Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Қ о н у н и й м е ъ ё р л а р г а в а а м а л и ё тг а м о с ҳ о л д а
б и р ж а д а ч е т э л в а л юта с и н и н г к у р с и н и , қ и м м а тл и
қ о ғ о з л а р
к у р с и н и
ё х у д
то в а р л а р
б а ҳ о с и н и н г
ў р н а ти л и ши , 
қ и с қ а ч а
қ и л и б
а й тг а н д а , 
в а л юта
к у р с и н и ў р н а ти ш к о ти р о в к а л а ш д е б а та л а д и . Жа ҳ о н
а м а л и ё ти д а к о ти р о в к а л а шн и н г 2 х и л у с у л и м а в ж у д ; 
Тўғри котировка. Агар хорижий валюта бирлигининг баҳоси миллий валютада 
кўрсатилса, яъни миллий валютада хорижий валютанинг бир бирлигига тўғри 
келадиган миқдорда кўрсатилса, тўғри котировка деб аталади. Масалан, 2006 йилнинг 
30 сентябрида 1 АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг курси 1250.00 сўмни, 1 
Россия рублига нисбатан 47.00 сўмни ташкил этди. Бундай котировка ҳозирги вақтда 
жаҳондаги кўпчилик мамлакатларда қўлланилиб келинмоқда. 
Егри (тескари) котировка. Бунда бир бирлик миллий валютанинг хорижий 
валюталардаги миқдори ўрнатилади, яъни бир бирлик миллий валютанинг хорижий 
валютадаги баҳоси кўрсатилади, масалан; 
1
1 сўм = АҚШ доллари ёки 1 АҚШ доллари 1250.00 сўм 
1250.00
1
1 сўм = Россия рубли ёки 1 Россия рубли = 47.00 сўм
47.00


Б у юк Б р и та н и я д а фу н т с те р л и н г , А в с тр а л и я
д о л л а р и в а э К Юн и н г к у р с и те с к а р и к о ти р о в к а л а ш 
ё р д а м и д а
ў р н а ти л а д и . 
А г а р д а
и к к и
в а л юта
ў р та с и д а г и н и с б а т қ а н д а й д и р у ч и н ч и в а л юта г а
н и с б а та н о л и н г а н к у р с л а р и д а а н и қ л а н с а , б у н д а й
н и с б а тн и «к р о с с к у р с » д е б а та л а д и .
Масалан: 1 АҚШ доллари = 30.00 Россия рубли 
1 АҚШ доллари = 5.00 Украина гривна 
1 Украина гривнаси = 6.00 Россия рубли 
Кўриниб турибдики, (кросскурс) юқорида келтирилган нисбат Украина 
гривнасининг Россия рублига нисбатан аниқланган кросскурсидир. Ушбу мисолда 
АҚШ доллари учинчи валюта сифатида гавдаланади. Жаҳон амалиётида асосан 
учинчи валюта сифатида АҚШ доллари қўлланилади, яъни барча валюталар жаҳон 
айирбошлашида айнан шу валютага нисбатан котировка қилинади. 
Кросскурсдан фойдаланиш анча оғир ва таваккалдир. Аммо уларни қўллаш 
қуйидаги 2 ҳолатда зарур ва фойдалидир; 
– сизнинг талабингиздаги валютага эга бўлган сотувчиларда сизнинг 
валютангизга талаб мавжуд эмас. (Масалан, сўмни Япония иенасига алмаштириш 
керак. Бу эрда учинчи валюта АҚШ доллари бўлсин. Япония иенаси сотаётганлар 
ичида сизнинг валютангизни сотиб олишни хоҳлайдиганлар йўқ).
Олди сотди битимларини амалга оширишда валюта бозорида қуйидаги валюта 
курсларининг кўринишларидан фойдаланилади; 
«Споткурс» бу нақд (касса) битимларнинг курсидир. Споткурс бу бир мамлакат 
пул бирлигининг шартнома тузилган вақтда ўрнатилган баҳо бўйича бошқа 
мамлакатлар пул бирликларида ифодаланган баҳосидир. Бунда валютани валюта 
битими тузилган кундан бошлаб 2 иш кунида алмаштириб бериш шарт ҳисобланади. 
«Форвард» курс–бу муддатли валюта битимларининг курсидир. 
Форвард курси валютани келажакда аниқ бир кунга этказиб бериш шарти билан 
сотилиш ва харид қилиш баҳосини ўзида ифода этади. 
Форвард битимлари, одатда, валюта курсларининг ўзгариши натижасида юзага 
келадиган хавфхатарларни бартараф қилиш мақсадида ишлатилади. Битим 
тузилаётган пайтда форвард курсда аниқланади ва ана шу курс бўйича валюта 
сотилади ёки сотиб олинади. Агар шартнома муддати тугаган кунда курс шартнома 
курсидан фарқ қилса, унда бир томон фойда кўради иккинчи томон эса зарар кўради. 
Масалан, сиз 2003 йил 1 январда 1$=965 сўм курсида сотиб олиш битимини 
туздингиз. Аммо 2003 йил 1июн куни 1$=970 сўмни ташкил этди, натижада сиз ҳар 
бир долларга 5 сўм миқдорида қўшимча фойда кўрдингиз. 
Агар 1июн куни 1$=963 сўмни ташкил эца, унда ҳар бир доллардан 2 сўмдан 
зарар кўрасиз. 
Му д д а тл и б и ти м л а р б ў й и ч а в а л юта к у р с л а р и
(р е п о р т) 
у с та м а
ё к и
д а с тх а т 
м е то д и
б ў й и ч а
к о ти р о в к а қ и л и н а д и в а «а у тр а й т» к у р с л а р и , д е б
а та л а д и . 
Форвард курс + Спот курс + Устама Форвард курс + Спот курсДисконт. 
Мисол. 
Битим суммаси 1 млн 
Битим муддати 90 кун 
Битим валютасидаги кредитнинг % ставкаси (УСД) 3,5 % Баҳоловчи валютадаги 


депозитларга тўланадиган % ставкаси (ДЕМ) 5,5 % Cпот курс 1 = 1,52101,5220 ДЕМ 
СК х ФСФ х БМ 
Уст/Диск = = 
(360х100)=(БВФС х БМ) 
1,5210х(5,53,5)х90 273,78 
= = 0,0075 
(360х100) + (3,5х90) 36315 
Форвард курс = 1,5210 = 0,0075 = 1,5285 (устама). 
Устама ёки дисконт эканлиги фоиз ставкалари ўртасидаги фарқдан билиш мумкин. 
Агар валюта битими бўйича фоиз ставкаси баҳоловчи валютанинг фоиз ставкасидан паст 
бўлса, бу валюта юқори курсда котировка қилинади ва чиққан кўрсаткич устама сифатида 
сотилади. Агар валюта битимининг фоиз ставкаси юқори бўлса, бу кўрсаткич дисконт 
бўлади. Агар миллий валютадаги депозитларнинг % ставкаси битим валютасидаги 
кредитларнинг фоиз ставкасидан юқори бўлса, олинган натижа дисконт ҳисобланади 
аксинча бўлса устама ҳисобланади. 
Банклар валюта операцияларини амалга оширишда валютани сотиш ва сотиб 
олиш курсини ўрнатади. Бу курслар сотувчининг ва харидорнинг курси деб аталади. 
Сотувчи курси – банкнинг валютани сотиш курси. 
Харидор курси – банкнинг валютани сотиб олиш курси. 
Бу курслар ўртасидаги фарқ маржа деб аталади ва у хизмат харажатларини 
қоплашга ва маълум даражада фойда олишга сарфланади. 
Валютанинг энг муҳим характеристикаси унинг конвертирланганлигидир. 
Конвертирланганлик даражасига кўра валюта курси 3 га бўлинади. 
– эркин «сузиб» юрувчи; 
– чекланган даражада «сузиб»юрувчи; 
– қайд этилган валюта курслари. 
Валюта курси товар баҳоси каби шу гуруҳларга бўлинади. 
Еркин «сузиб» юрувчи валюта курси маълум валютага бўлган бозор талаби ва 
таклифи таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ доллари, Япония иенаси
Англия фунт стерлинги. Шу боис, бу валюталар жаҳон валюта айирбошлашида кенг 
иштирок этади. 
Чекланган даражада «сузиб» юрувчи валюта курсларининг ўзгариши айрим 
валюталар ёки бир гуруҳ валюталар (валюта савати) курси ўзгаришига боғлиқ. Мисол 
учун «Учинчи дунё»нинг кўпчилик мамлакатлари ўз валюталарини АҚШ долларига, 
эвропа мамлакатларининг ЭКЮ га ва бошқа хорижий валюталарга боғлайдилар. 
Собиқ социалистик мамлакатлар валюта курсларини валюта саватига нисбатан 
ҳисоблайдилар. ЭКЮ ҳам худди шундай тартибда ҳисобланади. Чекланган даражада 
“сузиб” юрувчи валюта курслари киритилган мамлакатлар ўз валюталарининг 
тебраниш чегарасини ўзлари ҳамкорлик қилаётган мамлакатлар билан келишиб 
оладилар. 
Қайд этилган валюта курси – бу хорижий валютада ифодаланган миллий пул 
бирлигининг давлат томонидан расмий ўрнатилган баҳоси бўлиб, унга валюта 
бозорларидаги талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди. Ҳозирги вақтда қайд 
этилган валюта курси кам ривожланган мамлакатларда ёки иқтисодий ташқи бозорга 
этарли даражада кириб бормаган мамлакатларда уларнинг молия тизимини ва миллий 
ишлаб чиқаришини кучли хорижий рақобатчиларидан ҳимоя қилиш ва қувватлаш 


мақсадида қўлланилади. 
Реал самарали айирбошлаш курси динамикасида пасайиш содир бўлади. Агар 
20002002 йилларда реал самарали айирбошлаш курси динамикасида кескин пасайиш содир 
бўлган бўлса, 2003 йилдан бошлаб курс анча барқарорлашди. 2003 йил давомида реал 
самарали айирбошлаш курси 12,1%га пасайган ва 2004 йилнинг дастлабки ярим йилида 
6,6%га пасайди. Миллий валюта реал алмашинув курсини барқарорлашуви Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг қаттиқ монетар сиёсати натижасидир. 
 
Назорат учун саволлар 
1. Халқаро валюта муносабатлари ва уларни юзага келиш асослари ҳамда 
миллий валюта тизимининг элементларини ёритиб беринг? 
2. Жаҳон валюта тизими ва унинг элементлари ва валюта муносабатларини 
тартибга солиш тизимини тушунтириб беринг? 
3. Валюта муносабатлари тушунчасининг мазмунини, эркин алмашинадиган 
валюталар ҳамда ҳалқаро захира валюталар бўйича тушунчаларингизни айтинг? 
4. Валюта курси режимлари, миллий валюта тизими ва унинг элементларини 
ҳамда жаҳон валюта тизими ва унинг элементларини ёритиб беринг? 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling