Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-МОДУЛ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА УЛАРНИ


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

21-МОДУЛ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА УЛАРНИ 
ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
21.1. Халқаро валюта муносабатлари ва уларни юзага келиш асослари. 
Миллий валюта тизими ва унинг элементлари.
21.2. 
Жаҳон 
валюта 
тизими 
ва 
унинг 
элементлари. 
Валюта 
муносабатларини тартибга солиш тизими. 
21.3. 
Валюта 
муносабатлари 
тушунчасининг 
мазмуни. 
Эркин 
алмашинадиган валюталар. Халқаро захира валюталар. 
21.4. Валюта курси режимлари. Миллий валюта тизими ва унинг 
элементлари. Жаҳон валюта тизими ва унинг элементлари. 
 
Таянч иборалар: валюта, валюта муносабатлари, жорий валюта 
операциялари, валюта тизими, валюта тизими элементлари, эркин конвертация. 
 
21.1. Халқаро валюта муносабатлари ва уларни юзага келиш асослари. 
Миллий валюта тизими ва унинг элементлари.
Халқаро валюта муносабатлари-бу валюталарнинг давлатлараро ҳаракатланиши 
натижасида юзага келадиган молиявий муносабатлардир. Валюта давлатлараро 
ҳаракатланиши учун у халқаро тўлов воситаси вазифасини бажара олиши ва халқаро 


валюта бозорларида олди-сотди қилиниши керак. Халқаро валюта операцияларининг 
асосий қисми (80 % дан ортиқ) халқаро резерв валюта мақомига эга бўлган етакчи 
валюталар орқали амалга оширилади. Бу мақомни Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) 
беради. Ҳозиргача 5 та валюта резерв мақомга эга.
ХВФ валютага Халқаро резерв мақомни бериш учун 4 та омилни ҳисобга 
олади: 
1. Бу валюта ХВФ да эмитент давлат катта резерв позициясига эга бўлиши керак.
2. Бу валюта халқаро бозорларда котировка(олди-сотди) қилиниши керак.
3. Дунё мамлакатларининг хорижий валюталардаги заҳираларининг бир қисми 
мана шу валютада шакиллантирилиши керак. 
4. ХВФ бу валютада кредитлар бериши керак. 
Халқаро валюта муносабатларининг асоси бўлиб қуйдагилар ҳисобланади: 
1. Экспорт-импорт операцияларининг мавжудлиги. 
2. Инвеститсияларнинг давлатлараро оқимининг мавжудлиги. Тўғридан тўғри 
инвеститсиялар- бунда хорижий инвеститсиялар янги объектларни қуриш ёки 
техникаларни сотиб олиш учун жалб қилинади. Портфелли инвеститсиялар-бунда 
хорижий инвеститсиялар қимматли қоғозларни сотиш йўли билан жалб қилинади.
3. Халқаро кредитларнинг мавжудлиги. 
4. Давлатлараро пул ўтказмаларининг мавжудлиги. 
5. Давлатлараро сиёсий ва маданий алоқаларнинг мавжудлиги. 
Миллий валюта тизими бу мамлакатда валюта муносабатларини ташкил 
қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир. Миллий валюта тизими қуйдаги 
элементлардан ташкил топган: 
1. Миллй валюта номи (УСД, УЗС, эУРО) 
2. Миллй валюта алмашув курсининг режими. Амалётда 3 хил курс режими 
мавжуд: 1) эркин сузиш режими-бунда миллй валютанинг курси хорижий валютага 
бўлган талаб ва таклифга қараб эркин шакилланади. Марказий Банк миллй валюта 
курсининг маълум даражада тебраниши учун жавоб бермайди. 2) Қатъий белгиланган 
курс режими-бунда миллй валюта курси хорижий валютага ёки валюта саватига 
нисбатан маълум нисбатларда белгилаб қўйилади. Марказий Банк ана шу курсни 
ушлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади. 3) Бошқариладиган сузиш режими-бу 
мамлакатлар валюта қонунчилигида эркин сузиш режими ёзилган бўлади лекин 
Марказий Банк миллий валюта курсига таъсир қилиш учун тез-тез валюта 
интервенсиясини ўтказади. Валюта интервенсияси-бу миллй валюта курсининг 
кутилмаганда юзага келадиган тебранишларига барҳам бериш учун Марказий Банк 
томонидан хорижий валютанинг сотилиши ёки сотиб олиниши. 
3. Мамлакат валютавий чеклашларининг мавжудлиги ёки йўқлиги. Ўзбекистон 
08.10.2003 да ХВФ низомининг 8-моддаси бўйича мажбуриятларни қабул қилди. Шу 
тариқа жорий валюта операциялари бўйича чекловлар бекор қилинди. Лекин 
Ўзбекистон капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати бўйича валютавий чекловлар 
мавжуд.
4. Миллй валюта курси
5. Миллй валюта паритети. Бу миллий валюта қийматинг хорижий валюта 
қийматига нисбатидир. Валюта паритети миллй ва хорижий валютанинг ҳарид 
қобилятини таққослаш йўли билан аниқланади.
6. Мамлакатнинг халқаро валютавий тўловга қобиллиги. 1) Агар мамлакат 3 
ойлик импортни тўлашга етадиган олтин заҳираларига эга бўлса у халқаро валютавий 
тўловга қобил ҳисобланади. 2) олтин заҳиралари + хорижий валютадаги заҳиралар / 


1йиллик товар импорти Х 100%. Агар бу 50% ва ундан юқори бўлса мамлакат 
халқаро валютавий тўловга қобил бўлади.
7. Миллй валюта бозорининг мавжудлиги. 
8. Миллий олтин бозорининг режими. 
9. Мамлакат халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби.
10. Валюта муносабатларини тартибга солувчи ва назорат қилувчи давлат 
органлари. Ўзбекистонда Марказий Банк Валютани тартибга солучи орган 
ҳисобланади. 4та валютани назорат қилувчи орган мавжуд: 
1. Марказий Банк 
2. Молия Вазирлиги 
3. Давлат Божҳона Қўмитаси 
4. Давлат Солиқ Қъомитси 
Давлатлараро валюта муносабатларини ХВФ тартибга солади. Бундан 
кўзланган асосий мақсад халқаро валюта тизимида узлуксиз фаолият кўрсатишни 
таъминлаш орқали халқаро иқтисодий муносабатларни ривожланишига кўмаклашиш 
ҳисобланади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling