Збекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 0.49 Mb.
bet6/49
Sana17.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1539887
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
KITOB Gidrofizika va SBT

а) максимал зичлик температураси деб нормал босим шароитида Р= 1,01 • 105 Па; . t - 4° С га тенг бўлган дистилланган сув қабул қилинган. Шу температура билан босим орасидаги боғланиш қизиқарлидир. Уни тўғри чизиқга деб қабул қилишади ва қуйидагича ифодалашади:
,
бу ерда -чучук сув максимал зичлигининг температураси, босим Р га тенг бўлганда, -чучук сув максимал зичлиги температурси, босим Р=1,0*105Па га тенг бўлганда а-пронорционал коэффициенти. Шуни айтиб ўтиш керакки, табиатда дистилланган сув йуқ чучук кўллар ва дарёлар сувлари бироз бўлсада минераллашган. Мисол учун Байкал кўлининг тузлар концентрацияси -0,0697 кг/м3 га тенг, шунинг учун ҳам чучук кўллар ва сув омборларидаги сувнинг максимал зичлик ҳарорати 4° дан кичик ва 3,98° га тенг бўлади.
б) кристалланиш ҳарорати (музлаш). Атмосфера босими нормал бўлганда, дистилланган сувнинг кристалланиш ҳарорати 0°га тенг.
Чучук ва шур сувларнинг музлаш жараёни кристалланиш иссиқлигининг ажралиши натижасида, поғонали сакраш билан содир бўлади. Музнинг эриши эса иссиқлик ютилиши натижасида сакрашсиз содир бўлади.
в) табиатда сув ўта совутилган ҳолатда яъни, унинг ҳарорати музлаш ҳароратидан (0°) паст бўлиши мумкин.
Дарё шароитида сув юзасининг ҳарорати минус -1° С гача ҳам пасайиб кетади, лаборатория шароитида эса дистилланган сувларни капилляр трубкада -33°С гача совутса бўлади.
III. Сувнинг иссиқлик характеристикалари:
а) Иссиқлик сиғими. -деб бирон бир жисмни 1° иситиш учун сарфланган иссиқлик миқдорига айтилади ва у қуйидагича аниқланади:
С = dQ /dt ёки С = Q/ At,
бу ерда Q-иссиқлик миқдори, ,жисмнинг узгарган ҳарорати, С -модданинг нисбий иссиқлик сиғими, қуйидагича аниқданади:
с =C/m ёки с= Q /(m* t).
б) Сувнинг солиштирма иссиқлик сиғами деб 1 кг дистилланган сувни 1° иситиш учун 14,5-15,5 °С оралиғида сарфланган иссиқлик миқдорига айтилади. Сувнинг минераллашуви ортиши билан иссиқлик сиғими камаяди. Денгиз сувларида иссиқлик сиғими шўрликнинг ҳар бир 0/00 кўпайиши билан 0,0006 кж/ кг. °С га камайиб бориши кузатилади.
Сувниинг суюқлик фазасидан қаттиқ фазага ўтишида кристалланиш иссиқлиги ажралади (QKp), бунинг акси бўлган жараён-муз эриши эса эриш иссиқлигини ютилиши натижасида содир бўлади (Qэриш)- Бу миқдор кристаллизация нисбий иссиқлик миқдори деб аталади:

ёки эришнинг нисбий иссиқлик сиғими билан ифодаланади, бундан m-музлаётган (эриётган) жисмнинг массаси.
Сувнинг нисбий кристалланиш иссиқлиги LKp, бу 1 кг сувнинг доимий ҳароратда ажратган иссиқлик миқдори. Дистилланган сувда LKp =33,3*104 ж/кг қийматга тенг бўлади.
Сувнинг суюқ ҳолатидан буғ ҳолатига ўтиши буғланиш иссиқлигининг ютилиши билан содир бўлади (Q6). Ҳар хил моддалар буғланиш жараёнида бир хил бўлмаган иссиқлик миқдорини ютади.
Моддаларнинг бу хоссалари буғланиш ёки конденсация нисбий иссиқлик сиғими билан ифодаланади:
L6 = Qr, / m ёки LK = QK/ m,
бу ерда L6 -буғланиш, LK -конденсация нисбий иссиқлик сиғими.
в) температура ўтказувчанлиги - бу моддаларнинг физик параметры бўлиб, температура утказиш хусусиятини белгилайди. Бу демак сув массаси ҳар қайси нуқтада, айни вақтда мавжуд бўлган бир хил ҳароратга тенг бўлишга интилади. Бу физик параметр температура ўтказувчанлик коэффиииенти билан характерланади:
а = /(Cp),
бу ерда -иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти.
IV. Ёпишқоқлик сувнинг асосий параметрларидан биридир. Ёпишқоқликнинг икки турини ажратишади, бу ҳажмий ва тангенцвал ёпишқоқликлардир.
Ҳажмий ёпишқоқлик деганда суюқликнинг тортишиш кучларини қабул қилишига айтилади.
Сувнинг бундай ёнишқоқлик хусусияти сувда товуш ва ультратовуш тўлқинларининг тарқалиши сабаб бўлади.
Тангецвал ёпишқоқлик деганда суюқликнинг силжиш кучланишларига қаршилик курсатишига айтилади.
Сувнинг динамик ёпишқоқлик коэффициенти ц ёки ички ишқаланиш коэффициенти ҳароратга боғлиқ; бўлади, босим узгаришига эса боғлиқ бўлмайди. Динамик ёпишқоқлик коэффициентини ҳисоблашда Пуазейл эмпирик формуласини қўллашади.
= 0,000183 / (1+0,0337 t+0,000221 t2),
бу ерда t-сув температураси.
Кўпгина ҳисоблаш формулаларига динамик ёпишқоқлик коэффициентининг суюқлик зичлиги ( )га бўлган нисбати киради ва бу миқдор кинематик ёпишқоқлик коэффициенти деб аталади ва қуйидагача ифодаланади:
.
V. Юза тортишиши сувнинг юзасида унинг ҳаво, каттиқ жисмлар ёки бошқа, суюқликлар билан тўташган муҳитда ҳосил бўлади. Юза тортилиши молекўлаларнинг узаро тортилиш кучлари таъсирида пайдо бўлади ва суюқликнинг ичидаги молекўлалар тортишни кучлари билан бирини компенсация килса, ташқаридаги молекўлаларга эса нокомпенсация кучлари таъсир курсатмайдилар ва уларнинг йуналиши сувнинг ички қатламларига қаратилган бўлади.
Сувнинг юза тортилиши 18° С да 72 дин / см2-га тенг бўлади, бу энг юқори қиймат. Спиртники-22 га, ацетон-24, бензин-29, фақат симобники энг юқори-500 дин/см2.
Шур сувларнинг сирт таранглиги кучлари чучук сувлардан фарқ қилади.
Суюқлик молекўлалари бир-бирига шунчалик яқин жойлашадики улар орасидаги тортишиш кучлари анча микдорда бўлади. Ўзаро таъсир кучлари масофа ортган сари тез камайгани учун бирор масофадан бошлаб молекўлалар орасидаги тортишиш кучларини эътиборга олмаса ҳам бўлади.
Молекўла суюқликнинг ичкарисидан сирт қатламига ўтганида сирт қатламида таъсир қиладиган кучларга қарши иш бажариши зарур. Бу ишни молекўла Ўзининг кинетик энергияси ҳисобига бажаради ва бу иш молеқулай инг потенцвал энергиясини оширишга сарф бўлади. Молекўла сирт қатламидан суюқликнинг ичкарисига ўтганда унинг сирт қатламида эга бўлган потенцвал энергияси молеқулай инг кинетик энергаясига айланади.
Шундай қилиб, молекўлалар суюқликнинг сирт қатламида қушимча потенцвал энегрияга эга бўлади. Буғун сирт қаталами суюқликнинг ички энергаясига таркибий қисм сифатида кирувчи қушимча энергияга эга бўлади.
Мувозанат вазияти потенцвал энергиянинг минимум бўлишига мос келгани учун, уз ҳолига қуйиб берилган суюқлик сирти минимал бўлган шаклга, яъни тор шаклига келади. Суюқликнинг майда томчиларида сирт энергияси устунлик қилади. Шунинг учун бундай томчилар шакли сферик шаклга яқин бўлади. Суюқликларнинг катта томчиларида бу ҳолда сирт энергияси ортишига қарамасдан ернинг тортиш кучлари таъсири остида ялпаяди. Суюқликнинг катта-катта массалари ўзи қуйилган идиш шаклини олади ва эркин сирт горизонтал бўлиб туради. Сирт энергияси борлиги туфайли суюқлик уз сиртини қискартиришга интилади. Суюқлик ўзини қискаришга интилган эластик чўзилган нарса ичига солиб қуйилгандек тўтади. Хакикатда суюқликни ташқаридан чегаралаб турадиган нарса йук. Сирт қатлами ҳам уша суюқликнинг молекўлалаларидан таркиб топган ва сирт қатламидаги молекўларнинг узаро таъсири характери суюқлик ичидаги билан бирдай. Гап шундаки, сирт қатламида молекўлалар суюқлик ичидаги молекўлаларга қараганда қушимча энергияга эга. Суюқлик сиртининг ёпик контур билан чегараланган бир қисмини фикран ажратиб оламиз. Бу қисмнинг қискаришга интилиши шунга олиб келадики, у ўзига кушни бўлган қисмларга буғун контур бўйича ёйилган кучлар билан таъсир қилади. Бу кучлар сирт таранглиги кучлари деб аталади. Сирт таранглиги кучи суюқлик сиртига ўтказилган уринма буйлаб ўзи таъсир кўрсатган контур қисмига перпендикўляр равишда йўналган:

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling