Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


 Қатламларни бирламчи очишда меҳнат муҳофазаси


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

 
4.4. Қатламларни бирламчи очишда меҳнат муҳофазаси 
 
Қатлам суюқликлари таркибида (углеводород газлари, олтингугурт ва 
бошқалар) ювувчи суюқликлар таркибидаги айрим химреагентлар (масалан 


19 
КССБ, хромпик оқсил ва бошқалар) ёки қудуқ туби зонасидаги маҳсулдор 
қатламнинг ўтказувчанлигини ошириш учун (тузли кислота) ишлатиладиган 
реагентлар, одам терисига текканда, нафас олиш органларига, кўзга (бўғиш) 
кучли таъсир этади. 
Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун қудуқ атрофида газ даражасини 
аниқлаш ва назорат қилиш, атмосферада ҳосил бўлаётган заҳарли газ миқдори 
(белгиланган) рухсат этилган миқдордан юқори бўлмаслигига эътибор бериш 
керак. Бурғилаш майдончасида медикаментлар билан таъминланган аптечка 
бўлиши ва бу дорилардан барча ишчилар фойдалана билиш имкониятига эга 
бўлишлари керак. 
Агар рухсат этилган миқдордан газ миқдори ошиши кутилса, барча ишчи-
лар противогаз билан таъминланиши зарур. 
Қудуқни бирламчи очиш даврида қатор ускуналар юқори босим остида 
бўлади. Шунинг учун ҳам бригада ишчилари бу ускуналар билан ишлашни ҳам 
назарий, ҳам амалий ўзлаштирган бўлишлари шарт.
Масалан, вертлюг бошчасини (агар юқоридаги ускуна бўлмаса, юқори 
босимли (экран) зулфинли бошқариш қувури) бурғилаш сафидан ечиб олиш 
учун аввал ортиқча босим чиқариб, атмосфера босимига тенглаштирилади
намуна- олгичдан (пробоотборник) намунани олиш учун махсус мослама 
ёрдамида олинади, чунки намуна - олгичда юқори босим сақланиб қолган 
бўлади. 
Назорат саволлари: 
1. Қандай ҳолатларда атроф- муҳитнинг ифлосланиши рўй беради? 
2. Қудуқ атрофида қазилган ховуз қандай вазифани бажаради? 
3. Атроф- муҳит ифлосланишини олдини олиш мақсадида қайси оралиқда
пакеровка қилиш мақсадга мувофиқ? 
4. Олтингугуртли газ ёқиб юбориш тармоғига юборилишидан олдин нима учун 
нейтраллаштирилади? 
5. Қатламга ювувчи суюқликни киришида рўй берадиган таъсирлар. 
6. Қатламга нефтли ва газсимон агентли ювувчи суюқликнинг таъсирини 
тушунтиринг. 
7. Ювувчи суюқлик маҳсулдор уюмни очишда қандай талабларга жавоб 
бериши шарт? 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling