Фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. - Фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
- Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. Демак, судлар манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш йўли билан одил судловни амалга оширади.
- Одил судловнинг фақат судлар томонидан амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, “Судлар тўғрисида”ги қонунда ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган.
Фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш учун уларга қуйидаги имкониятлар берилиши керак: - Фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш учун уларга қуйидаги имкониятлар берилиши керак:
- суд харажатларининг кўп бўлмаслиги;
- суд томонидан давлат божи тўлашдан озод қилиниши ёки уларни тўлашни кечиктирилиши;
- малакали юридик ёрдам олишга йўл қўйилиши;
- фуқароларга суд ҳимоясидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида суд идоралари халқнинг яшаш жойларига мумкин қадар яқинлаштирилиб жойлаштирилган бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |