Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, айнан давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини камайтириш қатор ижобий натижаларга олиб келади


Download 1.19 Mb.
bet7/16
Sana28.12.2022
Hajmi1.19 Mb.
#1016522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
8 МАВЗУ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, айнан давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини камайтириш қатор ижобий натижаларга олиб келади:

  • Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, айнан давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини камайтириш қатор ижобий натижаларга олиб келади:
  • – давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • – инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • – мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикчиликни кенгайтириш, нодавлат жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш. Умуман олганда, акциядорлик жамиятлари устав капиталида давлат улушини оптималлаштириш, хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мамлакатимиз иқтисодиёти барқарорлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

8.3. Саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари.

  • Тизимли демократик бозор ислоҳотларини жорий этиш, иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноат тармоқларидаги таркибий ўзгаришларни изчил амалга ошириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларини давом эттириш – Ўзбекистон муваффақиятининг асосий омилидир. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг муттасил ўсиши анъанавий хомашё тармоқлари ёки жаҳон бозоридаги қулай конъюнктура, айрим хомашё ва материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан эмас, аксинча, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ҳамда устувор ривожлантириш ҳисобига таъминланмоқда. Умуман саноат республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Чунки, саноат ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш локомотиви билан бошқа соҳа ва тармоқлардан тубдан фарқ қилади. Саноат тармоғининг ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ривожланишига олиб келади. Саноат соҳасида қазиб олинган, экиб ўстирилган барча ресурсларни қайта ишлаш, улардан янгидан-янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ассортимент ва номенклатуранинг кўпайиши ҳисобига диверсификациялашув жараёнлари такомиллашади. Саноат тармоғи йирик ишлаб чиқариш институти бўлиши билан биргаликда, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш жойларини ташкил этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 2016 йилда республикамиздаги жами меҳнат ресурсларининг 702,9 минг нафари шу соҳада банд бўлган ишчи-ходимлар ҳисобланади. Саноат тармоғини иш билан бандликни оширишдаги яна бир муҳим хусусияти қайта ишлаш ва қўшимча қиймат яратишдаги фаоллиги ҳисобига юзага чиқади. Яъни, қайта “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 2 ишловчи корхоналарнинг кўпайгани ва қўшимча қийматни ортгани сари саноатда ҳам банд бўлган ходимлар сони ортаверади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling