Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш


Download 246.58 Kb.
bet11/13
Sana24.03.2023
Hajmi246.58 Kb.
#1290192
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5-МАВЗУСУД ХУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА

6.3.Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш

  • Мамлакатимизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида давлат органлари ва хўжалик юритувчи 26 субъектлар1 юридик хизмати иштирокининг мазмун-моҳиятини очиб бериш учун, аввало, “юридик хизмат” тушунчасини ёритиш лозим. Маълумки, юридик фаолият билан нафақат юридик хизмат ходимлари, балки тегишли давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ходимлари ҳам шуғулланадилар. Шунинг учун ҳам бундай фаолият билан шуғулланувчи ходимларнинг умумий жиҳатлари ва ўзига хос томонларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштириш;
барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш ишларини самарали йўлга қўйиш, қабул қилинганига кўп вақт бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш;
қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвесторларга етказиш кўламини кенгайтириш, бу борада тармоқ вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;

Интеллектуал мулк соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш

  • Ўзбекистон Республикаси қўшилган интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномалар мажбуриятларини бажариш бўйича вазифаларнинг ижросини таъминлаш.
  • Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга қўшилиши масалаларини ўрганиш ва кейинчалик уларга қўшилиш бўйича таклифларни тайёрлаш.
  • Интеллектуал мулк соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган интеллектуал мулк тизимини модернизация қилиш (Patent Trolling).
  • Замонавий IТ-ечимлар ва аутсорсинг усулларидан фойдаланиш орқали интеллектуал мулк объектлари экспертизасини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.
  • Интеллектуал мулк эгаларининг қонуний манфаатлари бузилишининг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш чораларини кучайтириш.
  • Муаллифлик ҳақини тўлашни давлат бошқарувидан эркин тартибга босқичма-босқич ўтказиш.
  • Фуқароларнинг интеллектуал мулк соҳасига ҳурматини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тарғибот сиёсатини олиб бориш.
  • Интеллектуал мулк соҳасида давлатлараро ва идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш.
  • Интеллектуал мулк фанларини кадрлар тайёрлаш тизимига, жумладан, республика ўқув муассасалари, малака ошириш марказларида жорий этиш.
  • Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) билан ҳамкорликда технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари (ТИҚМ) тармоғини кенгайтириш.

Download 246.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling