Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги
Download 1.19 Mb.
|
8 МАВЗУ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
Хитой ҳукуматининг сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган сиёсий стратегияси муҳим бир мантиққа асосланади: давлатнинг соҳани ривожлантиришга қаратилган йўналтирувчилик роли динамик хусусий сектор ютуқлари билан биргаликда мавжуд эканлиги. AҚШ ҳукуматига хос эркин бозор ёндашувидан фарқли ўлароқ, Хитой сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришда илмий тадқиқотлардан тортиб, технологиялар тижоратигача узайган босқични давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган “маҳаллий инновациялар” сиёсатини илгари суради. Ҳукуматнинг сунъий интеллектни ривожлантириш сиёсати мазкур соҳа учун муҳим саналган тўрт элемент билан чамбарчас боғлиқ: hardware чиплари, сунъий интеллект алгоритмлари учун муҳим бўлган маълумот, алгоритмлар борасидаги фундаментал тадқиқотлар ва сунъий интеллект тижоратини қўллаб-қувватловчи экотизим.
Сунъий интеллект ривожланишида давом этар экан, сунъий интеллект технологияларида устунликка эришиш узоқ вақтдан бери глобал устунликка даъвогарлик қилиб келаётган яна бир куч – Россия учун ҳам янги қирраларни очди. Гарчи, Россия глобал технологик рақобатда анча кечиккан бўлса-да, ҳукумат сунъий интеллектни ривожлантириш учун техник, саноат ва илмий соҳаларга молиявий ресурслар ҳамда инсон омилини жалб қилиш борасидаги ҳаракатларни бошлаб юборди. Россия президенти Владимир Путин сунъий интеллектнинг иқтисодий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳимлигини тан олиб, у “инсоният келажаги” экани ва бу борада етакчилик қилган куч “дунёни бошқариши”ни таъкидлаган эди. Ҳукумат 2030 йилгача бошқа ривожланган давлатларга технологик жиҳатдан етиб олиш мақсадида 2019 йили “Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича миллий стратегия”ни қабул қилди. Мазкур ҳужжат мамлакатда “рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш миллий дастури доирасига киритилди. Стратегия Россия ҳукуматининг қиёсий афзалликларга эга бўлган муҳим соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун ҳукумат ва хусусий сектор фаолиятини тартибга солиш концепциясини очиқлаб беради.
Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling