Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


Download 5.95 Mb.
bet58/61
Sana25.08.2023
Hajmi5.95 Mb.
#1669947
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
ТЖА Маърузалар тўплами

Синов саволлари:
1. Спирт ишлаб чиқариш жараёнининг технологик схемасиниг тавсифини келтиринг;
2. Спирт ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш жараёни бошқариш объекти сифатидаги таҳлилига кўра ростланувчи ва назоратқилинувчи параметрларни изоҳланг;
3. Спирт ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш жараёнининг оптимал иш режимига эришиш учун қандай автоматлаштиришнинг функционал схемаси тавсия этилади?
34 – маъруза. Сув таёрлаш қурилмаларини автоматлаштириш
Маъруза режаси:
1 Сув тайёрлаш қурилмаларидаги кечадиган жараёнининг технологик схемасиниг тавсифи;
2. Сув тайёрлаш қурилмаларидаги кечадиган жараёнини автоматлаштириш жараёни бошқариш объекти сифатида;
3. Сув тайёрлаш қурилмаларидаги кечадиган жараёнини автоматлаштириш жараёнининг оптимал иш режимига эришиш учун тавсия этиладиган автоматлаштиришнинг функционал схемаси.


Электрстанциянинг сув-кимёвий режими – бу сув-буғ трактида ва асосий ускуналарда емирилувчи жараёнлар ва чўкинди ҳосил бўлиш жараёнини минималлаштириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар мажмуасидир. Бу тадбирлар қаторига биринчи ўринда иссиқлик олиб ташувчини меъёрлаш тадбирлари киради. Бунинг учун ҳар бир электрстанция тармоқларнинг техник эксплуатация қоидалари (ТЭҚ) нормаларига мос ҳолда турбина олдида қозон ва буғ таъминот сувининг таркибини тайёрлаш ва сақлаш мақсади билан бирлашган сув тайёрлаш қурилмалари (СТҚ) тизимига эга. ТЭҚ нормаларидан келиб чиққан ҳолда, турбина олдидаги буғ сифатига бўлган талаблар қудратли энергоблокли электростанциялар учун бир хилдир. Таъминот сувининг сифатига бўлган талаблар тўғри оқимли ва барабан қозонли электрстанциялари учун ҳар хилдир. Тўғри оқимли қозонга қуйиладиган таъминот суви бутунлай буғга айланади ва бу сувдаги бўлган ҳамма аралашмалар қозон юзида қолади ҳамда буғ билан турбинага боради. Шунинг учун тўғри оқимли қозонлар таъминот сувининг сифати ҳар доим етарлича юқори бўлиши керак.
Барабанли қозонларда таъминот суви билан келган аралашмалар (қўшимчалар) қозон тубида қуюқлашади. Қозон сувига корректловчи қўшимчаларни қўшиш йўли билан уни юмшатиш мумкин, бунда кам эрувчи аралашмалар қуйқумга айланиб қолади. Йиғилиб қолувчи қуйқум ҳамда эриган аралашмалар қозон сувидан пуфлаб, тозалаб йўқотилади. Шундай қилиб, барабанли қозонларда қозон сувининг таркибини ростлаш имконияти бор. Бу таъминот сувининг сифатига бўлган талабларни маълум даражада пасайтиришга имконият беради. Лекин замонавий энергоблокларнинг буғига бўлган юқори талаблар шуни кўрсатиб бердики, барабанли қозонлар таъминот сувининг сифатига бўлган талабларни ошириш керак.
Ҳар бир замонавий электрстанциянинг СТҚ тизими ишлаб чиқаришдан қайтган конденсатни тозалаш учун ҳамда сув буғ тракти ва иссиқлик тармоғидаги йўқотишларнинг ўрнини босадиган, қўшимча сувни кимёвий тозалаш учун мўлжалланган кимёвий сув тозалаш қурилмаси ҳамда қабул қилинган сув-кимёвий режимига мос ҳолда конденсатли-таъминот трактига корректловчи реагентларни қўшиш йўли билан турбина конденсатларини ва таъминот сувини коррекцион қайта ишлаш учун мўлжалланган қурилмани ўз ичига олади. Бундан ташқари СКД энергоблокли электрстанцияларида турбина конденсатини тозалаш учун блокли тузсизлантирувчи қурилма (БТҚ), барабан қозонли электрстанцияларида эса – қозон сувини коррекцион қайта ишлаш қурилмаси мавжуд. Шуни айтиб ўтиш керакки, бир қатор чет эл электрстанцияларида, барабан қозонли энергоблоклар учун ҳам турбина конденсатини тозалаш амалга оширилади.
Бошланғич сув сифатида ўртача минераллаш ер усти манбаларининг сувини ишлатувчи, СКД энергоблокли замонавий ИЭС нинг СТҚ тизимининг принципиал схемаси 94-расмда келтирилган.
Кимёвий сув тозалаш (КСТ) сувни олдиндан тозалаш қурилмасидан ва кейинги уни кимёвий тузсизлантириш қурилмасидан иборат. Олдиндан тозалш, дағал дисперсли ва коллоидли аралашмаларни сувдан йўқотиш йўли билан бошланғич сувни тиндириш, сувнинг маълум сифатида эса у декарбонизацияланади, яъни бу сувда қаттиқ тузлар ва кремний кислотасининг миқдори камайтирилади ва қисман йўқотилади.




94-расм. Қайта ишланувчи сув сарфига мутаносиб бўлган гидразин эритмасини автоматик миқдорлашнинг принципиал схемаси
Сувни тиндириш коагуляция (молекуляр тортишиш кучлари таъсирида заррачаларнинг ёпишиши) усулида, қайта ишланувчи сувга коагулянтлар қўшиш йўли билан амалга оширилади. Коагулянт сифатида алюминий ёки темирнинг тузлари ишлатилади. Қайта ишланувчи сувнинг коллоид аралашмаларининг коагуляцияси ҳамда дағал дисперсли ифлосланишларнинг қўшилиши чўкма ҳосил бўлиш билан тугайди.
рН нинг қиймати 9 дан ошганда карбонсизлантириш бошланади, бунга бошланғич сувга берилган миқдордаги оҳакнинг оҳакли сут кўринишида қўшиш орқали эришилди. Парча ҳосил бўлиш жараёнларини яхшилаш учун олдиндан тозалашда, қайта ишланувчи сувга кўпинча флокулянтлар қўшилади.
Олдиндан тозалаганда парчаларнинг пайдо бўлиши ва қайта ишланувчи сувдан ажратиш механик фильтрли тиндиргичларда амалга оширилади. Сувни қайта ишлаш учун қўлланилувчи реагентларни меъёрлаш учун махсус меъёрлайдиган қурилмалар ишлатилади.
Турбина конденсатини тозалаш, конденсаторга совитиш суви билан келган аралашмаларни ва конструкцион материалларни емирувчи маҳсулотларини ундан йўқотиш мақсадида амалга оширилади. Қурилма темирсизлантириш фильтрларидан ва сувни бутунлай кимёвий тузсизлантириш фильтрларидан иборат. Юқори критик параметрли блокли электрстанцияларида барча турбина конденсатини тозалаш амалга оширилади. Бунда ҳар бир энергоблок алоҳида конденсат тозалагичига эга.
Таъминот сувини ва конденсатни коррекцион қайта ишлаш иссиқлик ташувчининг емирилишга қарши хоссаларини таъминлаш учун амалга оширилади. Бунга сувга махсус корректловчи реагентларни қўшиш билан эришилади. Реагент сифатида аммиак ва гидразин ишлатилади.
Охирги йилларда СКД энергоблокли ва пўлат турбинали паст босим иситгичли электростанцияларда янги турдаги корректловчи реагент-кислород ва таркибида кислород бўлган аралашмалар пайдо бўлди.
Барабан буғ генераторли электростанцияларда қозон сувини коррекцион қайта ишлаш, қозоннинг барабанига насос-меъёрлагичлар ёрдамида узатиладиган фосфат эритмалари ёрдамида амалга оширилади. Барабанли қозонларнинг таъминот сувини учмайдиган ишқор ва комплексонни ишлатган ҳолда коррекцион қайта ишлашнинг янги усулини тадқиқ қилиш шуни кўрсатдики, бу усул қозон юзасида юқори чидамли ҳимоя қатламини яратиш учун жуда самарали бўлиб ҳисобланади.

Download 5.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling