Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
11.3. Кредитнинг таъминланганлигига кўра турлари. Кредитнинг муддатига кўра турлари. Кредитнинг тўловлилигига кўра турлари. Кредитнинг муддатлилиги икки томонлама характерга эга. Биринчидан, кредитнинг моҳияти вақтинча фойдаланишга берилган маблағларнинг қайтарилишинигина билдириб қолмай, балки бу қайтарилишни аниқ муддатларини белгилашни ҳам тақозо этади. Кредитнинг муддати, бир томондан фойдаланишга берилаётган кредит ресурсларининг бўш туриш муддати билан белгиланса, иккинчи томондан қарз олувчининг маблағларга бўлган вақтинчалик эҳтиёжларининг муддатига боғлиқ. Кредит муддатлилигининг бу икки томонлама характери инобатга олинганда вақтинчалик фойдаланишга берилган маблағларни тўлиқ ва белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаш мумкин. Кредитнинг муддатлилигига риоя қилиш банклар учун ҳам, кредит олувчилар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг ҳисобига банк кредит ресурсларининг айланишини жадаллаштирсалар ва улардан оқилона фойдаланишга эришсалар, хўжаликлар ўз даромадларини кўпайтириш, ўз ва қарз маблағларидан фойдаланиш самарасини оширишлари мумкин. Кредит муддатини узайтириш аксарият ҳолларда банкнинг рухсати билан амалга оширилади. Кредит муддати қарз олинган маблағларни қайси давргача фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади Кредитнинг қайтаришлиликда банк томонидан мижозларга бериладиган ҳар бир сўм пул маблағлари яна банкка қайтарилиши лозим. Қайтариб беришни иқтисодий асоси сифатида маблағларнинг узлуксиз доиравий айланиши ҳисобланади. Қайтариш тамойилининг шундай муҳим хусусияти борки, кредитни бошқа товар - пул муносабатларининг иқтисодий котегорияларидан фарқи бўлган иқтисодий категория сифатида ажратиб туради. Қайтарилиш кредитнинг ажралмас атрибути ҳисобланади. Кредит иқтисодий муносабатларни белгиланган тизими сифатида бошқа пул муносабатларидан фарқ қилади, яъни пулнинг харажати қайтариб бериш шарти билан амалга оширилади. Кредитнинг таъминланганлигида ссуданинг таъминланганлиги кредит берилишига асосан қарз олувчининг мулки, моддий бойликлар заҳиралари, кўчмас мулки ёки ишлаб чиқариш харажатлари суммасига мос келиши билан белгиланади. Бу ўз навбатида кредитни ўз муддатида қайтарилишига кафолат берилишини тасдиқлайди. Олинган кредит маблағлари корхонада ишлаб чиқариш захираси, тугалланмаган ишлаб чиқариш ёки тайёр маҳсулот ҳамда мавжуд моддий бойликларни таъминлаш учун берилади. Бу тамойил асосан корхоналарга берилган ссудалар ёки томонлар мажбуриятлари билан реал таъминланади. Ўзбекистон Республикасида банклар фаолиятининг халқаро банк амалиётига яқинлашиб бораётган шароитда кредитнинг таъминланганлиги сифатида товар - моддий бойлик ва харажатлардан ташқари гаров, кафолат ва кафиллик каби шакллари ҳам амалиётда кенг қўлланилмоқда. Бу ҳолат банк рискларини камайтирган ҳолда кредитларнинг банкка ўз вақтида қайтишини таъминлайди. Ссуданинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш учун кредит шартномасига кўра қарз олувчи гаровга маълум қийматга эга бўлган мол - мулкни қўйиб расмийлаштиради. Агар кредит олувчи кредитни ўз вақтида қайтара олмаса, у ҳолда гаровни сотиш чоралари кўрилади. Кредит миқдори гаровга қўйилган мулк қийматининг 50 фоизидан 80 фоизигача миқдорида берилади. Кредитнинг тўловлиликида олинган кредит учун ҳақ тўлаш ёки фоизидир. Бунда шартномага кўра кредит олувчи корхона ўз эҳтиёжи учун кредитга олган пул маблағларидан вақтинча фойдаланганлиги учун банкка белгиланган ҳақни тўлаши лозим. Амалиётда бу тамойил банкнинг фоиз механизми орқали амалга оширилади. Банкнинг фоиз ставкаси бу кредитнинг "нархидир". Кредит учун ҳақ тўлаш корхоналарни хўжалик ҳисобига шу жумладан ресурсларни кўпайишига ҳамда жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга таъсир этади. Банк муассасалари кредит фоизи ҳисобидан ўз харажатларини қоплайди. Кредит учун ҳақ тўлаш тамойили қарзга олинган маблағлардан унумли фойдаланиш ва кредитни қайтариш муддатини тезлаштириш мақсадида корхонага иқтисодий таъсир кўрсатиш воситасидир. Банк фоизи кредит турларига қараб турлича белгиланади. Қайтарилиш муддати ўтиб кетган кредитлар учун оширилган миқдорда фоиз олинади, бу эса қайтариш муддати шартларига қатъий равишда риоя қилишга ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кредит тўлови миқдорини белгилашда аҳамият берадиган қуйидаги асосий тамойиллар мавжуд. Булар: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига бериладиган ссудалар бўйича ўрнатилган қайта молиялаш фоиз ставкаси; банклараро кредит бўйича ўртача фоиз ставкаси, яъни актив операцияларни амалга ошириш учун бошқа банклардан сотиб олинган ресурслар бўйича; турли депозит ҳисобварақлар бўйича мижозларга банк томонидан тўланадиган ўртача фоиз ставкаси; банкнинг кредит ресурсларининг таркиби (жалб қилинган маблағлар ҳиссаси юқори бўлганда кредит нархи ҳам юқори бўлади); кредитга бўлган талаб; талаб қилинаётган кредит муддати ва кредит тури, яъни унинг таъминланганлигига боғлиқ равишда риск даражаси; мамлакатдаги пул айланишини мувозанати(инфляция суръати юқори бўлса кредит шунчалик қиммат бўлади, чунки пул қадрсизланиши туфайли банкнинг ўз ресурсларини йўқотиш риски ортади) ва бошқалардир; Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling