Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
22.2. Минтақавий ривожланиш банклари. Халқаро молия институтларининг зарурлиги. Халқаро молия институтларининг турлари. Халқаро валюта фонди: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари. Банкнинг ресурслари шаклланишининг манбаси бўлиб, Америка бозорларида облигация қарзларини чиқариш ва уларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобланади. ХТТБ кредитларни, одатда 20 йил муддатга аъзо мамлакатда ишлаб чиқариш объектларини кенгайтириш учун хукумат кафолати остида беради. Шунингдек ХТТБ бошқа банкларнинг узоқ муддатли кредитлари бўйича кафолат ҳам беради. У ҳам ХВФ сингари, қарздор мамлакатнинг молиявий ҳолати, кредитланувчи объектлар ва ушбу объект бўйича банк миссияси томонидан ўрганилган ахборотларни талаб қилади. ХТТБ қуйидаги дастурлар доирасида фаолият юритади: - иқтисодий бошқарув ва камбағаллик билан курашиш; - экология ва ижтимоий ривожланиш; - инфратузилма, хусусий сектор ва молия; - инсон салоҳиятини ривожлантириш. Кейинги йилларда ХТТБ ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи қарзларини тартибга солиш билан шуғулланмоқда: кредиларининг 1/3 қисмини қўшма молиялаштириш деб аталадиган шаклда беради. Банк тўлов баланси ҳолатини яхшилашга шунингдек, иқтисодиёт тузилмаларини тартибга солишга структурали кредитларни ажратади. Ҳозирги пайтда ХТТБ фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: – турли хилдаги инвестиция лойиҳаларини узоқ ва ўрта муддатли кредитлаш; – лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий ва техник асосларини тайёрлаш; – ривожланаётган мамлакатларда тузилмавий қайта қуриш дастурларини молиялаштириш. ХТТБнинг асосий маблағлари ҳозирги кунда ўрта ва узоқ муддатли қарз мажбуриятларини эмиссия қилиш орқали халқаро молия бозорларидаги операциялар ҳисобидан шаклланади. ХТТБ қимматли қоғозлари юқори кредит рейтингига (ААА) эга бўлиб, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларига жойлаштирилади. ХТТБнинг кредитлари қарз олувчи давлат миллий валютасида эмас, балки девизларда, яъни халқаро даражада тўлов воситаси сифатида тан олинган валюталарда ажратилади. ХТТБнинг энг йирик қарздорлари бўлиб, Индонезия, Бразилия, Руминия, Мексика, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Польша, Филлипин ҳамда Морокко мамлакатлари ҳисобланади. Кейинги йилларда ХТТБ жаҳон молия бозорида йирик қарздор ролида чиқмоқда. Банк томонидан чиқарилаётган облигация қарзлари суммаси давлатлараро инвестиция банклари ўртасида энг катта солиштирма оғирликка эгадир. Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА) – Жаҳон банки гуруҳига кирувчи халқаро ташкилот бўлиб, у 1960 йилда ташкил этилган. ХРА Келишувлар моддасининг 1-моддасига мувофиқ, унинг мақсади иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, самарадорликни ошириш ва шунинг асосида, суст ривожланган аъзо мамлакатларда аҳоли турмуш тарзини ошириш, шунингдек, анаънавий кредитларга нисбатан оғир бўлмаган қулай шартларда молиявий кўмак бериш ҳисобланади.Мазкур қарздорлар ичида энг йириклари Индонезия ва Бразилия ҳисобланади. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling