Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 246.58 Kb.
bet5/13
Sana24.03.2023
Hajmi246.58 Kb.
#1290192
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5-МАВЗУСУД ХУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА

«Хабеас корпус» институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилмоқда.

суд-прокурор ходимларининг малакасини ошириш ва раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
процессуал ҳаракатларни амалга оширишда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, жиноий жазоларни либераллаштириш, шунингдек судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асосларини қайта кўриб чиқиш;
ўзбек халқининг эзгулик ва раҳмдиллик каби кўп асрлик анъаналарига мос бўлган ярашув институтини жиноят процессида қўллаш доирасини кенгайтириш. Бу норма қонунни четлаб ўтган, содир этган қилмишидан пушаймон бўлган ва етказилган зиённи қоплаган фуқароларни жавобгарликдан озод қилиш имконини беради;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим турдаги жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш;
жабрланувчининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиши мумкин бўлган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш;
электрон тартибда суд ва ижро иши юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, одил судловга эришишнинг илғор механизмларини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ошириш. Бу ташаббуснинг амалга оширилиши суд фаолиятининг самарадорлигига, шунингдек «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш доирасида республикани ривожлантиришнинг замонавий босқичи талабларига тўлиқ асосланган одил судловнинг жамоатчилик учун очиқлиги, шаффофлиги ва эркинлиги принципларини ҳаётга изчил татбиқ этишга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш нафақат суд органлари фаолияти самарадорлигининг ошишга, балки Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган одил судловнинг ошкоралиги ва ҳамма учун очиқлиги принципларини ҳамда суд ҳокимияти фаолиятининг очиқлигини амалда таъминлашга, фуқароларнинг судлар томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборотлардан хабардор бўлиб боришига, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қисқа муддатларда судлар томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

  • Хулоса қилиб айтганда, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш нафақат суд органлари фаолияти самарадорлигининг ошишга, балки Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган одил судловнинг ошкоралиги ва ҳамма учун очиқлиги принципларини ҳамда суд ҳокимияти фаолиятининг очиқлигини амалда таъминлашга, фуқароларнинг судлар томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборотлардан хабардор бўлиб боришига, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қисқа муддатларда судлар томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Download 246.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling