Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 33 Kb.
bet3/3
Sana25.01.2023
Hajmi33 Kb.
#1119991
1   2   3
Bog'liq
Тизимли 1

3. Тизимли ёндашув принциплари.
Тизим – ҳар бири алоҳида вазифаларни бажарувчи, ягона мақсадга йўналтирилган, ўзаро боғланган, бошқарилувчи элементларнинг муайян тузилмага эга бўлган мажмуаси. Бу таъриф мураккаб тизимларга хос таърифдир. Бизга айнан мана шу таъриф кўпроқ мос келади ва жамиятда ўрганишни талаб қиладиган объектлар айнан мураккаб тизимлардир. Мисол, институт – бу мураккаб тизимдир, чунки у ўзаро боғлиқ ва ўзаро тузилмалаштирилган элементлардан ташкил топади: ректор, проректор, факультетлар, кафедралар, талабалар ва ҳ.к. Бу элементлар ўзаро иерархик тартибда бирлашган ва ягона мақсад сари интилади. Тизим қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
Яхлитлилик - тизимга бир бутун жараён, ходиса ёки нарса деб қаралгандаги хусусиятлари унинг элементларга бўлинганда ўз моҳиятини йўқотиши назарда тутилади. Мисол, институт деганда биз малакали мутахассисларни тайёрловчи тизимни тушунамиз, лекин уни элементларга бўлганимизда, яъни, ректор, кафедра ва ҳ.к. ана шу тизимнинг яхлит хусусияти йўқолади.
Боғлиқлилик - тизимни ташкил этган элементларнинг ўзаро боғлиқлилик даражаси ва тизимга таъсир этувчи кучи бу тизимга кирмаган элементлардан кўра кучлироқ бўлган ҳусусият назарда тутилади. Мисол, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда бошқарув аппарати ҳисобланади ва тизимга боғлиқлик томони бор, лекин институт ичидаги жараёнларга таъсири унинг ичидаги қисмларида кучлироқ ҳисобланади. Мақсадга йўналтирилганлик – тизим ва унинг қуйи тизимларининг ягона мақсадга йўналтирилганлиги назарда тутилади. Яъни мисолимизда институт ва уни ташкил этувчи элементлар ягона мақсадга интилади - юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш.
Тузилмавийлик - тизимни ташкил этувчи элементлар ўзаро бирор қонун қоидага мувофиқ ташкил этилганлиги тушунилади. Яъни улар ўзаро иерархик, функционал муносабатлар билан боғланган ҳолда фаолият юритади.
Натижавийлик (самарадорлик, фойдалилик) ҳусусияти тизимнинг мавжуд бўлиш шартларидан биридир. Агар тизим натижа бермаса, тизим бутунлай йўқ бўлиб кетади ёки бундай тизимнинг мавжудлиги фақатгина ортиқча сарф-харажатга олиб келади, бефойда хатти-ҳаракатлар бўлиб қолади.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling