Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ислом тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари.
22.4. Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари. Осиё тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари. Ислом тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари. ЕТТБ нинг асосий мақсади-Европа мамлакатларидаги олдинги собиқ социалистик давлатларнинг иқтисодиётини кўтаришга ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган. ЕТТБ асосий кредитлаш объектлари қилиб хусусий фирмаларни ёки давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва қайта шаклланган компаниялар, қўшма корхоналарни олган. Чет эл банклари билан бошланган дастлабки ҳамкорлик 1991 йил ЕТТБ хамда ТИФ Миллий банк ўртасидаги шартнома билан изоҳланади. Ўзбекистонда халқаро молия-кредит муассасалари иштирокидаги халқаро молия институтлари кредит ресурслари улуши каттадир. Ўзбекистон ЕТТБ аъзолари орасида 2493 акцияга эгалик қилиб 69-ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда ЕТТБ ҳар бир соҳани молиялаштиришда иштирок этмоқда. ЕТТБнинг бош мақсади Марказий ва Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларига режали иқтисодиётдан – бозор иқтисодиётига ўтишда, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ёрдам бериш, иқтисодиёт тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга кўмаклашиш, монополия ва марказлашувга қарши курашишда, мамлакатларнинг тезроқ интеграциялашувида уларга молиявий жиҳатдан кўмаклашишдан иборат. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бирлашган миллатлар ташкилоти(БМТ)нинг Осиё ва Тинч Океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига аъзо давлатларнинг ташаббуси билан 1966 йилда асос солиниб, Осиё ва Тинч Океани ҳудудида жойлашган давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмаклашишни назарда тутади. 1966 йил Манилада ўтказилган Осиё иқтисодий ҳамкорлиги бўйича Конференцияда, Осиё тараққиёт банкига асос солувчи Битим қабул қилинди ва у 1966 йил декабр ойидан кучга кирди. Банк ОТБга аъзо мамлакатларга иқтисодий ривожланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда молиявий ва техник ёрдам кўрсатади. Ўзбекистон 1995 йил 31 августда ОТБнинг тўлиқ аъзоси бўлди. ОТБ Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини равнақини қуйидаги йўналишларда кўрмоқда: - Иқтисодий ислоҳотларга, шу жумладан, молия институтларининг институционал ўзгаришларига ёрдам кўрсатиш; - Сармояни иқтисодиётга йўналтириш; - Камбағалликни камайтириш ва атроф муҳитни қўриқлаш. Осиё тараққиёт банки билан фаол, режали молиявий ва техник жиҳатдан ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда ОТБ линияси бўйича молиялаштириш учун таклиф этилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 январ 27-ф-сонли фармойишига асосан ОТБ билан ҳамкорлик қиладиган муассасалараро комиссия тузилган. Мазкур фармойишда бэлгиланганидек, ОТБ фаолияти Ўзбекистонда асосан қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани қайта қуриш (темир йўллар, автомагистрал), тоғ-кон саноати, газ қувурларини ўтказиш, туризмни ривожлантириш, соғликни сақлаш ва экология, истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва банк тизимини ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳозирги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида, шунингдек, иқтисодиётга жалб қилинаётган хорижий инвестиция ва кредитлар ичида Халқаро тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ) алоҳида аҳамият касб этмоқда. ХТТБ 1944 йилда БМТнинг конференциясида ташкил этилган ва 1946 йил июндан бошлаб фаолият юрита бошлаган. У Халқаро Ривожланиш Ассоциацияси (ХРА), Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК), Халқаро Инвестицияларни кафолатлаш Агентлиги кабиларни билан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон Жаҳон банки ва ХРАга 1992 йил сентябрда аъзо бўлган. Жаҳон банки мамлакатимизда ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда бошқа молиявий ва техник ёрдамларни қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизими соҳасидаги ҳамкорлик самараси янада ошиб бормоқда. Мамлакатимиз ҳукумати ва тижорат банклари дунёнинг энг машҳур ҳамда молиявий жиҳатдан барқарор ривожланган чет эл банклари билан ҳамкорлик ўрнатмоқдалар. Мисол учун, 2003 йил сентябр ойида Ўзбекистон Ислом Тараққиёт Банки (ИсТБ) га аъзо бўлди. Бугунги кунда ҳукуматимизнинг «Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалий ишлар олиб борилмоқда. ИсТБ давлатлараро кредит ташкилоти сифатида ташкил этилган бўлиб, унга мусулмон давлатлари аъзо ҳисобланади. Ушбу банк форс кўрфази мамлакатларининг нефт даромадлари ҳисобига ташкил этилган илк молиявий институтдир. 1973 йил декабрда мусулмон давлатлари Молия вазирлари Конференциясида ИсТБ бўйича келишув имзоланди ва 1975 йил октабрда банк ўз фаолиятини бошлади. Банкнинг асосий мақсади қилиб аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига хизмат қилиш белгиланди. Хулоса қилиб айтганда, кейинги йилларда мамлакатимизнинг энг йирик ва ривожланган банклари чет эл банклари ва бошқа халқаро молия-кредит ташкилотлари кредит йўналишлари орқали лойиҳаларни молиялаштиришда жонбозлик кўрсатмоқдалар жумладан, халқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобига кичик ва хусусий тадбиркорлик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни замонавийлаштириш ва ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш орқали мамлакатда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантиришга, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларни янада ривожланишини таъминлашга эришилмоқда ва натижада миллий иқтисодиёт ривожланиши тезлашишига маълум маънода эришиш имконияти яратилмоқда. Назорат учун саволлар 1. Халқаро молия институтларининг зарурлиги ва турлари, Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи уларни мақсади вазифаларини ёритиб беринг? 2. Минтақавий ривожланиш банкларини, Халқаро молия институтларининг зарурлигини, Халқаро молия институтларининг турларини, Халқаро валюта фонди: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операцияларини тушунтириб беринг? 3. Жаҳон банки гуруҳига кирувчи ташкилотлар: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари. Минтақавий ривожланиш банкларини вазифалари ва актив операцияларини ёритиб беринг? 4. Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари ҳамда Осиё тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операцияларини, Ислом тараққиёт банки: ташкил топиши, мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операцияларини ёритиб беринг? Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling