Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети
Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатиш жараёнида ишлаш
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni tugallash
7.1.4. Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатиш жараёнида ишлаш шароити Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатиш жараёнида эксплуатацион тизмага ҳам, оралиқ тизмаси бурғилаш жараёнида таъсир этган кучлар мажмуаси таъсир этади. Аммо таъсир этувчи кучлар миқдори сезиларли даражада ўзгаради. Шундай қилиб, қудуқни ўзлаштириш, яъни қатламдан оқимни олишда босим камаяди. (тизма ичида); кўпинча бунинг учун тизма ичидаги суюқлик енгилроқ эритмага алмаштирилади. Қудуқни эксплуатация қилиш даврида эксплуатацион тизма ичида суюқлик бўлади ва унинг зичлиги ўзлаштириш бошланиши вақтидагига нисбатан кичик бўлади. Ҳимоя тизмаси ичидаги ҳарорат ўзгаради. Қудуқнинг дебити, геостатик ҳарорат қанча юқори бўлса, эксплуатацион қудуқни ҳарорати шунча юқори бўлади. Ҳайдовчи қудуқларда ҳароратнинг ўзгариш характери қудуққа ҳай- даладиган суюқлик ҳароратига боғлиқ; тизманинг ҳарорати ўсиши ҳам (иссиқ суюқликни ҳайдаш жараёнида) камайиши мумкин (совуқ суюқликни ҳайдаш жараёнида). Ҳайдовчи ва фаввора қудуқларида манифольдга бириктириш ол- дидан эксплуатацион тизманинг юқори участкаларида ички босим юқори бўлади. Юқоридаги ҳолат кўпинча газли қудуқларда хсодир бўлиши мумкин. Қудуқни эксплуатация қилиш даврида тизмаларнинг ички ва ташқи юзаси коррозияга (емирилиш) учраши мумкин. Ҳимоя тизмасининг ички юзасида қудуқларнинг ер ости ва капитал таъмирлаш жараёнида емирилиш рўй беради. Ҳимоя қувурларининг мустаҳкамлиги қудуқларни эксплуатация қилиш даврида табиий металлнинг чарчаши туфайли ҳам рўй беради. Ҳимоя тизмаси бўйлаб турли кучларнинг тарқалиши бир хил эмас. Остки қисмда унча катта бўлмаган участкада одатда ўқ йўналишли оғирлик ҳисобига сиқилиш мавжуд. Бу сиқилиш бошмоқда энг юқори кўрсаткичга эга. Демак, бошмоқда сиқилиш максимумга эга бўлса, қудуқ юзасида нолга тенг. Юқори қисмда ҳар доим чўзилиш кучи юқори кўрсаткичга эга бўлиб. Қудуқ туби томон чўзилиш кучи ка- майиб боради. Қудуқнинг бошмоғида чўзилиш кучи нолга тенг. Радиал босим бошқача тарқалган. Айрим даврда тизма ичидаги босим ташқи босимдан кичик (масалан, тескари клапанли тизмани тўлдирмасдан туши- риш жараёнида; бурғилаш жараёнида суюқлик сатҳининг камайиб кетиши оқи- батида; қудуқни ўзгартириш даврида ва чуқурлик насослари ишлатилганда) бўлганида, чуқурлик ошган сайин ортиқча ташқи босим ошади. Цементлаш, фав- ворали эксплуатацияда ва бошқа ҳолатларда тизма ичида ортиқча босим мавжуд бўлиб, бу босим чуқурлик ошиши билан камаяди. Агарда тизма оғир эритма би- 32 лан тўлдирилган бўлса, чуқурлик ошиши натижасида ички ортиқча босим оша- ди. Ҳимоя қувурининг остки участкасида қачонки, ташқи ортиқча босим максимал бўлганда, ҳимоя тизмасининг эзилиш қаршилигига чидамлилигини ҳисоблайди. Юқориги участка эса биринчи навбатда энг катта ички ортиқча босим ва энг кўп ўқ йўналишли кучлар йиғиндиси таъсир этгандан мустаҳкамлик- ни билган ҳолда узилиш қаршилигини ҳисоблаш зарур. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling