Ёш авлоднинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки унинг инновацион йўналишини кучайтириш, шунингдек, фаол ёшлар ижодини рағбатлантириш имконини беради. Шу маънода, ёш тадбиркорлар томонидан яратилаётган стартапларни шакллантириш ва ривожлантиришга салмоқли ўрин ажратилаётган бўлиб, улар янги илғор ғояларни такомиллаштириш қаторида, миллий иқтисодиёт секторларининг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг инновацион салоҳиятини ошириш имкониятини беради. - Ёш авлоднинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки унинг инновацион йўналишини кучайтириш, шунингдек, фаол ёшлар ижодини рағбатлантириш имконини беради. Шу маънода, ёш тадбиркорлар томонидан яратилаётган стартапларни шакллантириш ва ривожлантиришга салмоқли ўрин ажратилаётган бўлиб, улар янги илғор ғояларни такомиллаштириш қаторида, миллий иқтисодиёт секторларининг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг инновацион салоҳиятини ошириш имкониятини беради.
- Қўллаб-қувватлаш дастури - технологик тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ва истиқболли модели бўлиб, ғояларни муваффақиятли старптапларга айлантиришда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган. Ўз навбатида, дастур муваффақиятининг тарихи - нафақат янги иш ўринлари, инновациялар ривожланиши, балки тадбиркорлик маданиятини илгари суриш ва янги ғояларни амалга оширишда кўпроқ ёшларни жалб қилиб, охир-оқибат, мустақил стартапларини яратиш имконидир.
- Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус янги иш ўринларини яратиш, ёшлар бандлигини ошириш ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган инклюзив бизнес-моделларни илгари суришга оид ишлар доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТТД ўртасидаги “Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)” қўшма лойиҳаси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлаш «Сасол» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги елчихонаси ҳамда Йевропа Иитифоқининг “Менежментни ўқитиш дастури (МЎД) - Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари раҳбарларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси томонидан амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |