Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари


Download 372.34 Kb.
bet4/7
Sana14.03.2023
Hajmi372.34 Kb.
#1267278
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Бизнес режа

3. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари
Моддий ва маънавий неъматларни яратиш, хизматлар кўрсатиш инсон ҳаёти, унинг яшаши ва камол топиши учун моддий асосдир. Шунинг учун ишлаб чиқаришнинг тўхтовсиз такрорланиши ва уни ривожлантириш ҳар доим энг муҳим иқтисодий Конуният ва объектив заруриятдир.
ҳар Кандай жамиятда ишлаб чиқаришнинг амалга ошиши, энг аввало унинг рўй бериши учун бу жараёнда Катнашадиган омиллар мавжуд бўлмоги лозим. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан Катъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган учта омил: ишчи кучи, меҳнат Куроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт.
Ишчи кучи деб инсоннинг меҳнат Килишга бўлган аКлий ва жисмоний Кобилиятларининг йигиндисига айтилади. Ишчи кучи меҳнат Кобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг ўзи эмас ёки унинг меҳнати ҳам эмас, унинг Кобилиятидан иборатдир.
Меҳнат Куроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир Киладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, Курилмалар, ускуналар ва бошКалар). Меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир Киладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер-сув, хом-ашё ва бошКа турли материаллар). Меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсулоти, яъни хом-ашё бўлиши мумкин. Меҳнат Куроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади. Бу эса меҳнат жараёнининг табиатидан келиб чиКади; шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш воситалари ҳамма ижтимоий-иқтисодий тизимлар, инсоният тараККиётининг ҳамма босКичлари учун хосдир.
Меҳнат воситаларини меҳнат предметларига таъсир этиш ҳарактерига кўра бир нечта катта гуруҳларга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга машиналар, механизмлар, станоклар, ускуналар, турли хил аппаратлар ва бошКалардан иборат меҳнат Куролларини киритиш мумкин. Уларнинг ёрдамида ишчи табиат ашёлари ва кучларига бевосита таъсир Килади ва бу ашёларни ўзининг истеъмоли учун зарур бўлган шаклга келтиради.
Иккинчи гуруҳга материалларни саКлаш учун мўлжалланган меҳнат воситалари /цистерналар, турли хил бочкалар, Кувурлар, омборлар ва бошКалар/ киритилади.
Учинчи гуруҳга ишлаб чиқариш жараёнида бевосита Катнашмайдиган меҳнат воситалари киради. Лекин бу воситаларсиз ишлаб чиқариш жараёнининг амалга ошиши мумкин эмас ёки тўла ва самарали амалга ошмаслиги мумкин. Бўларга бинолар, йўллар ва бошКалар мисол бўла олади.
ҳозирги фан-техника инКилоби даврида ишлаб чиқаришнинг ривожланишида меҳнат предметларининг аҳамияти ошиб бормоКда. Материалларнинг табиатда тайёр ҳолда учрамайдиган янги турлари яратилмоКда. Ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараККиётининг ҳамма босКичлари учун умумий бўлса-да, бу омилларга турли адабиётларда турлича таъриф беришади ва уларни турлича тушунтиришади.
Жумладан «Сиёсий иқтисод» дарсликларида ишлаб чиқаришнинг икки омили: моддий ва шахсий омиллари мавжудлиги тан олинади. Бунда меҳнат Куроллари ва меҳнат предметлари (ер-сув, ер ости бойликлари каби табиий бойликлар ҳам) ишлаб чиқариш воситалари дейилади ва ишлаб чиқаришнинг моддий омилини ташкил этади, ишчи кучи эса унинг шахсий омили деб юритилади. ҳозирги бозор иқтисодига доир кўпчилик адабиётларда эса ишлаб чиқаришнинг тўрт омили: меҳнат, капитал, ер-сув, тадбиркорлик Кобилияти тан олинади.
Бу ерда ишчи кучи билан меҳнат ўртасидаги фарКни англаб олиш жуда муҳимдир. Бизга маълумки, меҳнат турли омилларнинг ҳаракат жараёнидир. Ишчи кучи, юКорида айтганимиздек, инсоннинг меҳнатга бўлган аКлий ва жисмоний Кобилияти, унинг билим, малака даражаси билан биргаликда ишлаб чиқаришга Катнашишига тайёр тўрган омил бўлиб хизмат Килади, меҳнат эса ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучининг Кўшилиши натижасида содир бўладиган ва маълум самара олишга Каратилган фаолиятдир.
Шунинг учун биз меҳнат деган тушунчани эмас, балки ишчи кучи деган тушунчани ишлаб чиқаришнинг омили деб биламиз ва ишлаб чиқариш омиллари ишчи кучи, капитал, ер-сув ва тадбиркорлик Кобилиятидан иборат деб таъкидлаймиз.
Ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган аКлий ва жисмоний Кобилиятларининг йигиндиси бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти даврида инсон эмас, меҳнат жараёни ҳам эмас, балки ишчи кучи сотилади, унинг бозори бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда кенг Кўлланилаётган меҳнат бозори тушунчаси ўрнига ишчи кучи бозори, меҳнат ресурслари ўрнига ишчи кучи ресурслари дейилса тўғри бўлар эди. Ишчи кучи асосий ишлаб чиқарувчи кучдир. Чунки у ҳамма моддий воситаларни ва пул маблагларини ҳаракатга келтиради, улардан унумли фойдаланади.
Капитал тушунчаси ҳам турли адабиётларда турлича талКин Килинади. Кўпчилик капитал тушунчасини тарихий тушунча деб Караб, унинг капитализмга хослигини исботлайди ва капитални ўз эгасига Кўшимча Киймат келтирувчи Киймат, ўз-ўзидан кўпаювчи, ўсувчи Киймат деб ҳисоблайди. ҳозирги даврдаги айрим гарб иқтисодчилари ҳам, масалан, Дж. Кларк, Л. Вальрас, И. Фишерлар капитални даромад келтирувчи, фойда келтирувчи, фоиз келтирувчи Киймат деб Карайдилар.
Катор гарб иқтисодчиларининг фикрини келтириб и. ф. д. проф. В.Д. Камаев ўзининг раҳбарлигида чиККан дарсликда ҳам «ҳаКиКатдан ҳам — капитал ўзидан ўзи кўпаювчи Киймат» деб ёзади. Лекин Америка ва Европа мамлакатларидан кириб келган «Экономикс» дарсликлари ва бошКа айрим адабиётларда капитални ҳамма ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида Кўлланиладиган моддий воситалардан, яъни ҳамма турдаги машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, завод-фабрикалар, омборлар, транспорт воситалари ва бошКа шу кабилардан иборат деб кўрсатади, унга пул ва товарни киритмайди. Бундан кўриниб турибдики, айрим иқтисодчилар капиталистик иқтисодий тузумнинг социал моҳиятини очиш учун масалага бир томонлама Караб, ишлаб чиқариш омилларининг Кийматига эътиборни кучайтирган. Јарбдаги касбдошларимизнинг айримлари ҳам капитални бир томонлама, яъни унинг Киймат тарафини эътиборга олган бўлса, бошКалари эса иқтисодий тушунчаларнинг тарихийлигини эътибордан четда Колдириб, унинг моддий объектини, нарса ва ҳодисаларнинг ашёвий томонини кўрсатадилар, шунинг учун улар капитални доимий, ўзгармас тушунча деб, ишлаб чиқариш воситаларини капитал деб атайдилар. Биз бу икки хил тушунчани бир танганинг икки томони, бир тушунчанинг, яъни капитал тушунчасининг икки томони: унинг бир томони моддий ва ашёвий кўриниши, иккинчи томони эса унинг Киймат кўриниши эканлигини эътиборга оламиз ва уни бозор иқтисодиёти шароитида капитал деб ишлатамиз. Биз капитал деганда ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳаларида ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларини, сотишга тайёр тўрган товарларни, янги воситалар ва ишчи кучини сотиб олишга мўлжалланган пул маблагларини, уларнинг ашёвий томони ва Кийматининг бирлигини тушунамиз.
Бу ерда капитал турли шаклда: пул, ишлаб чиқариш воситалари, товар ва бошКа моддий воситалар шаклида бўлиши мумкин.
ҳамма адабиётларда ерга деярли бир хил тушунча берилади, яъни ер-сув деганда тупроК унумдорлиги, ўтлоКлар, яйловлар, сув, ҳаво, ўрмон, Казилма бойликлар, умуман табиий ресурслар тушунилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида катта эътибор бериладиган омиллардан бири тадбиркорлик Кобилиятидир.
Тадбиркор деб, иқтисодий ресурслар: ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бир-бирига Кўшилишини таъминлайдиган ташкилотчи, янгиликка интилувчи ташаббускор, иқтисодий ва бошКа хавфдан, жавобгарликдан КўрКмайдиган довюрак кишиларга айтилади; бу хислатлар эса тадбиркорлик Кобилияти деб юритилади. ҳозирги даврда айрим адабиётларда ахборот ва унинг воситаларини, экологияни ҳам алоҳида омил деб кўрсатадилар. Бизнинг фикримизча улар ер ва капиталда ўз ифодасини топади. Ишлаб чиқариш жараёнида биз юКорида санаб ўтган омилларнинг ҳаммаси Катнашади, улар бир-бирини тўлдиради, бир-бирига таъсир Килади. Улардан бири бўлмаса ишлаб чиқариш бўлмайди ёки самарасиз бўлади, кўзланган маКсадга эришиб бўлмайди. Икки ёки бир нечта ишлаб чиқариш омилларининг бир-бирига ўзаро таъсири натижасида вужудга келган маҳсулот (товар ёки хизмат) ҳажмининг ўзгариши ишлаб чиқариш функцияси дейилади. Ишлаб чиқаришнинг омиллари доимо бир хил бўлиб турмайди, улар сифат ва миКдор жиҳатдан ўзгаришда, ривожланишда бўлади. Ишлаб чиқариш воситалари ривожланиб, борган сари мураккаб машиналар, асбоб-ускуналар, станоклар вужудга келади. Шунингдек ишчи кучи ҳам онги, малакаси ошган, янги машиналарни яратадиган, улардан унумли фойдаланадиган бўлиб боради.
Ишлаб чиқариш омиллари бир-бирига боглиК ва ўзаро таъсирда бўлади, бирининг ўзгариши иккинчисига таъсир Килади. Ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро таъсир усули технологияда ўз ифодасини топади. Кишилар буюмларнинг илгари маълум бўлмаган хусусиятларини англаб, товар ва хизматларнинг янги турларини тайёрлаш сирларини билиб оладилар, илгор технологияни Кўллайдилар, янги материаллардан, энергия турларидан фойдаланадилар. Ишлаб чиқариш омилларининг ва технологиянинг ўзгариши ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мазмуни ва шаклининг ўзгаришига, унинг такомиллашувига сабаб бўлади.

Download 372.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling