Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
 
21.4. Валюта курси режимлари. Миллий валюта тизими ва унинг 
элементлари. Жаҳон валюта тизими ва унинг элементлари. 
Валюта курсининг келиб чиқиши мамлакатлар иқтисодий 
фаолиятининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлган халқаро 
савдони ривожлантириш билан боғлиқ. Валюта курси халқаро 
савдони ривожланишига таъсир кўрсатиш билан ички иқтисодиётга 
ҳам таъсир кўрсатади. Бунга сабаб валюта курси ҳолати билан 
мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларининг ҳолати ўртасидаги 
ўзаро боғлиқликдир. 
Валюта курси, асосан, капитал ва кредит ҳаракатида, товар ва хизматлар 
савдосида валюталарни ўзаро айирбошлаш каби жараёнларни амалга оширади. 


Масалан, экспорт қилувчи чет эл валютасидан олган тушумини ўз миллий валютасига 
айлантиради, чунки бошқа давлатнинг валютаси унинг ўз давлатида қонуний равишда 
харид қилиш ва тўлаш воситаси сифатида амал қила олмайди. Импорт қилувчи четдан 
сотиб олган товарларни тўловни амалга ошириш учун миллий валютада олган 
тушумини чет валютасига алмаштиради. Жаҳон бозори ва миллий бозор нархларини 
ҳамда турли мамлакатларнинг миллий ва чел эл валютасида ифодаланган қиймат 
кўрсаткичларини таққослайди. 
Шунингдек, фирма ва банкларнинг чет эл валютасида мавжуд бўлган даврий 
қайта баҳолаш ва бошқа жараёнлар учун. Валюта курси – бу бир мамлакат пул 
бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро пул бирликларида 
(СДР, ЭКЮ) ифодаланган баҳосидир. Ташқи жиҳатдан валюта курси жаҳон 
бозоридаги талаб ва таклиф асосида аниқланган бир валютани бошқа бир валютага 
нисбатан ҳисоблаб чиқилган коэфиценти сифатида намоён бўлади. Аммо валюта 
курсининг қиймат асоси валютани харид қилиш қобилияти ҳисобланади. Бу 
иқтисодий тушунча товар ишлаб чиқаришда иштирок этади ва товар ишлаб 
чиқарувчилар билан жаҳон бозори ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини 
ифодалайди. Қиймат товар ишлаб чиқариш иқтисодий шароитларининг барча 
жиҳатларини ифодалайди. Бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул 
бирлигига таққосланиши ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнида юзага келадиган 
қиймат муносабатларига асосланади. Ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар валюта 
курси ёрдамида товар ва хизматларнинг миллий нархларини бошқа давлатлар 
нархлари билан солиштиради. Бундай солиштириш натижасида ишлаб чиқаришни 
мамлакат ичкарисида ривожлантириш ёки чет элга инвестиция қилишни 
ривожлантиришга асосланган фойдалилик даражаси юзага келади. 
Валюта курси бошқа иқтисодий тушунчалар билан узвий боғлиқдир. Валюта 
курсининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир этади. Бу омиллар иқтисодий, 
сиёсий, структура, ҳуқуқий ёки психологик характерга эга бўлиб, валюта курсига 
тўғри ёки тескари таъсир кўрсатади. Валюта курсига таъсир этувчи омилларни 
қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 
1. Валюта курсининг динамикасини бевосита аниқловчи ёки халқаро иқтисодий 
айирбошлаш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган омиллар: 
– халқаро айирбошлашда қатнашувчи мамлакатларнинг ялпи миллий 
маҳсулотининг (ЯММ) тўлов баланси; 
– пулнинг ички ва ташқи таклифи; 
– фоиз ставкалари. 
Бу кўрсатилган омилларни сабаб (уюшган) сифатида кўрсатиш мумкин. 
2. (
У юшг а н ) с а б а б о м и л л а р н и н г ў з г а р и ши г а т а ъ с и р
э т у в ч и в а в а л ют а к у р с и н и ў р н а т и ш м е х а н и з м и д а
б о шқ а р у в ч и с и фа т и д а т а ъ с и р э т у в ч и о м и л л а р . 
3. Иқтисодий тизимни динамик тизим тенглигидан чиқиб кетиши натижасида 
юзага келадиган омиллар:
– иқтисодий тангликнинг намоён бўлиши; 
– давлат бюджети тақчиллиги 
– назорациз эмиссия; 
– инфляция; 
– ички ва ташқи баҳолар ўртасидаги фарқ. 
– монопол ишлаб чиқариш; 
– пулларнинг хорижий валюта функциясини бажариши. 


а) Тўлиқ ҳажмда тўлов воситаси; 
б) жамғариш воситаси; 
в) Капиталнинг четга оқиб кетиши; 
– инвестицияни қисқартириш; 
– ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши. 
– ресурслар айланмасида қатнашмаслик; 
– истеъмолчилар фойдаларининг пасайиши; 
– валюта биржасидаги ўйин; 
– товарларнинг «ювилиши»; 
– демпинг баҳоларидан фойдаланиш орқали айрим фирмаларнинг олиб 
бораётган ташқи савдо фаолияти. 
4. Сиёсий омиллар; 
– мамлакат пул тизимига бевосита ўзгариш киритувчи сиёсий қарорлар; 
– бошқарув тузилмасининг барқарорлик даражаси; 
– иқтисодий тизимни бошқаришда ишончлилик даражаси; 
– иқтисодий ва сиёсий структура вакилларини бирбирини тушуна олиш 
даражаси; 
– қонунларни бажарилиш даражаси; 
– иқтисодиётда давлат улушининг миқдори; 
– мамлакатдаги сиёсий кучлар ўртасидаги келишмовчиликлар даражаси; 
– иқтисодиётни кўтариш бўйича аниқ ишланган дастурнинг йўқлиги; 
– аҳолининг бошқарув структурасига ишончлилик даражаси
– хусусий капиталнинг ҳимояланганлик даражаси. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling