Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


 Ювувчи суюқликнинг таркибини ва хоссасини танлаш


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

 
4.2. Ювувчи суюқликнинг таркибини ва хоссасини танлаш 
Бурғилаш жараёнида маҳсулдор қатламни очиш учун энг яхши ювувчи 
суюқликлар бўлиб газсимон агентлар ва асосида нефть бўлган сувсиз 
эритмалар, шунингдек минерал сув фазали эмульсион эритмалар ҳисобланади. 
Маҳсулдор қатламни очиш учун танланадиган ювувчи суюқликлар қуйидаги 
талабларга жавоб бера олиши шарт: 
1) ювувчи суюқликнинг фильтрати - гилли заррачаларнинг тўйиниши 
(бўкишига)га йўл қўймаслиги, жинси, гидрофиллиги ошмаслиги ва қатлам 
ғовакларидаги физик боғланган сув миқдори ошмаслиги. 
2) фильтратнинг таркиби шундай бўлсинки, унинг қатламга кириши 
натижасида физик ёки кимёвий таъсирлар оқибатида эримайдиган чўкинди 
ҳосил бўлмаслиги. 
3) ювувчи суюқлик қаттиқ фазасининг гранулометрик таркиби 
маҳсулдор қатламнинг ғоваклик структурасига мос келиши керак; қаттиқ фазалар 
қатламга чуқур кириб кетмаслиги учун бурғилаш эритмасини ташкил этувчи 
заррачаларнинг диаметри - 
n
d
d
1
3
2

умумий қаттиқ фазанинг ҳажмидан 5% кичик 
бўлсин.
4) фильтрат чегарасидаги юза тортишиш кучи – нефть, конденсат ва газ 
хом ашёлари мавжуд қатламларда минимал бўлсин. 
5) забой шароитида сув бера олувчанлик, ҳарорат, босим минимал бўлиши, 
зичлик ва реологик хосса шундай бўлсинки, маҳсулдор қатламни бурғилаш 
жараёнида дифференциал босим қатламда нолга яқин бўлсин. 
6) минерализация даражаси ва фильтратнинг туз таркиби қатлам босимига 
яқин бўлиши лозим, осмотик босим минимал бўлиши керак. 
Бу шароитлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб, маҳсулдор қатламларни 
очиш учун сув бераолувчанлиги кам бўлган, ишқорсиз минералли ювувчи 
суюқликлар, чучук сувли ёки ишқорли (УШР билан ишлов берилган) 
эритмаларга нисбатан яхши натижалар беради. 
Қидирув қудуқлари иш олиб бораётган ҳар бир майдоннинг биринчи 
қудуқлари маҳсулдор қатламидан намуна олиб, лаборатория текширишларини 
амалга оширгандан кейин бурғилаш эритмасини аниқ танлаш имконияти 
туғилади. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling