Иқтисодий индексларнинг моҳияти ва аҳамияти. Иқтисодий индексларни таснифлари


Download 147 Kb.
bet1/4
Sana15.01.2023
Hajmi147 Kb.
#1094291
  1   2   3   4
Bog'liq
statistika mustaqil Иқтисодий индекслар.


Иқтисодий индекслар


Режа:



  1. Иқтисодий индексларнинг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Иқтисодий индексларни таснифлари.

  3. Индивидуал индекслар – нисбий миқдорлар сифатида.

  4. Умумий индекслар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва тузиш принциплари.

  5. Агрегат индексларни тузишда вазн танлаш масаласи. Ласпейрес ва Пааше индекслари.

  6. Ўртача арифметик ва ўртача гармоник индекслар.

  7. Таркибий силжишлар таъсирини индекс таҳлили.

  8. Натижавий кўрсаткич мутлақ қўшимча ўсишда омиллар таъсирини индекс таҳлили.

Индекс сўзи лотинча «index» атамасидан олинган бўлиб, белги, кўрсатгич деган маъноларни билдиради. Статистик индекслар (рўзнома, ойнома, алоқа бўлимлари, кутубхоналардаги китобларга қўйиладиган индекслардан ташқари) нисбий кўрсаткичлар бўлиб, улар «ўрганилаётган ходисанинг хажми қандай?» деган саволга эмас, балки «ҳодисанинг бир миқдори билан иккинчи миқдорини солиштириш нисбати қандай?» деган саволга жавоб беради. Ҳар қандай нисбий миқдорлар сингари, индексларни ҳисоблаётганда ҳам ҳодисанинг мутлақ қийматларидан четланилади. Уларда бу қийматлар мавҳумлашади.


Индекслар пировард натижада нисбий кўрсаткичлар бўлсада, аммо улар нисбий ва мутлақ миқдорларнинг ягона бирлигида гавдаланади. Шунинг учун ҳам индексларни ҳисоблаш натижаларига асосланиб, ҳодиса ўзгаришининг нисбий миқдори билан бир қаторда бу ўзгаришнинг мутлақ қийматини ҳам аниқлаш мумкин.
Индекслар ижтимоий-иқтисодий таҳлилларда ҳодисаларнинг ўзгаришларини умумлаштириб таърифловчи қурол сифатида кенг қўлланилади. Айнан шу хусусиятлари билан улар нисбий миқдорлардан тубдан фарқ қилади.
Индекслар ёрдамида умумўлчовга эга бўлмаган турли хилдаги масалалар ечилади:

  • мураккаб тўпламларнинг икки ва ундан ортиқ даврлар ичида ўртача ўзгариши аниқланади;

  • мураккаб тўпламлар бўйича шартнома ва давлат буюртмаларининг ўртача бажарилиш даражаси ҳисобланади;

  • мураккаб тўпламларнинг турли объект ёки ҳудудлар миқёсидаги ўзаро нисбатлари аниқланади;

  • мураккаб тўпламлар ўртасидаги боғланиш кучи, уларга таъсир этувчи омилларнинг роли аниқланади.

Қайд этилган вазифаларни бажаришга қараб индекслар қуйидаги турларга бўлинади:
а) динамика индекслари;
б) шартнома ва давлат;
в) ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли, тузилмавий силжишлар индекслари;
г) ҳудудий индекслар;
д) аналитик индекслар.
Динамика индекслари икки ва ундан ортиқ даврлар ичида ўрганилаётган ҳодисаларнинг ҳақиқатда қандай ўзгаришини ифодалайди.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling