3.2. Маҳсулдор қаталамларни очиш учун бурғилаш
эритмасини танлаш
Маҳсулдор қатламни очиш ва мустаҳкамлаш жараёнида бурғилаш
эритмасининг сифати муҳим ўрин тутади. Бурғилаш эритмаларининг қаттиқ
фазаси қатламдаги сизиш каналларини камайтиришга мойил бўлса, эритманинг
суюқ фазаси эса (сув) гилли минералларнинг бўкиб-шишиб қолиши туфайли
қатламнинг ғоваклиги ва ўтказувчанликнинг камайишига олиб келади.
Нормал ва аномал юқори босимли қатламлар мавжуд оралиқларда ҳимоя
қувури лойиҳадаги чуқурликкача туширилади ва қувур орти ҳамда қудуқ
девори орасидаги бўшлиқ цементлар билан мустаҳкамланади. Қатламни қувур
ички қисми билан туташтириш (иккиламчи очиш)да ўқли, кумулятив ёки сув-
қум оқимли перфораторлар ишлатилади.
Бурғилаш эритмаларини оғирлаштириш мақсадида барит қўшилиши ва
унинг эритмадан ажралиб қатламнинг ғовак қисмларига кириб қолиши, салбий
оқибатларга сабаб бўлади, чунки унинг инертлиги қудуқ тубини тозалашда
ҳамда бирламчи очишда тўсқинлик қилади. Шунинг учун маҳсулдор
қатламларни очишда иложи борича оғирлаштириш сифатида инерт бўлмаган
хом ашёлардан фойдаланиш яхши самара беради.
3.3. Маҳсулдор қатламни бирламчи очиш технологияси. Маҳсулдор уюмга
«кириш» усуллари
Маҳсулдор қатламларга кириш усули деганда маҳсулдор қатламда олиб
бориладиган бурғилаш тартиби ва айнан маҳсулдор уюмни мустаҳкамлаш
тушунилади. Маҳсулдор қатламга киришнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб,
уларнинг асосийси қуйидаги 5 та ҳисобланади:
1-усул. Маҳсулдор уюмда бурғилаш давом эттирилади. Ўнгача бўлган
юқоридаги қатламлар ҳимоя тизмалари билан мустаҳкамланмайди. Уюм тўлиқ
бурғилаб бўлингандан кейин қудуққа ҳимоя қувурлари туширилади ва це-
ментланади.
Қудуқ ичи билан маҳсулдор қатлам туташтирилиши учун қудуқ перфора-
ция қилинади (тешилади) яъни, тизмаларни отиш орқали кўплаб тешиклар ҳосил
қилинади.
Қулайлиги: ишга тушириш жиҳатидан оддий, ҳар қандай мҳсулдор қатлам ва
қатламчалар билан боғланиш мумкин. Бу усулда бурғилаш ишларининг таннархи
бошқа усулларга қараганда арзонроқ.
Ноқулайлиги: - асосида сув бўлган бурғилаш эритмаси ишлатганда маҳсулдор
қатламнинг ифлосланиш
эҳтимоли катта бўлади;
- бурғилаш вақтида фақат маҳсулдор қатлам эмас, балки ҳимоя тизмаси
туширилган оралиққача бўлган масофа ифлосланади;
- ифлосланиш уюмда катта бўлса, бу уюмни ўзлаштириш оғир кечади, дебит
эса потенциал дебитидан кичик бўлади, маблағ кўп сарфланади.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |