Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети
IV. Қатламни бирламчи очиш учун ювувчи
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni tugallash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
IV. Қатламни бирламчи очиш учун ювувчи суюқликнинг таркибини ва хоссасини танлаш Таянч иборалар: ортиқча босим - ички босимдан юқори бўлган босимни ҳосил қилиш; ҳалқа оралиғи - бурғилаш тизмаси орти билан қудуқ девори оралиғи; газсимон агент - бурғилаш эритмаси ўрнида ишлатилувчи сувсиз суюқ кўпик моддалар; горизонт - ўзида қатлам суюқликларини сақлаш хусусиятига эга бўлган ғовак қатлам; Адабиётлар: 1,2, 3, 8, 11, 12. 4.1. Қатламни бирламчи очишда ювувчи суюқликнинг таъсири Маҳсулдор қатламни бурғилаш вақтидан бошлаб, бурғилаш эритмаси қатлам билан алоқада бўлади ва коллекторлар ичига сингиб киришга ҳаракат қилади. Қатламга ювувчи суюқликнинг кириши бир нечта омилларга сабаб бўлади: 1. Бурғилаш жараёнида кўп ҳолларда қудуқ ичида ортиқча босим ушлаб турилади. Агар қатлам гранулометрик коллекторлардан иборат бўлса, ортиқча босим таъсирида ювувчи суюқликнинг дисперсли муҳити коллекторларга киради. Кўпинча бу химреагентлар ва тузларда мавжуд бўлган сув, дисперс фаза заррачалари қудуқ деворларида тутилиб, фильтрация қобиғини ҳосил қилади ёки қатламга қисман 1-2 см кириб, кольматация зонасини ҳосил қилади. 16 Фильтрат таркибида мавжуд бўлган дисперс фазанинг майин, чангсимон зарра- лари қатламга чуқур кириб бориши мумкин. Ортиқча босим таъсири остида гра- нуляр қатламга фильтратнинг кириш чуқурлиги ювувчи суюқликнинг сув бера олувчанлиги юқори бўлса, қатламни бурғилаб ўтиш давомийлигига, ҳалқа ора- лиғидан чиқаётган оқимнинг тезлигига, ортиқча босимга, ҳароратга боғлиқ: лами- нар оқимга нисбатан турбулент режимда ювувчи суюқликнинг таъсири қатламга сезиларли таъсир этади. Ортиқча босим таъсирида ёриқ ғовакларга фақат дисперс фаза эмас, балки дисперс зарраларнинг чуқур кириши кузатилади. 2. Капилляр кучлар таъсири остида сувли дисперцион муҳит қатламга чуқур кириб боради ва қудуқдаги нефтни сиқиб чиқаради (чиқишга йўл қўймайди). Юза тортишиши ошиши билан капилляр кучлар таъсири остида сувнинг кириш чуқур- лиги ортади. 3. Ювувчи суюқлик таркибидаги минераллар қатламнинг минераллашганига нисбатан кам бўлса, маҳсулдор қатламда осмотик масса алмашинуви ҳосил бўли- ши мумкин. Қатламга ювувчи суюқликнинг ва унинг фильтратини кириши натижасида қатлам коллектори хоссаларига салбий таъсири туфайли бурғилаш сўн- гида қатламдан суюқлик олиш шароити ёмонлашади. Демак, кольматация зонанинг ўтказувчанлигини ювувчи суюқлик дисперс фазаси зарралари ғовак каналларни беркитиши натижасида кўп марта камайишига олиб келади. Маҳсулдор қатламда деярли ҳар доим маълум бир миқдорда гилли ёки шунга ўхшаш зарралар мавжуд бўлиб, улар сувга берилувчандир. Қатламга кирган сув фильтратига бу зарралар тўйиниб бўкади, яъни ҳажми кенгайиб, ғовак каналларни қисман ёки тўлиқ берки- тади. Бурғилаш жараёнида нефть, газ, сув пайдо бўлишининг олдини олиш учун, қудуқдаги босим Р Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling