22.3. Жаҳон банки гуруҳига кирувчи ташкилотлар: ташкил топиши,
мақсади, бошқарув тизими, ресурслари ва актив операциялари. Минтақавий
ривожланиш банклари.
ХМКга аъзоликка киришда қуйидаги шартларга амал қилинади:
– ХТТБаъзолиги;
– ХМК келишув моддасини имзолаш.
ХМК турли хил тармоқлардаги лойиҳаларни молиялаштиради, уларга, қишлоқ
хўжалиги, тоғ саноати, ишлаб чиқариш, туризм ва бошқаларни киритиш мумкин.
Аммо биринчи навбатдаги йўналиш, хусусий сектор бўлиб ҳисобланади. ХМК
фаолиятининг тўртта асосий йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин:
– хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштириш;
– ривожланаётган мамлакатлардаги ташкилотларга халқаро молия бозорларидан
капитал жалб қилишда ёрдамлашиш;
– таълим,
соғлиқни
сақлаш
ва
инфратузилмани
ривожлантиришга
йўналтирилган хусусий инвестициялар йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш,
шунингдек, инновацион молиявий маҳсулотлардан фойдаланиш ва салоҳиятни
ошириш орқали ички молия бозорларини ривожлантириш;
– хукуматларга маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатиш.
ХМКнинг хусусияти шундаки, унинг маблағларидан инвестиция олиш учун
корхона ва ташкилотларга кредит берилганда, ЖТТБ ва ХРА талаб қилгандек аъзо
мамлакатларга ҳукумат кафолатлари талаб қилинмайди. Бу хусусий компаниялар
учун улар фаолияти устидан давлат назоратидан сақлайди, ва ривожланаётган
мамлакатлар иқтисодиётига чет эл капиталини жалб қилиш манфаатларига хизмат
қилади.
Демак, халқаро молия институтлари жаҳон иқтисодиётини барча жабхаларини
иқтисодий ошириш, ижтимий ва иқтисодий муаммоларни хал этишда уларни
маблағлари ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ҳозирги кунда Республикамизда Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК), Халқаро
Валюта Фонди (ХВФ), Халқаро тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ), Европа
Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тарраққиёт банки (ОТБ), Ислом
тараққиёт банки (ИсТБ), Германия тикланиш ва тараққиёт банки КфW Девэлопмент
Банк (КФW) сингари чет эл банклари ва бошқалар томонидан очилган ҳамда
республика иқтисодиёти учун муҳим бўлган миллий иқтисодиётдаги тузилмавий
ўзгаришларни таъминлайдиган инвестиция лойиҳаларини кредитлашга мўлжалланган
кредит йўналишлари хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |