Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотлари. Нобанк кредит
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
19.2. Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотлари. Нобанк кредит ташкилотларининг турлари ва улар фаолиятининг зарурлиги. Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базасини шаклланиши. Илк маротаба кредит кооперативини ташкил этиш концепцияси 1850 йилда Германияда, аҳолининг кам таъминланган қатламларининг молиявий эҳтиёжларини қондириш мақсадида пайдо бўлган. Тегирмончи ва новвойларнинг дастлабки кооператив кредит жамиятини тузган Герман Шулце-Делич ва кредит уюшмалари фаолиятининг асосий қоидаларини биринчи бўлиб баён этган ҳамда кейинроқ кредит уюшмалари федерацияси (ассоциацияси)ни шакллантиришга кўмак берган Фредерик Райфайзен кооператив ҳаракатига асос солганлар. Фредерик Райфайзенг бу инсон биринчи бўлиб кредит уюшмалар учун фаолият принципларини ёзади ва кейинчалик КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИНИ ташкил этади. Бу ассоциацияни ташкил этиб, янги очилган кредит уюшмаларни қонун, мижозлар билан таъминлаш билан шуғулланган. Кредит уюшмалари – кооператив молия ташкилоти бўлиб, у уюшма аъзоларига тегишли ва уларга демократик принциплар асосида хизмат кўрсатади. Кредит уюшмасининг мақсади жамғармаларни жалб қилиш, умумий маблағлардан аъзоларга кредитлар беришда фойдаланиш ва уюшма аъзоларининг молиявий аҳволини яхшиловчи бошқа молия хизматларини кўрсатишдан иборат. Кредит уюшмаларни рўйхатдан ўтказиш ва лицензия беришни амалга оширувчи орган бўлиб “Марказий банк туғрисида”ги қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширади. Юкорида айтилганидек, кредит уюшмаларининг асосий максади бўлиб ўзининг аъзоларига юқори сифатли ва тезкор ҳизматлар кўрсатишдан иборатдир. Марказий банк тўғрисидаги қонунга, “Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонунга кўра кредит уюшмалари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тартибга солади. У кредит уюшмалари учун мажбурий бўлган молия операцияларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидаларини белгилайди. Куйидаги хужжатлар кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси; Ўзбекистон Республикаси “Кредит уюшмалари туғрисида”ги қонуни; Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг меъёрий ҳужжатлари. Кредит уюшмасининг таъсис ҳужжати бўлиб унинг устави ҳисобланади. Устав кредит уюшмаси муассисларининг умумий йиғилишида қабул қилиниши керак. Кредит уюшмаси аъзоси, аудитор, исталган манфаатдор шахснинг талабига кўра кредит уюшмаси унга устав билан танишиш имкониятини бериши шарт. Бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб фаолият юритадиган кредит уюшмаси ўз иштирокчиларига молиявий маҳсулот ва хизматлар тақдим этади – яъни, у сиёсат ёки ҳукуматга эмас, балки иштирокчиларга мўлжалланган. Кредит уюшмасининг фаолияти молиявий субсидияларга боғлиқ эмас. Кредитлаш учун мўлжалланган маблағларнинг асосий манбаи жамғарма депозитлари ҳисобланади. Ушбу маблағларнинг ўсиши жамғармаларни сафарбар қилишнинг ўсишига, кредит уюшмасининг ичида эса – капиталлаштириш (тақсимланмаган фойда) орқали ўсишга боғлиқдир. Кредит уюшмаси (КУ) кооператив бўлиб, унга аъзо бўлган ҳар бир киши унинг шерик эгасига айланади. Сизнинг уюшмадаги пай ҳисоб варағингиз сизнинг “улушингиз”ни билдиради. Бироқ пай бадаллари биржадаги курси ўсиши ёки тушиб кетиши мумкин бўлган акциялардан фарқ қилади. Пай бадаллари ҳисоб варақлари бўйича дивидендлар тўланади. Кредит уюшмаси кооператив бўлганлиги сабабли у амалда ишлаб топилган ортиқча фойданигина тақсимлай олади. Назорат учун саволлар 1. Нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг зарурлиги ва уларниг актив ва пассив операцияларини тушунтириб беринг? 2. Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотлари, уларнинг турлари, зарурлиги ва ресурс базасини шаклланишини ёритиб беринг? 3. Нобанк кредит ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорига қўйиладиган талаблар ҳамда уларнинг актив операцияларини ёритиб беринг? 4. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотларининг йўналишларини изоҳлаб беринг? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling