Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
 
 
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар 
 
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари 
томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий асосий маъруза 
мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар орқали янада 
бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қулланмалар бўйича талабалар билимларни 
ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш, тарқатма материаллар асосида билимларни ўзлаштириш, 
илмий мақолалар ва тезислардан фойдаланиш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича 
тақдимотлар ва кўрсатмали қуроллар тайёрлаш, қонун, қарор, меъёрий-ҳуқуқий 
хужжатлардан фойланиш лозим. 
 
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар 
 
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган. 
 
Курс ишларини тайёрлаш услублари 
Курс иши тасдиқланган ўқув режада кўзда тутилган таълим йўналишларида 
бажарилади. 
“Пул ва банклар” фани бўйича курс иши танланган мавзу бўйича илмий ва амалий 
қарашларни акс эттирувчи лойиҳавий ишдир. Курс иши мавзулари фан доирасида 
ўрганиладиган долзарб масалаларни тўла қамраб олган бўлиш керак. 
Курс иши мавзунинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти, олинган 
натижаларнинг ишончлилиги ва расмийлаштириш даражасига қараб баҳоланади. 
Курс ишининг режасини тўғри тузиш талабага курс ишининг мақсади ва 
вазифаларини тўғри шакллантириш, мавзунинг моҳиятини очиб бериш имконини беради. 
Курс иши талабанинг назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга эканлигини 
намоён этиши зарур. 
Курс ишининг бажарилиш сифатига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади: 
- мавзунинг долзарблигини асослаб бериш; 
- курс ишининг мақсад ва вазифаларини тўғри шакллантириш; 
- ишни ёзишда тизимли ва мантиқий кетма-кетликка риоя қилиш; 
- таклиф ва тавсияларни асослаб бериш
- курс ишини амалдаги талабларга мувофиқ равишда расмийлаштириш. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling