Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Download 372.34 Kb.
bet1/7
Sana14.03.2023
Hajmi372.34 Kb.
#1267278
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Бизнес режа



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ 2-ОТ 3-КУРС ТАЛАБАСИ Н.ДЖАМБУРБАЕВНИНГ БИЗНЕС РЕЖAЛAШТИРИШ ФАНИДАН


РЕФЕРАТ ИШИ


МАВЗУ: Товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик.





Қабул қилди:___________________________________


Тошкент 2022
Товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик.


Мундарижа:

Кириш…........................................................................................................3


1. Натурал ва товар ишлаб чиқариш ижтимоий хўжалик шакллари эканлиги........................................................................................................4
2. Товар ва унинг хоссалари........................................................................5
3. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари...................................7
4. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш......................15
Хулоса...........................................................................................................20
Фойдаланилган адабиётлар.........................................................................21
.





Кириш
Аввало бу мавзуни ўрганишни биз товар — пул муносабатлари нима? деган саволга жавоб беришдан бошлаймиз. Товар—пул муносабатлари—бозор иқтисодиёти мохиятини ташкил этувчи муносабатлар: товар ишлаб чиқариш, товарларни айрибошлаш ва пул муомаласига хос муносабатларнинг яхлитлигидир.
Хуш, товар ишлаб чиқариш инсон вужудга келган вактдан мавжудми? Йук албатта. Кишилик жамияти ривожланишида товар ишлаб чиқаришдан оддин натурал ишлаб чиқариш мавжуд бўлган.
Натурал ишлаб чиқариш тарихан ибтидоий жамоа тузумида мавжуд бўлган, аммо у хозирда хам примитив турдаги анаънавий иқтисодий тизимларда хам мавжуд бўлиши мумкин.
Натурал хўжаликда маҳсулотлар бозорда сотиш учун эмас, балки хўжаликнинг узида унинг ходимлари ва яратувчилари истеъмоли учун ишлаб чиқарилган.
Натурал ишлаб чиқаришда иқтисодиётни ташкил этишнинг асосий муаммолари жуда содда йул билан хал этилган. Нима яратиш, кандай яратиш, маҳсулот кимга мулжалланганлигини хўжалик ходимлари факат хўжалик ичидаги истеъмолни хисобга олган холда аниклаганлар.
Натурал ишлаб чиқариш алохидалашган хўжаликлардан иборат бўлган. Бу эса натурал ишлаб чиқаришга чегараланганлик хос эканлигини кўрсатади ва иқтисодий жараёнларни бир доирага катъий килиб куйган, ташки алокаларга йул очишга куймаган. Натурал хўжаликда, хом ашёни топишдан тортиб, маҳсулотни тайёр холга келтиришгача бўлган ишларни алохида хўжаликларнинг узи бажарган. Ишлаб чиқариш кул мехнатига асосланган. Бу эса натурал хўжаликка бир канча асрлар давомида универсал кул мехнати хос бўлганлигини кўрсатади.
Натурал хўжаликда истеъмол хажми билан ишлаб чиқариш хажми бир мунча мувофик келган: бу эса уз навбатида уларни бир — бири билан боглаш муаммосини осонлаштирган. Чунки натурал хўжаликка ишлаб чиқариш ва истеъмол уртасида иқтисодий алокалар хос бўлган, улар "ишлаб чиқариш таксимот —истеъмол" кетма—кетлиги буйича руй берган.



Download 372.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling