Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
3.4.Замонавий монетаризм назарияси.
АҚШнинг Чикаго Университети профессори Халқаро Нобел мукофоти соҳиби Фридмен ХХ асрнинг 70-йилларида яратди. II жаҳон урушиудан кейин АҚШда Ж.М.Кейнснинг пул кредит концепциясинининг қабул қилиниши АҚШ иқтисодиётини 1960- йилларга қадар инқирозсиз ривожлантириш имконини берди. 60- йилларга келиб Кейнснинг концепцияси АҚШда ишламай қолди. Яъни паст ва барқарор фоиз ставкалари шароитида ишсизлик даражаси ошиб кетди. Инфляциянинг йиллик даражаси 10 % га етди. Майдонга М.Фридмен чиқди. У айтадики: АҚШдаги ҳозирги инқироз ҳолати пуллар таклифининг кескин кўпайганлиги билан боғлиқ. Шунинг учун пул массасининг ўсиш суръатларини назорат остига олишимиз керак. У таклиф қилди. Пул массасининг ўсиши 3-5 % даражасида бўлиши керак. Агар пул массасининг йиллик ўсиш массаси 3 % дан ортиқ бўлса, бу пул массасининг ўсиш сурàтини секинлашишига олиб келди. Агар пул массасининг йиллик ўсиши 5 % дан юқори бўлса мамлакатда инфляция кучаяди. Фридмен ушбу таклифини амалиётда қабул қилиниши АҚШда инфляция йиллик даражасини бир йил ичида 10 % дан 5 % га тушириш имконини берди. 1978 - йилларда АҚШ конгресси АҚШ федерал захира тизимига М2 ёки М3 агрегатларини назорат қилиш вазифасини юклади. Ҳозирги кунда АҚШ марказий банки М3 ,Ўзекистон М2 пул агрегатини назорат қилади. Фридмен Марказий банкнинг пуллар таклифини тартибга солиш имкониятига қаттиқ ишонади. У айтадики, мамлакат банк тизимидаги ортиқча пулларни Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати орқали олиб қўйиш мумкин. Фридмен тижорат банкларининг кредит экспансиясини жиловлаш керак деган ғояни илгари сурган. Унинг фикрича банклар иқтисодиётни ҳаддан ташқари кўп миқдорда кредитлаб юбориши мумкин, шу сабабли Фридмен тижорат банкларининг депозитларига 100 % ли мажбурий захира қўллаш таклифини берган. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling