Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш


Download 246.58 Kb.
bet12/13
Sana24.03.2023
Hajmi246.58 Kb.
#1290192
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5-МАВЗУСУД ХУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш


Жамоатчилик назорати механизмлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари билан ҳамкорликда ёрдам бериш бўйича ишларни кучайтириш.
Аҳолининг турли қатламлари ва гуруҳлари манфаатларини акс эттирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик уларни тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатига унификация қилиш.
Қуйи, ўрта ва ундан юқори даражадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини, шунингдек, уларнинг ушбу соҳадаги давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилиши элементларига эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарликни жорий этиш.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Юристлар малакасини ошириш марказида уларнинг даврий касбий ривожланиш амалиётини йўлга қўйиш учун ихтиёрий семинарлар ва ўқув курсларини ташкил этиш.

Ҳуқуқдаги бўшлиқларни тўлдиришда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати муҳим, жоиз бўлса, асосий ўринни эгаллайди. Зеро, юридик хизмат қонун ҳужжатларини амалиётда бевосита қўлловчи ҳамда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ютуқ ва камчиликларини «ичидан билувчи» ташкилий бирликдир. Фикримизча, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати томонидан ҳуқуқдаги бўшлиқларни аниқлаш ва «тўлдириш» бўйича, биринчидан, мазкур йўналишда доимий мониторинг олиб бориш, иккинчидан, аниқланган ҳолатлар, яъни бўшлиқларни ўз ваколатлари доирасида «тўлдириш»га қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш, учинчидан, ваколатли давлат органларига мавжуд бўшлиқларни «тўлдириш» учун тегишли таклифларни киритиш амалиётини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир

  • Ҳуқуқдаги бўшлиқларни тўлдиришда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати муҳим, жоиз бўлса, асосий ўринни эгаллайди. Зеро, юридик хизмат қонун ҳужжатларини амалиётда бевосита қўлловчи ҳамда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ютуқ ва камчиликларини «ичидан билувчи» ташкилий бирликдир. Фикримизча, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати томонидан ҳуқуқдаги бўшлиқларни аниқлаш ва «тўлдириш» бўйича, биринчидан, мазкур йўналишда доимий мониторинг олиб бориш, иккинчидан, аниқланган ҳолатлар, яъни бўшлиқларни ўз ваколатлари доирасида «тўлдириш»га қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш, учинчидан, ваколатли давлат органларига мавжуд бўшлиқларни «тўлдириш» учун тегишли таклифларни киритиш амалиётини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир

Download 246.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling