Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади


Download 1.19 Mb.
bet9/16
Sana28.12.2022
Hajmi1.19 Mb.
#1016522
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
8 МАВЗУ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

Иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.

  • Гарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имкониятлар ва нисбий устунликларга эга. Айниқса, нефтгаз-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжуд.
  • Бу тармоқларда хусусий секторнинг ташаббуслари ва янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кооперацияни ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилиши лозим.
  • Ҳозирги кунда Ғозғондаги декоратив тошлар, Намангандаги тайёр кийим-бош, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Технопарк” каби саноат кластерлари ўз самарасини кўрсатиб, шу тизим афзалликларини намоён этмоқда.
  • Ҳукумат келгуси йил 1 апрелгача истиқболли саноат кластерлари рўйхатини аниқлаб, уларни жадал ривожлантириш учун алоҳида дастур ишлаб чиқсин.
  • Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.

8.4. Янги саноат йўналишларининг ривожлантирилиши ҳамда хусусий сектор молиявий ҳолатининг мустаҳкамланиши

Жорий йилда 84 та туман ва шаҳарда саноат салоҳиятини янада ошириш учун 100 та технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва логистика марказлари ташкил этилади. Янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарида қиймати 2,5 трлн. сўмдан зиёд 500 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг ишга туширилиши натижасида кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини республика жами саноат маҳсулоти ҳажми улушида 0,7 фоиздан 1,0 фоизга, экспорт ҳажмини 45,0 млн. АҚШ долларига етказишга эришилади.

Шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилма билан таъминлашга 1,6 трлн. сўм йўналтирилиши, бундан ташқари ҳудудларда 130 минг км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш ҳамда 5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкни тиклаш бўйича Ҳукумат дастурлари қабул қилиниши, бу ишлар учун 400 млрд. сўм маблағ ажратилаётганлиги ҳудудлар саноат салоҳиятини оширишга хизмат қилади.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling