Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

 
 



 
 
 
 
 
 
 
 
I. Ёқилги энергетика вазифаларини ечишда қудуқларни тугаллаш 
фанининг моҳияти 
Таянч иборалар: очиқ забой - бурғилаб очилган қудуқ туби; фильтр - махсус 
тешилган пўлат қувур; перфорация қилиш - қатламни тешиб, қудуқ билан 
боғлаш.
 
Адабиётлар: 3, 5, 12, 13,14
1.1.Ўзбекистонда нефть ва газ саноатининг ривожланиш тарихи 
Ўзбекистон нефть ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Манбаларнинг 
дарак беришича, нефть ва газ узоқ ўтмишда ҳам учраб турган. Милоддан аввалги 
IV асрда Искандар Зулқарнайн ва унинг лашкарлари Марказий Осиё, Кавказ 
ҳудудларида қора мой учратган. Аммо, ундан фойдаланишни яхши билишмаган. 
Октябрь тўнтарилишига қадар Ўзбекистон ҳудудида нефть конларини 
қидириш ва ишлатиш билан саноқли шахсий корхона ва артеллар шуғулланган. 
1880-1883 йиллари Фарғона водийсидаги Қамишбоши номли майдонда 
чуқурлиги 20-30 метрли тўртта қудуқ қазилган. Баъзи маълумотларга кўра, бу 
қудуқлардан суткасига 5-10 тоннагача нефть олинган. Бу қудуқлар зарбали усулда 
ковланган. 
1898 йилда муҳандис С.А. Ковалевский бошчилигидаги бир гуруҳ 
тадбиркорлар ва машҳур геолог-палеонтолог Г.Д. Романовский тавсияларига 
таяниб, Чимён, Ерқўтан (Фарғона водийсида) қишлоқлари атрофида нефть конини 
қидиришга киришишди. 1901 йилда Мойлисой майдонида 168 метр чуқурликдан 
нефть отилиб чиққан (суткасига 25 тоннадан). 1904 йилда қазилаётган қудуқ 278 
метрга етганда нефть қатлами очилиб, суткасига қарийб 130 тоннадан нефть отилиб 
чиқа бошлаган. Мазкур кон асосида 1904 йилда «Чимён нефть жамияти тузилди». 
Нефтдан олинган керосин ва қолдиқ қора мой Ўрта Осиё, Афғонистон, Хитой 
бозорларида сотилган.
Ўша узоқ ўтмишда ерни бурғилаб, тешиш жуда қийин кечган, чунки 
бурғилаш учун минора ёғочдан ясалган. Ишни юритишда от, ҳўкиз ва одам кучидан 
фойдаланилган. 
Нефтни қазиб олиш жараёнида қатламлар бир-биридан ажратилмаган. Нефтни 
ер остидан чиқариш учун сўриш усули амалга оширилган, бунинг учун насослар ҳам 
ишлатилган, лекин уларнинг тебраткичлари ёғочдан ясалган. Бундай насослар 
Американинг «Simpliks» фирмаси томонидан ясалган. Бу дастгоҳлар Чимён ва 



Ерқўтан конларида 1946 йилларгача ишлатилган. Ҳозир бундай дастгоҳлар, 
технологик жараёнларни музейларда учратиш, кўриш ёки адабиётларда ўқиш 
мумкин. 
Ўзбекистоннинг замонавий ишлаб чиқариш саноати - йирик оғир 
индустрия тармоқларидан бири бўлиб, ватанимизнинг муҳим энергетик 
баъзасидир. Ўзбек мутахассислари газ бўйича ярим асрлик илмий ва амалий 
билимга, тажрибага эгалар. Ушбу тажрибалар бир неча ўзбек олимлари етишиб 
чиқишига асос бўлди. Мисол учун Ў.Ж. Мамажонов, А.К. Рахимов, П.К. Азимов, 
С.Н. Назаров, О. Зокиров, Э.К. Ирматов, А.Х. Агзамов, Б.Л. Стеклянов, С. 
Махмудов, Т.К. Қорабоев, А.М. Аминов, Е.А Лыков, Р.Ж. Пўлатов, О.С. Омонов, 
В. Якшибаров ва бошқалар томонидан бу тармоқда сезиларли даражада илмий-
техник салоҳият яратилган ва уни ривожлантиришда юқори ютуқларга 
эришилган. Собиқ Иттифоқнинг тарқалиши ва республикамизнинг мустақил 
бўлиши натижасида унинг олдидаги муҳим вазифалардан бири ёқилғи 
энергетика баъзасини яратиш ва иқтисодий мустақилликка эришиш эди. Бу 
республикаларни чуқур иқтисодий инқироз қамраб олган ва улар ўртасида 
иқтисодий ва савдо-сотиқ алоқалари танг ахволга келган, нарх - наво кескин ўсган 
ҳамда инфляция ошган бир даврда мамлакатимиз бу вазифани ижобий амалга 
оширди. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling