каскад схема бўйиича амалга ошрилади, шу билан бирга печнинг ағдариш зонаси температураси оралиқ координата бўлиб хизмат қилади. Бошқарувчи таъсир сифатида печда ёнилғи газининг сарфидан фойдаланилади. Ростлашнинг бу контури ростловчи клапан 13 га таъсир қилувчи температура ростлагичи 6 ёрдамида амалга оширилган.




91-расм. Каталитик крекинг жараёнини автоматлаштириш схемаси.
Печнинг чиқишида хомашёни иситиш температураси ростлагич 5 билан барқарорлашади, ростлагичнинг чиқиш сигнали ростлагич 6 га топшириқ беради. Хомашёни иситиш температурасини барқарорлаштириш учун каскадли АРС нинг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир, чунки асосий ғалаёнланишлар (масалан, ёнилғи газ линиясида босимнинг ўзгариши) системага ростловчи орган томонидан таъсир қилади. Бошқа бир жиҳати шундаки, «ёнилғи газининг сарфи - печнинг ағдариш зонаси температураси» коналининг инерционлиги - «ёнилғи гази сарфи - хомашёни иситиш температураси» каналининг инерционлигидан анча кичик.
Реактор режимини автоматик ростлашнинг боғланган систе-маси реактордаги температура ва қайнаётган қатламнинг сатҳини, шунингдек катализаторнинг реактордан регенераторга сарфланишнни барқарорлаштиришни кўзда тутади. Реактор 2 даги температурани ростлаш печдан ўтмасдан байпас орқали совуқ хомашё сарфини ўзгартирувчи ростловчи 12 клапанга таъсир қилувчи температура ростлагичи 4 ёрдамида амалга оширилди. Сатҳ ростлагичи клапан 16 ёрдамида регенератор 3 дан чиқадиган тутун газлари сарфини ўзгартирувчи сатҳ баландлиги ростлагичи 10 орқали ростланади. Реактордан регенераторга катализатор сарфи ростлагич 8 ёрдамида ростловчи клапан 14 га таъсир қилиш йўли билан ростланади.
Қайнаётган қатлам температурасини ростлаш жараёнида байпас ва бинобарин, печь орқали хомашё сарфи ўзгаради. Шунинг учун хомашё температурасини АРС ида ғалаёнланишлар вужудга келади. Печнинг температура режимини барқарорлаштириш ва хомашени иситиш температурасини АРСининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун системада температура ростлагичи 6 учун температура ростлагичи 4 дан топширишни ўзгартириш кўзда тутилган бўлиб, бунда у совуқ хомашё байпасида ростловчи клапаннинг ҳолати ўзгарганда печга келаётган ёнилғи газининг сарфини ўзгартиради.
Регенератор технологик режимининг АРС қуйидагиларни таъминлайди: регенераторнииг совитувчи змеевикларига конденсат беришни ростловчи клапан 17 га таъсир қилувчи температура ростлагичи 7 ёрдамида регенераторда температурани барқарорлаштириш; регенераторга ҳаво берувчи ростловчи клапан 18 га таъсир қилувчи ростлагич 11 ёрдамида регенератордан чиқаётган катализаторнинг коксланганлигини барқарорлаштириш; ташилувчи агентни узатишни ростловчи клапан 15 га таъсир қилувчи ростлагич 9 ёрдамида регенератордан реакторга катализатор сарфини барқарорлаштириш.



Download 5.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling