Збекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 0.49 Mb.
bet8/49
Sana17.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1539887
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
KITOB Gidrofizika va SBT

Синов саволлари:

  1. Сувнинг зичлиги қандай аниқланади?

  2. Қапси ҳароратда ва босимда сувнинг максимал зичлиги кузатилади?

  3. Сувнинг зичлиги цаерда каттароц, океан юзасида ёки тубидами?

4. Табиатда қайси омиллар натижасида сувнинг зичлиги ўзгаради?

  1. Океанология жадеаллар денгиз сувларининг қайси хусусиятларига асосланиб тузилган?

  2. Суюцликларнинг сщилувчанлик коэффициентлари қандай аниқланади?

  3. Сувнинг иссиқлик характеристикалари қайси миқдорлардан иборат?

  4. Киниматик ва динамик ёпишцоцлик коэффициентлари ўзаро қандай боғланади?

9. Ҳўллаш ва капиллар ҳодисаларнинг табиатдаги аҳамиятини тушунтиринг ?
10. Оғир сувнинг физик хоссалари қандай?
11.Сувнинг аномалияларини айтиб беринг?
12. Атмосфера сув буғининг босими қандай аниқланади?
13. Тўйинган сув буғи қайси омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради?
14. Музнинг хусусиятлари нималардан иборат?
15. Музнинг хоссалари қайси атроф муҳит параметрларига боғлиқ ҳолда ўзгаради?
16 Сублимация нисбий иссиқлик сиғими қандай қисмлардан иборат?
1.5. ҚОР ВА ҚОР ҚОПЛАМИНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Мавзунинг асосий мақсади тингловчиларга қор ва қор қопламининг физик хусусиятлари ҳақида маълумот бериш, қорнинг асосий иссиқлик характеристикалари, электр ва акустик ўтказувчанлик қобилиятини ёритиш, қор қопламида электр ва товуш тўлқинларининг тарқалиши ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш билан бирга талабаларни қор қопламининг таснифлари билан таништиришдир.
Қор-атмосфера ёғин-сочинларининг энг кенг тарқалган турларидан биридир. Ёгаётган қор заррачалари ва қор қатламини ташқил этувчи қор-муз кристаллари ҳар хил шакллар ва куринишда бўлади. Эркин тушаётган қор заррачаларининг катталиги 10 мм гача бўлиши мумкин. Қор кристалларшшнг минг хил турдаги коллекциялари маълум.
Қор заррачаларининг куриниши унинг жуда ҳам нозиклигани кўрсатади. Шуиинг учун ҳам қор қопламида буғун фигурали қор заррачалари фақат энди ёгиб ўтган қор устида кузатилади.
Қор қоплами деб ер юзасида ётган қор қатламига айтилади. Қор қоплами асосан қорнинг интенсив ёғиши натижасида пайдо бўлади. Қор қопламининг таркиби бир хил бўлмайди, унинг тўзилиши қатламли бўлади, чунки эски қор қатламининг устига яна янги қорлар ёғиши мумкин. Қор қопламининг структураси ҳар хил физик-механик жараёнлар таъсирида ҳам ўзгариши мумкин. Бу буғланиш, конденсация, сублимация, возгонка жараёнларидир.
Курук қор қоплами сувнинг икки фазасидан ташқил топган. Хўл қор қоплами эса сувнинг уч фазасидан тузилган бўлади. Бу-муз кристаллари, сув ва ҳаводаги сув буғидир.
Кўпгина олимлар қор қатлами учун ўз таснифларини таклиф этишган. Г.Д.Рихтер таснифи кенг тарқалган бўлиб, кейинчалик П.П.К Ўзмин.шу таснифини такомшшаштиради.
2-жадвал.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling