Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Эркин  алмашинадиган валюталар. Халқаро захира валюталар


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Эркин 
алмашинадиган валюталар. Халқаро захира валюталар. 
Халқаро валюта муносабатлари-бу валюталарнинг давлатлараро ҳаракатланиши 
натижасида юзага келадиган молиявий муносабатлардир. Валюта давлатлараро 
ҳаракатланиши учун у халқаро тўлов воситаси вазифасини бажара олиши ва халқаро 


валюта бозорларида олди-сотди қилиниши керак. Халқаро валюта операцияларининг 
асосий қисми (80 % дан ортиқ) халқаро резерв валюта мақомига эга бўлган етакчи 
валюталар орқали амалга оширилади. 
Жахонда уз фаолиятини олиб боришда энг мустакил булган банклардан бири бу 
Немис Федерал банки - Бундес банк хисобланади. Баъзи бир давлатларда Марказий 
банк парламентга хисобот беради- Кўпгина ҳолларда Марказий банклар ўз 
фаолиятида мустакил бўлсада, шу билан бирга давлат банки хисобланади: 
Марказий банк куйидаги асосий функцияларни бажаради: 
-банкноталар (накд пуллар) эмиссияси, 
-давлатнинг олтин - валюта захираларини саклаш
-пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодни 
мувофиқлаштириш, 
Давлатнинг олтин - валюта резервларини бошқариш функцияси. Марказий Банк 
давлатнинг олтин, кимматбахр метал ва камёб тошларни валюта захираларини 
бошкаради. Давлатнинг расмий олтин-валюта захиралари халқаро хисоб-китобларда 
активлар резерви, хисоб-китоблар бўйича давлатнинг кафолатли суғурта фонди 
сифатида намоён бўлади. Одатда мамлакат олтин захираларининг асосий кисми 
Марказий банк ихтиёрига берилган бўлади. Баъзи давлатларда олтин захиралар молия 
министрлиги ихтиёрида бўлиб, марказий банк олтин билан боғлиқ операцияларни 
олиб боради. 
Марказий банклар мамлакат валюта резервларини ўзида йиғади ва бу резервлар 
халқаро хисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси дефицитини қоплаш ва
мамлакат миллий валютаси курсининг барқарорлигини таъминлаш учун 
ишлатилади. 
Марказий банк орқали давлатнинг иктисодий сиёсати, янада аниқроғи 
давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит 
сиёсати давлатнинг иқтисодини бошкариш сиёсатининг бир кисми бўлиб, 
муомаладаги пул массаси, кредит хажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошқа пул 
муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларини ўзгартириш билан боғлиқ 
бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади. 
Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини 
таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция 
суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва 
иктисодиётнинг баркарор ўсишини таъминлашдан иборат. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling