сотувга қўйилган резидент ва резидент бўлмаганларнинг
облигатсиялари рўйхатдан ўтиши лозим. Бундай ҳолат халқаро
бозорда мавжуд эмас.
Бундан ташқари, халқаро бозорда чиқарилганига бир ой бўлмаган
қимматли қоғозлар АҚШнинг инвесторларга тақдим этилиши мумкин
эмас. Бошқа кўпчилик давлатларда бундай ҳолатлар эркинроқ намоён
бўлади (Франтсия, Белгия, Италия, Япония ва бошқалар).
Валюта соҳасининг халқаро айирбошлаш муносабатларидаги мавқеининг ошиш
тендентсияси ЖВТ ривожининг ҳамма босқичларида (олтин стандартдан бошлаб)
кузатилади. Миллий хўжалик жаҳон хўжалик алоқаларига қанчалик кўп жалб этилган
бўлса, маҳаллий қўмиталар иқтисодиётни ташқи номақбул таъсирлардан ҳоли этишга
ҳаракат қилади. Бу зиддият ҳар бир давлатнинг олтин стандартдан бошлаб, то ҳозирги
кунгача бўлган эволютсиясини белгилаб берди. Масалан, олтин стандарт давридаги
олтиннинг тартибсиз оқими (давлатлар ўртасида) охироқибатда уларнинг ишлаб
чиқарувчи кучларига салбий таъсир этди. 1929-1933 йилги иқтисодий кризис валюта
механизмининг олтин стандарт давридаги ҳолатига путур этказди: эркин валюта
алмашинуви қаттиқ валюта чекловлари билан алмашди, валюта блоклари ва
Do'stlaringiz bilan baham: