Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-МОДУЛ. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар: кредит уюшма, микрокредит, микролизинг, актив пассив, лицензия, бош лицензия
19-МОДУЛ. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ТУРЛАРИ 19.1. Нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг зарурлиги. Нобанк кредит ташкилотларининг актив ва пассив операциялари. 19.2. Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотлари. Нобанк кредит ташкилотларининг турлари ва улар фаолиятининг зарурлиги. Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базасини шаклланиши. Таянч иборалар: кредит уюшма, микрокредит, микролизинг, актив пассив, лицензия, бош лицензия 19.1. Нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг зарурлиги. Нобанк кредит ташкилотларининг актив ва пассив операциялари. Нобанк кредит ташкилотлари деганда тор доирада ихтисослашган ва алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган кредит ташкилоти тушунилади. Бироқ, нобанк кредит ташкилотлари ҳар қандай банк операциясини амалга ошира олмайди. Масалан: улар тижорат банклари амалга оширадиган қуйидаги муҳим операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас: 1. Юридик ва жисмоний шахсларга ҳисоб –рақам очиш ва юритиш 2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини депозит ҳисоб- рақамларига жалб этиш 3. Мазкур пул маблағларини ўз номига жойлаштириш Ҳар қандай мамлакатнинг кредит тизимининг асосий бўғини бўлиб тижорат банклари ҳисобланади. Аммо тижорат банклари ҳарқандай операцияни юксак даражада бажара олмайди. Шу сабабли алоҳида банк операцияларини бажаришга ихтисослашган кредит ташкилотлари пайдо бўлди . Халқаро амалётда нобанк кредит ташкилотларига қуйидаглар киради: 1. Кредит уюшмалари. Улар фақат ўз-ўзларига депозит қабул қилади ва ўз- ўзларига кредит беради. 2. Микрокредит ташкилотлари. Микрокредит ташкилотлар аҳолининг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан актив аммо кам таъминланган қатламларига кредит беради. Улар депозит ва омонатлар қабул қилиш ҳуқуқига эмас. 3. Ломбардлар олтин ва тилла тақинчоқларни гаровга олиш йўли билан кредит беради. 4. Лизинг компаниялари 5. Факторинг компаниялари. Лизинг компаниялари баҳоси юқори ва муддатли фойдаланиладиган товарларни тўла қийматда сотиб олиб уларни лизингга беради. a) Молиявий лизинг b) Оператив лизинг Факторинг компаниялари товарлар билан боғлиқ ҳужжатларни сотиб олиш, уларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида юритиш билан шуғулланади. Клиринг муассасалари. Клиринг палаталари банклар ўртасида тўлов инстирументлари бўйича ўзаро ҳисоб-китиобларни амалга оширади. Кредит коперативлари маълум бир соҳада фаолият юритаётган субектларни кредитлаш мақсадида ташкил этилган. Пенсия фонди Инкоссатсия ташкилотлари. Бу ташкилотлар нақд пуллардан ва тўлов ҳужжатларини инкоссатсия қилиш билан шуғулланади. Лекин Ўзбекистонда бундай ташкилотлар йўқ. Республикамизда нақд пулларни инкассация “Республикамиз инкасация бирлашмалари” томонидан амалга оширади. Суғурта компаниялари. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги қуйидаги хос хусусиятларига эга:Нобанк кредит ташкилотлари фақат алоҳида олинган банк операцияларини амалга оширди. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тор доирада ихтисослашган бўлади. Бу уларни рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятини беради. Чунки нобанк кредит ташкилотлари битта соҳада сифатли ва арзон битта маҳсулот ярата олади. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти паст рискли ҳисобланади. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти Марказий Банк томонидан Тижорат банклари фаолияти каби қаттиқ назорат қилинмайди Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базаси қуйидаги манбалардан ташкил топади: а)Устав капитали б)Бошқа ташкилотларга берилган молиявий ёрдам c)Ўзининг аъзоларидан жалб қилинган пул маблағлари д)Тижорат банкларининг кредитлари е)Соф фойда ф)Фойда ҳисобидан шакллантирилган захиралар г)Ўтган йилларнинг тақсимланмаган гойдаси Нобанк кредит ташкилотларининг актив операциялари уларнинг фаолияти йўналишларига мос равишда шаклланади. Масалан: Кредит уюшмалари ўзларига аъзо бо;лгаан субектларни кредитлаш мақсадида ташкил этилади. Шу сабабли кредит уюшмалари битта актив операцияга эга. У ҳам бўлса кредит операциясидир. Микрокредит ташкилотлари аҳолининг иқтисодий лекин камбағал қатламларига кредит беради. Микрокредит ташкилотларининг асосий актив операцияси бу кичик суммада, паст фоиз ставкасида кредит бериш операциясидир. Факторинг компанияси жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор қарздорларини инкассатсия қилиш билан шуғилланади. Улар Товар ҳужжатларини 2 та шарт асосида регресс ҳуқуқи билан ва регресс ҳуқуқисиз сотиб олади . Товар ҳужжатлари регресс ҳуқуқи билан сотиб олинган тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолганда факторинг компаниясига тўловни мол етказиб берувчига ундириш ҳуқуқи сақланиб қолади. Агар товар ҳужатлари регресс ҳуқуқисиз сотиб олинса , тўлов риски тўлиқ яъни 100 % факторинг компаниясининг зиммсида қолади. Чунки тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолганда фаcторинг компанияси тўловни ундириш бўйича мол етказиб берувчига мурожат қила олмайди. Ўзбекистон Республикасида факторинг компонялари мавжуд эмас. Факторинг операцияларини тижорат банклари бажаради. Аммо улар товар ҳужжатларини регресс ҳуқуқи билан сотиб олиш мумкин эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон банкалари факторинг операцияларини амалга оширилаётганда бу операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритмайди. Холбуки тараққий этган мамлакатларда фаcторинг компаниялари факторинг операцияларининг бухгалтерия ҳисобини ҳам юритади. Лизинг компаниялари узоқ муддатли кредитлар бозорида тижорат банклари билан рақобат қила олади . Улар баҳоси юқори ва узоқ муддат файдаланиладиган товарларни узоқ муддатли ижарага беради. Лизинг шартномаларининг ўртача муддати 3-5 йилни ташкил қилади. Аммо лизинг компанияларининг заиф жиҳати бор , яъни лизинг компанияларида ресурслар етишмайди. Улар фаолиятини асосан ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга мажбур.Шу сабабли улар тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитларини кенг кўламда жалб қиладилар. Ўзбекистон Респупбликасида лизинг операцияси билан тижорат банклари ва лизинг компаниялари шуғилланади. Асосий муоммо шундаки, то лизинг обекти лизинг-олувчи томонидан қабул қилиб олинмагунга қадар тижорат банклари лизинг кредитига фоиз ҳисоблай олмайди. Клиринг уйлари (палаталари) нобанк кредит ташкилоти ҳисобланади ва улар чек ва ҳосилавий қимматли қоғозлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади. Клиринг палатаси ҳар бир иштирокчи банкка счётлар очади. Бу счётлар мазмунига кўра актив-пассив счётлар ҳисобланади, яъни бу счётлар дебитли қолдиққа ҳам эга бўлиши мумкин, кредитли қолдиққа ҳам эга бўлиши мумкин. Клиринг палатаси бир иш куни мбайнида барча ҳисоб-китобларни амалга оширади ва иш куни сўнгида ҳар бир банкка унинг ҳисоб-рақамидан кўчирма беради. Агар банк кўчирмани дебитли қолдиқ билан олган бўлса , демак унга тўла беришади. Кўпчилик мамлакатларда нобанк кредит ташкилотлари фаолияти марказий банк Марказий банк томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади. Аммо Англия, Германия, Люксенбург каби мамлакарларда назорат функциясига эга эмас. Шу сабабли ушбу мамлакатларда нобанк кредит ташкилотларининг фаолияти молия бозорининг ругулятори томонидан назорат қилинади. Назорат жараёнида нобанк кредит ташкилотларининг устав капиталининг минимал миқдорига нисбатан талаблар қўйилади. Ўзбекистон Республикасида Ломбард очиш учун минимал иш ҳақининг 40 бараварининг миқдорида пул маблағлари керак. Микрокредит ташкилоти учун 100 минг евро эквиваленти миқдорида пул маблағлари керак. Иқтисодий адабиётларда олимларниг бир гуруҳи “Микрокредит ташкилотларининг фаолияти назорат қилинмаслиги керак” деган фикрни илгари суришади. Кредит уюшмалари тараққий этган мамлакатларда тижорат банклари билан рақобат қила оладиган даражада шаклланган кредит муассасалари ҳисобланади. Улар ўз аъзоларидан депозитлар қабул қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли уларнинг фаолияти назорат органлари томонидан қаттиқ назорат қилинади. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling