Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


 Мустақиллик натижасида эришилган ютуқлар


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

1.2. Мустақиллик натижасида эришилган ютуқлар 
Республикамиз 
мустақилликка 
эришгач, 
Президентимиз 
И.А. 
Каримовнинг фармони билан 1992 йил 8 июнь «Нефть ва газ саноати 
концерни ташкил этилди». 1993 йил концерн «Ўзбекнефтгаз» миллий 
корпорациясига 
айлантирилиб, 
ишлаб 
чиқариш 
тармоқлари 
ихтисослаштирилиб, давлат ҳиссадорлик бирлашмалари ташкил этилди. 1999 
йилда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг 
компаниясига, 
давлат 
ҳиссадоралик 
бирлашмалари 
акциядорлик 
компанияларига айлантирилди. Асосий йўналишлар бўйича қуйидаги 
муассасалар 
ташкил 
этилди: 
«Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» 
АК, 
«Ўзбурғинефтгаз» 
АК, 
«Ўзтрансгаз» 
АК, 
«Ўзнефтгазқурилиш» 
АК, 
«Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзнефтниқайтаишлаш» АК, «Ўзнефтгазмаш» АК, 
«Ўзнефтгазтаъминот» АК, корхона, ташкилотлар ва «ЎзЛИТИнефтгаз», 
«ИГРНИГМ» илмий текшириш институтлари ва бошқалар. 
Кейинчалик, 2003 йил октябрь ойига келиб, бу акционерлик компаниялари 
таркибига ўзгартиришлар киритилди. 
Холдинг компанияси тасарруфида бугунги кунда учта нефтни қайта 
ишлаш заводи мавжуд. Улар йилига 10 миллион тонна нефть ва конденсатни 
қайта ишлаб бериш қувватига эга. 
Табиий газ таркибидаги кўплаб қимматбаҳо кимёвий моддаларни илғор 
хорижий технологиялар асосида қурилган «Шўртангаз кимё мажмуаси»да ажра-
тиб олиниб, суюқ газ, полиэтилен ва бошқа маҳсулотларга айлантирилиб, чет эл-
ларга валюта ҳисобида сотилмоқда. 



Бугун Ўзбекистонда нефть, газ ва конденсатни қазиб чиқариш уч баробар 
кўпайди. Табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ҳам 42 млн.м

дан 56 млн.м

га етка-
зилди. Республика ўз эҳтиёжидан ортиқча табиий газни Украина, Тожикистон
Қирғизистон каби мустақил ҳамдўстлик давлатларига чиқармоқда. Буларнинг 
ҳаммасига мустақиллик туфайли эришилди. 
2004-2005 йилларда бу тармоқ структурасини мукаммаллаштириш бўйича 
техник жиҳозланиши ва қайта янги асбоб-ускуна билан қуролланиши, конларни 
ишга тушириш ҳажмини жадаллаштириш ва уларни ошириш (кўпайтириш) 
учун улкан ишлар қилинди. Бу давр ичида МДҲ да нефть ва газ қазиб чиқариш 
камайиши рўй берган бўлса, Ўзбекистонда нефть, газ қазиб чиқариш барқарор-
лашди ва динамик ўсишга эришилди. Ҳаёт билан бир қаторда нефть ва газ саноати 
ҳам тараққийлашиб, янгиланиб бормоқда.
Бугун қудуқларни бурғилаш учун мукаммаллаштирилган замонавий даст-
гоҳлар, аслаҳа, асбоб - ускуналар яратилди. Улар механизациялашти-
рилган ҳамда кўп жараёнлар автоматлаштирилган, чуқурлик мисол учун 5000 
метр ((16 404,20 фут) (5 468,07 ярд)), 8000 метр ((26 246,72 фут) (8 748,91 ярд)) 
бўлган қудуқларни бурғилашга мўлжалланган. Қатламлардан нефтни чиқариб 
олиш учун пулунжерли насослар, электр насослари ишлатилмоқда. Кўп жа-
раёнлар компьютерлар ёрдамида бошқарилмокда. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling