21-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ. МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ Режа: - Миллий иқтисодиёт ва унинг ўлчамлари. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)
- Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ва унинг ҳаракат шакллари
- Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ни ҳисоблаш усуллари
- Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ). Нарх индекси
Миллий иқтисодиёт ва унинг ўлчамлари. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) Макроиқтисодиёт бу миллий иқтисодиёт унинг алоҳида секторлари ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир: А) Миллий иқтисодиёт - алоҳида мамлакат миқёсида мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган ҳамда меҳнат тақсимоти орқали ўзаро боғланган тармоқлар, соҳалар ва инфратузилма муассаларидан иборат иқтисодий тузилмадир. Б) Иқтисодиёт секторлари - иқтисодиётнинг мулкий тавсифига кўра алоҳидалашган хусусий, кооператив, давлат ва аралаш секторлардан иборат бўғинларидир. В) Жаҳон хўжалиги - халқаро меҳнат тақсимоти орқали халқаро иқтисодий муносабатлар иштирокчисига айланган алоҳида миллий давлатлар иқтисодиётлари мажмуасидир. Миллий иқтисодиётнинг иқтисодий ўлчамлари макроиқтисодий кўрсаткичларда ўз ифодасини топади. Миллий иқтисодиётнинг иқтисодий ўлчамлари макроиқтисодий кўрсаткичларда ўз ифодасини топади. Макроиқтисодий кўрсаткичлар миллий (ёки жаҳон) иқтисодиётнинг ҳолатини, фаолият қилиши ва унинг натижаларини ифодалайди. Макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими: - ишсизлик, инфляция ва бандлик даражаси;
- истеъмол, жамғарма ва инвестициялар даражаси;
- номинал ва реал иш ҳақи ҳамда даромадлар даражаси;
- давлат бюджети ва унинг ҳолати (тақчиллиги);
- нархлар даражаси ва унинг ўзгариши (индекси);
- савдо айланмаси ва тўлов баланси ҳолати;
- ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми (ялпи ички маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий даромад) ва унинг ўзгариши;
- мамлакат миллий бойлиги, унинг таркиби ва ўзгариши.
Do'stlaringiz bilan baham: |