зоналари ташкил топди, байналмилаллашув жараёни тўхтатилди. Бреттон-вудсда
тузилган халқаро ҳисобкитоблар модели валюта механизмини тиклашга қаратилган
қадам бўлди. У аниқ белгиланган тамойиллар асосида иш юритар, унинг устидан
назоратни ХВФ ўз бўйнига олганди.
Бреттон-Вудс валюта механизми ХХ асрнинг 70 йиллари бошларигача
фаолият юритди, у миллий манфаатларни халқаро мажбуриятлар билан
бирлаштирди: давлатларнинг нисбий мустақиллиги (ички иқтисодий сиёсатни
ўтказиш соҳасида) халқаро кредит тизими иштироки билан таъминланарди. У ўз
ичига ХВФ кредити, заёмлар тўғрисида бош келишув (1961 йил), Марказий
банклар ўртасидаги своп кредитлари ва бошқаларни олар эди.
Ўтган асрнинг 70 йиллари бошида ривожланган давлатлар иқтисодиёти
шундай чегарага яқинлашдики, бунда кейинги иқтисодий ўсиш бутун базасини
янгилаш, валюта таъминотининг самарадорлигини оширишни талаб этарди.
Шунинг учун 1971-1973 йиллардаги «сузувчи» валюта курсларининг
киритилиши ЖВТнинг эволютсиясининг қонуний босқичи эди. Ҳозирги сузувчи
валюта курслари тизими асосида халқаро ҳисобкитоб тизимида чуқур таркибий
ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Улар нафақат молиявий операциялар
ҳажмининг ўсишида (улар савдо операциялари билан 10:1 нисбатни ташкил
этишди), балки молиявий оқимлар ҳаракатининг давлат бюджети, солиқ ва
кредит сиёсатидаги фарқларда ўз аксини топади. Ва шу муносабат билан
мамлакатлар ўз миллий валютаси курсини мустақил белгилаш имконини
олдилар.
Шундай қилиб, ҳозирги валюта тизимида, халқаро ва байнанминаллик
ўртасидаги нисбат миллий омиллар томонига хал бўлди.
21.3.
Валюта
муносабатлари
тушунчасининг
мазмуни.
Do'stlaringiz bilan baham: |