Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 246.58 Kb.
bet4/13
Sana24.03.2023
Hajmi246.58 Kb.
#1290192
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5-МАВЗУСУД ХУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам 2017 йил 3-чоракда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгилаб берилди:


1. Судьялар ўртасида ишларни автоматик равишда тақсимлаш тартибини жорий қилиш.
2. Судларда ўз вақтида электрон тарзда ахборот алмашувини таъминловчи корпоратив алоқани жорий этиш, суд фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимини киритиш.
3. Суд қарорларининг ахборот-ҳуқуқий электрон базасини юритиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ва суд иштирокчиларининг розилиги билан барча суд қарорларини чоп этиш тартибини жорий қилиш (ёпиқ суд жараёнида кўриб чиқилган ишлардан ташқари).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‒4966-сонли Фармонида белгиланган вазифалар бўйича келгусида судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‒4966-сонли Фармонида белгиланган вазифалар бўйича келгусида судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш:
  • судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;
  • судларда электрон ҳужжатлар айланишини тезлаштиради;
  • судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, тизимлаштириш ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
  • фуқаролар ва ташкилотларнинг электрон воситалар орқали судга мурожаат қилиш имкониятини яратиб, уларга ортиқча харажатлар сарфлашининг олдини олади;
  • электрон воситалар орқали суд муҳокамаси қатнашчиларини хабардор қилиш ва уларга суд ҳужжатларини ҳамда бошқа хат-хабарларни юбориш имкониятини яратади;
  • суд иши юритуви билан боғлиқ почта харажатлари ва бошқа харажатларни қисқартиради;
  • суд иши юритувини электрон шаклда олиб бориш суд қарорлари ва бошқа керакли ҳужжатларни дарҳол қабул қилиш ёки узатиш имконини беради, шунингдек, судларда қоғозсиз ҳужжат айланишини жорий этишга олиб келади.
  • суд иши юритувида электрон архивлаш тизимини йўлга қўйиш имконини беради.

Жумладан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилибунинг ўрнига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турларини қўллаш имконияти кенгайтирилмоқда.
Яъни жиноий жазолар тизимидан нисбатан қаттиқ таъсир чораларидан бири чиқарилаётганлиги жиноий жазоларни либераллаштиришга, ҳуқуқбузарларга нисбатан тарбиявий-тузатиш таъсир чораларининг илғор шакл ва услубларини кенг қўллаш бўйича олиб борилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, жиноят ишларини тергов қилишнинг тезкорлигини ошириш доирасида:
жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга;
қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилмоқда.
Ушбу чораларнинг жорий этилиши, бир томондан, фуқароларнинг эркинлигини асоссиз чеклаш ҳолатларидан ҳимоя қилинишини, иккинчи томондан, суриштирув ва тергов органларининг масъулияти ва фаолияти самарадорлиги ошишини таъминлайди.

Download 246.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling