Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Фалсафа фани маруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маданий-тарихий типлар тушунчаси
- П.А.Сорокин.
Жамият тушунчаси. Жамият фанга маълум тизимлар орасида энг мураккаби бўлиб,
уни ўрганиш жиддий қийинчиликлар туғдиради. Жамият ҳаёти жуда фаол бўлиб, ҳар бир халқ ўзининг алоҳида, бетакрор тарихига эга. Жамият ҳаётининг барча жараёнлари бир-бири билан шу даражада узвий боғлиқки, баъзан турли вазиятларда белгиловчи ва белгиланувчи жараёнлар ўрин алмашади. Тарихий жараёнда тасодифлар ва субъектив омил айниқса муҳим рол ўйнайди. Жамият ҳаёти асрлар оша олимлар ва файласуфларнинг тадқиқот объекти бўлиб келамоқда. У турли фанлар, чунончи: социология, тарих, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, этнография, иқтисодий назария ва ҳоказолар доирасида ўрганилади. Фаннинг вазифаси – жамият тузилишини ўрганиш, тарихий жараёнда такрорланувчи, умумий хоссалар, жиҳатлар, омиллар ва қонуниятларни аниқлашдан иборат. Илмий билим тарихий жараёндан таққослаб бўлмайдиган даражада қашшоқроқ бўлса-да, у жамиятга зарур, чунки унинг ҳақиқий тарихини ўрганиш, унинг ўтмишда ва ҳозирги даврда ривожланишининг муқобил имкониятларини аниқлаш, бугунги куннинг муҳим вазифаларини ҳамда ҳозирги замон ва келажакка таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш имконини беради. 63 Маданий-тарихий типлар тушунчаси социологияга Н.Я.Данилевский томонидан киритилган бўлиб, у тарихни «ўзига хос цивилизациялар»нинг ўзаро муносабатлари сифатида тасаввур қилган. Бу цивилизацияларнинг ривожланиши этник гуруҳларнинг тил жиҳатидан бирлиги ва цивилизацияни ташкил этадиган халқларнинг сиёсий мустақиллиги; (улар бир типнинг асосларини бошқа типга ўтказмайдилар, лекин бошқа ўтмишдаги ва ҳозирги цивилизациялар таъсирини ҳис қиладилар); барча цивилизацияларнинг этник жиҳатдан ранг-баранглиги ва ривожланиш жараёнининг бирлиги (улар ўсиш, қисқа муддат равнақ топиш ва таназзул босқичларини бошдан кечиради) каби қонунлар билан белгиланади. Данилевскийнинг ғоялари кейинчалик Шпенглер ва Тойнби концепцияларида ривожлантирилди, лекин уларнинг илмий асосларини П.А.Сорокин таклиф қилди. П.А.Сорокин. Таниқли файласуф П.А.Сорокин (1889-1968) тарих фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди. У жамиятга индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолияти билан белгиланадиган бир-бири ва жамият билан ўзаро муносабатлари натижасида вужудга келадиган интеграл яхлитлик сифатида қараган. П.А.Сорокин жамиятни горизонтал, вертикал йўналишларда ва флуктуация (тебраниш) тарзида мураккаб ҳаракатда бўлган ижтимоий-маданий тизимларнинг ранг-баранглигини тан олиш нуқтаи назаридан тавсифлаган. П.А.Сорокин социологиясида ўтмиш ва ҳозирги социология фанининг муҳим ғоялари уйғун бирликда жамланган ва ифодаланган. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling