Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети
Қувурларнинг мустаҳкамлик тавсифи ва уларни бирикмалари
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni tugallash
6.3. Қувурларнинг мустаҳкамлик тавсифи ва уларни бирикмалари
Эксплуатация жараёнида ҳимоя қувурларига ташқи ва ички юқори ортиқча босимлар, шунингдек ўқ йўналишли чўзувчи (айрим ҳолларда сиқувчи) кучлар таъсир қилиши мумкин. Агар қувурнинг ташқи юзасига бир текисда суюқлик босими ҳосил қилинса, қувурда сиқилиш кучланиши ҳосил бўлади; бу кучланиш ички юзасида энг юқори, ташқи юзада энг кичиги бўлади. Бурғилашда қувурнинг пачоқланишига бир меъёрли куч таъсири остидаги ташқи босим ҳосил қилинишини критик босим деб аташ қабул қилинади. Киритик босим Р кр , яъни бу шундай ортиқча ташқи босимки, унда қувурнинг ички юзасида ҳосил қилинган кучланиш оқувчанлик чегарасида етиб боради. Критик босим Г.М.Саркисов формуласи бўйича ҳисобланади: } 4 ) 2 3 1 ( ) 2 3 1 ( { 1 , 1 2 0 2 3 2 0 3 2 0 T T M T T T M T T T M kp k k E k k e k k E k k e k k E k P (6.1) 28 Бу ерда δ Т - қувур материалининг оқувчанлик чегараси, Па; Е-материалнинг эгилувчанлик модули, Па; е- қувурнинг оваллиги; k M = M /d т ; k 0 = 0 /d т ; k T = 0 / M Бу ерда d т - ташқи диаметр, м; δ м - энг кичик девор қалинлиги- 0,875, м; δ; δ о - турли қалинликка эга бўлган қувур деворини ҳисоблаш учун қалинлик, м; δ- Россия стандарти бўйича қувурнинг номинал девор қалинлиги. Агар қувур ички юзасининг бир меъёрда босимини ошириб борса, кучланиш мустаҳкамлик чегарасидан ошиши туфайли, қувур ёрилиб кетиши мумкин. Қувурнинг ёрилишига, мустаҳкамликка қарши ёрилиш характеристикасига P Б шундай ортиқча босим қабул қилинадики, натижада кучланиш ички юзада оқувчанлик чегарасига тенг бўлади. Р Б - катталик Барлоу формуласи ёрдамида ҳисобланади. d G P н T б 2 785 , 0 * (6.2) 0,875- бу рақамли коэффициент бўлиб, девор қалинлиги минусли рухсатини аниқлайди. Ҳимоя қувурларининг бурчакли резьбаларида энг хавфли кучланиш ўқ йўналишли кучлар таъсирида биринчи резьбанинг чўлғамини тўлиқ профили бўйлаб ҳосил бўлади. Бундай мустаҳкамлик тавсифи учун, шундай ўқ йўналишли куч танланадики, натижада энг катта кучланиш таъсирида резьбанинг профиль томонидаги кучланиш белгиланган кесимда оқувчанлик чегарасигача етиб боради. Бу куч резьба бирикмасидаги тортилувчи кучланиш Р тор. деб аталади ва Яковлев - Шумилов формуласи бўйича ҳисобланади: ) ( 2 1 . . . T p ф енг T с урт тор ctg L d k G d P (6.3) бу ерда d урт. - биринчи резьбанинг тўлиқ чўлғами эгилиши бўйича қувурнинг ўртача диаметри, м; δ С - шу чўлғам бўйлаб эгилиш бўйича қувур деворининг қалинлиги, м; k енг. - енгиллашиш коэффициенти, к енг. =δ С /(δ С -δ); 1 р - тўлиқ профилли чўлғамли резьбанинг узунлиги, м; α- резьба профили томонли қиялик бурчаги, градус; φ г - ишқаланиш бурчаги, φ т = 7 ÷11°. Трапецеидал резьбали қувурларнинг чўзилиш мустаҳкамлиги учта катталик билан характерланади: 1 - шундай ўқ йўналишли куч қувур кесими бўйлаб берилса, қувурнинг резьбали қисмидан бошқа жойда кучланиш оқувчанлик чегарасига етиб боради; 2 - шундай ўқ йўналишли кучланиш таъсирида қувурнинг муфтаси суғуриб олинади; 3 - шундай ўқ йўналишли куч таъсирида биринчи резьба чўлғамининг эгик кесимида узилиш рўй бериши мумкин. Назорат саволлари: 1. Қувурлар конструкцияси бўйича неча гуруҳга бўлинади? 2. Ҳимоя қувурлари қандай стандарт бўйича тайёрланади? 3. Ҳимоя қувурларини бириктиришни нечта кўриниши мавжуд? 4. Критик босим ҳақида қисқача маълумот Беринг. 29 5. Қайси ҳолларда Барлоу ва Яковлев - Шумилов формуласидан фойдаланила- ди? Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling