Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 33 Kb.
|
Тизимли 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТДА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛНИНГ ЁНДАШУВИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ Бажарди: Мирмансуров Н.М. Қабул қилди: Ғаффуроф О.Ғ.
- Тошкент - 2022 РЕЖА
- 1. Тизим, тизимли таҳлил ва тизимли ёндашувнинг мазмун-моҳияти.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТДА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛНИНГ ЁНДАШУВИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ Бажарди: Мирмансуров Н.М. Қабул қилди: Ғаффуроф О.Ғ. Тошкент - 2022 РЕЖА: 1. Тизим, тизимли таҳлил ва тизимли ёндашувнинг мазмун-моҳияти 2. Тизимли таҳлил этишдаги асосий ёндашувлар. 3. Тизимли ёндашув принциплари. 1. Тизим, тизимли таҳлил ва тизимли ёндашувнинг мазмун-моҳияти. Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг барча нутқларида муаммога тизимли ёндашиш, танқидий таҳлил, барча соҳаларда амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, мавжуд тизим самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини бугунги ва эртанги кун талабларидан келиб чиқиб сифат жиҳатидан замон талаблари даражасига кўтариш, кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштириш каби масалаларга эътибор қаратилган. Шу нуқтаи назардан замон талабларига мос кадрларни тайёрлашга масъул бўлган ҳар бир шахс, муаммога тизимли ёндашиши, педагогик ва илмий фаолиятини тизимли ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Тизимли таҳлил нисбатан ёш ва айни пайтда, шиддат билан ривожланаётган фан. Шиддат билан ривожланишининг сабаби таълим-тарбияга қўйилаётган талаблар кўлами илм-фанга мураккаб вазифаларни ечишга, тизимли лойиҳаларни ривожлантиришга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги билан белгиланади. Тизимли таҳлилнинг ривожи XX аср яримида илмий-техникавий вазифаларнинг вужудга келиш билан пайдо бўлди. Бунда асосий ўринни мураккаб объектларни таҳлил этиш, билиш ва амалий тадбиқ этиш жараёнлари эгаллайди. Биринчи бор, бутун борлиқ катта ва кичик мажмуалардан иборат деган фикрни италиялик файласуф Зенон (м.авв..490-430) айтиб кетган. Унинг фикрича, бутун нарса бўлингач, кўплаб бирликларга эга бўламиз. Бу бирликларнинг ҳар бири, ўз навбатида яна бирликларга бўлинади. Бу жараён чексиз давом этаверади. Тизимли таҳлил мустақил тадқиқот йўналиши сифатида 1950-1960 йилларда АҚШда қуролли кучларни техник жиҳатдан ривожлантириш, космосни ўзлаштириш, давлат бошқаруви аппаратини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини тақсимот қилиш, ишчи кучи ва ускуналарга бўлган талабни белгилаш, турли маҳсулотларга эҳтиёжларни аниқлаш каби йирик бизнес вазифаларини бажаришда қўлланилган. Аммо, 1960–1970-йилларда тизимли таҳлил методларининг ҳисоб машиналарга киритилиши мураккаб вазифаларни амалга ошириш воситалари сифатида назарий моделларни яратиш имкониятлари вужудга келди. Тизимли таҳлил имкониятларидан интенсив фойдаланиш шароити кенгайган сари мақсадли-режавий дастурий бошқарув методлари яратилди. Жумладан, у ёки бу муаммони ҳал этиш мақсадида ташкилот фаолиятини ташкил этишда инсон ва моддий ресурсларни ҳисобга олувчи махсус дастурлар ишлаб чиқилади. Натижада турли соҳалар фаолиятини тадқиқот қилишга қаратилган тизимли таҳлилнинг турли мактаблари пайдо бўлди. Замонавий маънодаги тушунча шаклида тизимли ёндашув ривожи икки йўналишда – назарий ва амалий шаклда параллел равишда олиб борилмоқда. Назарий йўналишда турли концепциялар изчиллик билан жиддий ўрганиладиган тизимга бирлашиб, мустақил илмий соҳа – тизим назарияси пайдо бўлади. Тизим назарияси тўғрисидаги мумтоз асарлар сирасига австриялик биолог Людвиг Фон Берталанфи (1901—1972) ва унинг издошлари асарларини киритиш мумкин. Ушбу соҳанинг энг кўзга кўринган вакиллари сифатида А.Пуанкаре, А.Багданов, А.Колмогоров, В.Арнолд, И.Пригожина, Р.Акофф, Э.Ласлони киритиш мумкин. Аниқ фанларда тизимли модел асосида мураккаб ҳодисаларни таҳлил этиш ва прогноз қилиш зарурий математик аппаратнинг, жумладан ночизиқли бошқарув ривожланиши билан чекланади. Гарчи тизим назарияси тизимли таҳлил учун илмий база бўлсада, шу соҳага оид кўплаб замонавий назарий ва амалий кашфиётлар ҳалигача бевосита амалиётда қўллаш учун мослаштирилмай, ҳаётда камдан-кам ишлатилади. Тизим назариясининг асосий объектлари табиий ва сунъий, жонли ва жонсиз, реал ва мавҳум, уларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш қонуниятларидан иборат. Ушбу назария тарафдорлари нуқтаи назарича, дунёда барча нарса тизимдан иборат. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай ҳодиса ва объектни бир тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин. Тизим назарияси иккинчи йўналиши– амалиётнинг илмий базаси ва умумий парадигмасидир. Тизимли таҳлил ўзида мураккаб муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш методологиясини касб этади. Бугунги кунда бу методология америкалик тадқиқотчилар ва институтлар томонидан кенг ўрганилган. АҚШда амалий тизимли таҳлил 1960 йиллардаёқ эътироф этилган эди. Бунга Американинг етакчи «фикр трест»ларидан бири RAND корпорациясининг фаолияти сабаб бўлди. RAND ушбу методологиядан фойдаланишнинг самарадорлигини ва истиқболларини аввал ҳарбий соҳада – бевосита қурол-яроғ ишлаб чиқариш тизимини яратишда, сўнгра давлат бошқарувининг ва саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам исботлаб берди. Ҳар қандай фаолиятда тизимли таҳлил назарий таълимот билан амалиёт ўртасидаги тафоввут муаммоларини ўрганиш ва самарали қарорлар қабул қилиш функциясини амалга оширади. Тизимли таҳлил ўз ривожланиши жараёнида муаммоли вазиятларда раҳбарнинг афзал кўриладиган йўлни танлашига ёрдам берадиган методлар доирасига айланди ва ҳозирги вақтда фанлараро илмий йўналиш сифатида ривожланиб бормоқда. Тизимли таҳлил, тизимли моделлаштириш ва конструкциялаш, тизимли амалиёт билан боғлиқ қарашлар Ғарб олимлари асарларида ҳам атрофлича ўрганилган. Жумладан, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, «Умумий тизимлар назарияси» асосчиси Людвиг Фон Берталанфи 1934-49 йилларда Канада ва АҚШ университетларида, кейинчалик 1949 йилдан Вена университети профессори лавозимларида фаолият олиб борган. “Дунёнинг биологик манзараси”, “Назарий биология”, “Ақл, одамлар, амаллар”, “Тизимлар назарияси” асарлари муаллифи. 1954 йилда “Умумий тизим назарияси таҳлил жамияти”га асос солади. Унинг илмий ютуғи биологияда очиқ тизим назариясини кашф этишида. Унда хужайраларининг алоҳида хусусиятлари фаолияти умумий яхлит ҳолатга келиши ва яна мустақил, аммо боғлик элементларини аниқлайди. Ёпиқ тизимлардан очиқ тизимлар фарқини белгилайди. Л.Берталанфи тизим назариясининг фанлараро умумий дастурини ишлаб чиқиш таклифини билдиради. Унинг асосий вазифаси: - тизим функционаллигини таъминловчи аниқ туридан қатъий назар умумий тамойиллари ва қонуниятларини ишлаб чиқиш; - ножисмоний назариянинг хусусиятларини белгилашда фойдаланиш; - илмий билишнинг синтез методологиясини яратиш. Бу дастур кибернетика ва синергетиканинг ривожланишига олиб келди. Кейинчалик Л.Берталанфи тизим назариясини инсоннинг тафаккури ва физиологиясини таҳлил этишда қўллашга уринади. Синергетика атамаси 1969 йил Германиянинг Штутгарт университети профессори Герман Хакен томонидан қўлланилган бўлса-да, фақат 1977-1978 йиллардагина фан соҳаси вакиллари томонидан қабул қилинган. Унинг этимологик маъноси юнончадан συν – «биргаликда» ва εργος – «ҳаракат қилаётган» яъни, ўзаромувофиқлашган ҳаракат деб аталади. Ўз моҳиятига кўра синергетика – системали структурали ва системали функционал методлараро тадқиқот усулидир. Чунки, у ўрганадиган ҳодисалар барча фан соҳаларида мавжуд. Шунинг учун ҳам синергетика билан барча фан вакиллари, хусусан, физиклар, кимёгарлар, биологлар, тарихчилар, иқтисодчилар, психолог ва педагоглар, сиёсатчилар ва бошқалар қизиқмоқдалар. Бугунги кунда мураккаб тизимларнинг ўрганиш муаммосига жавобан шаклланган синергетика бошқа махсус фанлардан фарқли ўлароқ, мураккаб тизимларнинг айрим қисмларини, қирралари, хоссаларини эмас, балки ҳар қандай фанлар ўрганаётган объектни бошқа мураккаб объектнинг қисми сифатида ўрганадиган ва бу борада муайян ютуқларга эришган янги фандир. Тизимли таҳлилнинг энг асосий тушунчаларидан бири бу тизим тушунчасидир. Тизим тушунчасига жуда кўплаб таърифлар бериб ўтилган. Л. Фон Берталанфи тизимни “атроф-муҳит ва бир-бирлари билан маълум муносабатларда бўлган қисмлар комплекси” деб қарайди. Кейинчалик, тизим таърифига мақсад тушунчаси кириб келади. Масалан, Ф.Э.Темников “тизим - ташкил этилган тўплам” (яъни, қандайдир мақсадга бўйсундирилган тўплам)дир деб қарайди. Ва ниҳоят, мақсадни аниқ билдирувчи тизим: “маълум бир вақт оралиғида аниқ бир мақсад доирасида атроф-муҳитдан ажратиб олинган чекли функционал элементлар ва улар орасидаги муносабатлар тўплами” сифатида изоҳланди. Тизим – бу элементлардан ташкил топган объект ёки объектлар йиғиндиси. Тизим – бу ўзаро боғлиқ ва тартиблаштирилган элементлардан ташкил топган, ягона мақсад сари интилувчи объект ёки объектлар йиғиндиси. Download 33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling