21-мавзу. Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий ҳисоблар тизими


МҲТ ғоясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари


Download 389.27 Kb.
bet3/10
Sana21.04.2023
Hajmi389.27 Kb.
#1368846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
21 Миллий иқт макроиқтисодий кўр 5

МҲТ ғоясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари.

МҲТ ғоясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари.

  • Миллий ҳисобларнинг дастлабки услубий асослари Ф.Кенэ томонидан ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг натурал ва қиймат кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатлар нуқтаи назаридан илгари сурилган.
  • МҲТнинг назарий асосларини яратиш ва уни ишлаб чиқишга Ж.Кейнс, А.Боули, Ж.Кларк, С.Кузнец, Р.Стоун, Р.Фриш каби иқтисодчилар катта ҳисса қўшган.
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика бюроси «Миллий даромадни аниқлаш ва Миллий ҳисобни ташкил қилиш» тўғрисидаги маърузасини эълон қилган (1947й.) ҳамда шу асосда Р.Стоун раҳбарлигида ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олиниб МҲТ ишлаб чиқилган.
  • Миллий ҳисоблар стандарт тизими БМТ статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлаган.
  • 1968 йилда МҲТнинг анча такомиллашган андозаси киритилган. Унда харажатлар ва ишлаб чиқариш жадвали, молиявий ҳисобот, бозор ва нобозор секторлар ажратиб кўрсатилган.
  • 1993 йилда БМТ МҲТнинг такомиллашган янги стандартини тасдиқлаган. Унда иқтисодиёт секторлари, стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг номланиши бирмунча ўзгартирилган.

МҲТ 1930 йиллар охири 1940 йиллар бошида ривожланган мамлакатларда вужудга келди. 1929-1933 йиллардаги буюк турғунлик МҲТ ни барпо этишга туртки бўлди.

МҲТ 1930 йиллар охири 1940 йиллар бошида ривожланган мамлакатларда вужудга келди. 1929-1933 йиллардаги буюк турғунлик МҲТ ни барпо этишга туртки бўлди.

БМТнинг статистика хизмати кўрсатмасига биноан дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистон ва Россияда асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида ЯИМ ҳисобланади. АҚШ ва Японияда ЯММ кўрсаткичи ҳисобланади.

Шунингдек, АҚШ да бандлик соҳасидаги иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш мақсадида потенциал ЯИМ ҳам ҳисобланади.

1929-1933 йиллардаги буюк турғунлик МҲТ ни барпо этишга туртки бўлди. «Миллий ҳисоблар» атамасини илк бор голландиялик статистик олим Эдвард ван Клифф 1941 йилда «De Economist» журналида нашр этган «Голландиянинг миллий ҳисоблар тизими» мақоласида қўллаган эди. 1993 йил феврал ойида БМТнинг Нью-Йоркдаги Статистика комиссиясининг навбатдаги сессиясида МҲТнинг янги андозаси қабул қилинди ва уни қўллаш учун руҳсат берилди. Шунга асосан 1995 йилда Европа мамлакатлари статистика комитети МҲТнинг янги андозасини амалиётга жорий этди.


Download 389.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling