Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


шакллари ўрнига қоғозкредит пул муомаласи келди. У давлатга эмиссия


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

шакллари ўрнига қоғозкредит пул муомаласи келди. У давлатга эмиссия 
механизмидан иқтисодиётни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш 
имконини берарди.
Жаҳон валюта тизими ривожланишининг муҳим босқичи Иккинчи Жаҳон 
урушидан кейин бошланди. 
Иккинчи Жаҳон уруши олтин захираларининг янги тақсимотига олиб 
келди: 
барча давлатларнинг деярли 4/5 олтин захиралари АҚШда тўпланди. 
Долларнинг ЖВТда этакчи ўриндалиги, олтиндевиз стандартининг олтин 
доллар шаклини олганлигидан далолат берарди.
Бу ҳолат расмий равишда 1944 йил июлда Бреттонвудсдаги (АҚШ) БМТ 
Конференциясида тасдиқланганди. Унда урушдан кейинги Жаҳон валюта тизимига 
асос солинди. 
ЖВТининг ташкилий ва фаолият тамойиллари қуйидагилар қилиб белгиланди: 
– олтин ЖВТининг асоси сифатида тан олинди
– доллар ва фунтстерлингга халқаро ҳисобкитобларда ва чет 
эл валюта захираларида асосий ўрин берилди ва уларни олтин 
ўрнига тақдим этилиши мумкинлиги тасдиқланди; 
– долларга нисбатан барча мамлакат валюталарининг қатъий 
паритети ўрнатилди, доллар орқали эса – олтиннинг ва чет эл 
валюталарининг бирбирига нисбатан баҳоси аниқланадиган бўлди; 
– валюта курсининг доллар паритетига нисбатан тебраниши = 1 % 
даражасида белгиланди; 
– ЖВТ ни бошқариш мақсадида Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) ва 
Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки (ХРТБ) ташкил этилди
– валюта чеклови тизими бекор қилиниб, миллий валюта 
конвертацияси тикланди. 


Бу шаклда тузилган, II- Жаҳон урушидан кейинги ЖВТ халқаро 
валюта молия муносабатларидаги тартибсизликни йўқотишга имкон 
берди. 
Аммо Бреттонвудс тизимининг қарама қаршилиги – тартибсиз 
бозор (олтинстандарт) ва бошқариладиган доллар тизими бўйича 
иш юритиш қуйидагиларга олиб келди: 
– ўзгармас олтин нархи ва нархи ўсувчи товар ва хизматлар орасида фарқ юзага 
келишига; 
АҚШдан кўп миқдордаги капиталнинг бошқа давлатларга оқиб кетишига 
(19571971 йилларда 54,2 млрд. доллар миқдорида тўғри инвестицялар тарзида 
АҚШдан бошқа давлатларга оқиб ўтган); 
– чет эллардаги катта ҳарбий харажатларга
– АҚШнинг тўлов баланси тақчил бўлишига (унинг миқдори 
19531972 йилларда – 69 млрд. долларни ташкил қилган); 
– долларнинг реал курси ва унинг олтин паритети орасида 
узулишнинг бўлишига ва бошқалар. 
Бундан ташқари, 60 йилларнинг иккинчи ярмида Ғарбий эвропа ва Япония 
АҚШдан ўз олтин захиралари ва экспорт ҳажми бўйича икки баравар ошиб кетди. 
Натижада, ҳатто олтиндевиз стандарти таянадиган умумиқтисодий асос ўз умрини 
тугатди. Олтиндоллар стандартининг бузилиши валюта бозорларида долларнинг 
«тушиши» ва «валюта иситмаси» деган иборалар тарзида ўз аксини топди. 
Шунинг учун 1970 йилда ХВФ чегарасида махсус ҳисоб ва тўлов бирлиги (СДР) 
киритилди ва у аъзо давлатларнинг валюта захираларини тўлдириш учун 
мўлжалланганди. СДР жаҳон пулининг бир қатор функцияларини бажарадиган бўлди. 
У ХВФ аъзоларининг квоталарига пропорционал тарзда тақсимланади, шунинг учун 
унинг асосий қисми (2/3 дан 3/4 гача) ривожланган давлатларга, 1/4 қисми 
ривожланаётганларига тўғри келади. СДР нинг бошланғич курси АҚШ долларининг 
расмий олтин миқдорига тенглаштирилган. 
Кейинчалик унинг қобилияти 16 валюта савати бўйича, ҳозирда эса 5 асосий 
миллий валюталар бўйича аниқланади. СДР ЖВТнинг асосий захира воситасига 
айланмокда. 
Бу шароитда АҚШ икки марта доллар девалвациясини ўтказди (1971 ва 1973 
йилларда). Натижада олтиннинг расмий курси троя унцияси 42,22 долларгача қилиб 
белгилаб берилди. Бу даврда кўпчилик ривожланган давлатлар ўз валюта курсини 
маълум даражада ушлаб туриш (долларга нисбатан) мажбуриятларидан воз кечибди. 
1973 йилдан олтин махсус олтин ва товар биржаларидаги нарх асосида сотиладиган 
ва сотиб олинадиган бўлди. Олтин нархи ЖВТга бевосита таъсир ўтказмайдиган 
бўлди. 
Бу шароитда халқаро валюта муносабатларини қайта ташкил қилиш муаммоси 
вужудга келди. 1976 йил январда ХВФнинг Вақтли Қўмитаси ХВФ Низомига бир 
қатор ўзгаришларни киритди. Бу ўзгаришлар ХВТи фаолиятини расмий равишда 
қайта тақсимлашни билдирарди (Ямайка келишуви, 19761978 йй.). Валюта 
муносабатлари механизмидаги ўзгаришлар 1978 йил 1 апрелдан кучга кирди ва у 
қуйидагилардан таркиб топганди: 
– олтиннинг расмий нархи бекор қилинди (ХВФнинг мавжуд олтин захираси 33 
фоизининг 1/6 қисмини очиқ аукционларда сотиб ва яна 1/6 қисмини аъзо давлатларга 
тарқатиш йўли билан ҳисобдан чиқаришганди); 
СДР ЖВТнинг асосий захира активига расмий равишда айлантирилди. 



Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling